7 декабрь душанба дам олиш куни бўлади
Ўзбекистон Президенти 2015 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини (8 декабрь) нишонлаш муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги Қарорни имзолади
Парламент юқори палатасининг ялпи мажлиси 2015 йил 3 декабрда бўлиб ўтади
Пойтахтда 2015 йил 19 ноябрь куни бўлиб ўтган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини 2015 йилнинг 3 декабрь куни чақириш тўғрисида Қарор қабул қилинди
«Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзусида ижодий танлов эълон қилинди
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзусидаги ижодий танловни эълон қилади
Компаниянгиз кутубхонаси учун янги электрон китоблар
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти учта электрон тўплам – керакли ҳужжатни осон топиш имконини берадиган қулай автоматлаштирилган қидирув тизимига эга ахборот маълумот тизимларини нашр қилди
Уяли алоқа оператори ва минтақа кодини аниқлаш осонлашди
Биз кўпинча ўз уяли алоқа, иш ва уй телефонларимиз рақамлари билан ўзаро алмашамиз, бироқ ҳаммамиз ҳам уяли алоқа оператори ҳамда минтақа префикси (коди)ни аниқлаш учун ўзимизни уринтирмаймиз
Меҳмон олисдан ва узоқ муддатга келдими? Рўйхатдан ўтказишни унутманг
Хорижий меҳмоннинг келиши – бу нафақат байрам дастурхони ва шаҳар бўйлаб саёҳат. Қабул қилувчи томон ташвишини қилиши лозим бўлган илк босқичлардан бири бу келган меҳмонни жойлаштириш ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади
2016 йил сайёҳлик тақвими ишлаб чиқилмоқда
“Ўзбектуризм” Миллий компанияси “2016 йил сайёҳлик тақвимини” шакллантираяпти. Шу муносабат билан у соҳа корхоналарига таклиф билан мурожаат қилмоқда
Божхона кодекси муҳим ўзгаришлар арафасида
Депутатлар иккинчи ўқишда Ўзбекистон Божхона кодексининг янги таҳрири лойиҳасини муҳокама қилдилар
Бандликни таъминлаш – парламент учун устувор масала!
“2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси” муҳокамаси бўйича парламентнинг қуйи палатасидаги «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
«МҲХС стандартларига бағишланган кузги ўқишлар» бўлиб ўтди
Шу йил 10 ноябрдан 12 ноябрга қадар Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси “Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига бағишланган кузги ўқишлар – 2015” йиллик семинарларни ўтказди
Давлат хизмати учун буюртма берганда ЭРИнинг ҳақиқийлиги текширилади
Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди
Стандарт намуналар ИДХЯП орқали аттестациядан ўтказилиши мумкин
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Ягона портал орқали тақдим этиладиган янги хизмат ташкилотларга стандарт намуналарни (СН) аттестациядан ўтказиш ва уларни кейинчалик ўлчов воситалари Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун ариза бериш имконини беради
Стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни экспертиза қилишга буюртмани Интернет орқали бериш
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ягона порталда рўёбга чиқарилган янги хизмат ташкилотларга стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш юзасидан буюртмани онлайн тарзда бериш имконини беради
Қонунчиликнинг янги нормалари тушунтиришни талаб қилади
Ўзбекистон пойтахтида жорий йил 13 ноябрда Олий суд ва Олий хўжалик суди пленумларининг қўшма мажлиси ўтказилди
Термиз университети ҳузурида янги спорт маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 322-сон қарори билан Сурхон дарёси соҳили ҳудудида Термиз давлат университети ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида “Амударё” спорт-соғломлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди
Ўзбекистонликдан олинадиган солиқлар
Ўртача оддий ўзбекистонлик бюджетга қанча ва нима учун тўлайди? Бу саволга кўпчилик жавоб бера олмайди. Ҳолбуки, Европадаги деярли ҳар бир ўқувчи тўлаши лозим бўладиган солиқларни ҳисоблаб бериши мумкин
Кадастр ишларини юритиш учун қоидалар белгиланди
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори билан Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидалари тасдиқланди
Банкларга ломбард кредитини бериш тартиби ўзгарди
Банк ломбард кредитини олиш учун у Ўзбекистон республика валюта биржасида ДЕПО ҳисобварағига эга бўлиши лозим. Бу Марказий банк бошқарувининг қарори билан белгиланди
Олий ўқув юртлари битирувчилари аттестацияси янгича тарзда ўтказилади
Олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини энди тест шаклида ҳам топшириш мумкин. Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан белгиланди
Тиббий экспертизаларни ўтказиш кимга топширилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тиббий экспертизалар, шунингдек гемодиализ муолажасидан ўтиш мумкин бўлган муассасалар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди
Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2015 йилдаги 318-сон Қарори билан Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди
Сув таъминоти тизими қайта ташкил этилади
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида сув таъминоти ва канализациянинг ишлаётган ташкилотлари негизида шаҳарлар ва туманларда филиаллари бўлган ягона «Сувоқова» давлат унитар корхоналари ташкил этилади
Хўжалик юритувчи субъектларга ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш учун 2 йил муддат берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.11.2015 йилдаги 309-сон Қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан мос бўлган замонавий электрон ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланмаган хўжалик юритувчи субъектларга – юридик шахсларга электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш тақиқланади
Ҳамкорлар янгиликлари: мурожаат қилиш ҳуқуқи ва унинг кафолатлари
“Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида” Қонунга шарҳ нашр этилди
Тошкентда 10 ноябрдан бошлаб кўчмас мулк объектлари такроран хатловдан ўтказилади
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 10 ноябрда ўтказилган брифингда Тошкентда хатловдан ўтказиш тўғрисида сўз юритилди
“Habeas corpus” Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг ишончли кафолати
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан «HABEAS CORPUS» институти – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг ишончли кафолати” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди
Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар миллий қонунчиликни мустаҳкамлайди
2015 йил 10 ноябрь куни Адлия вазирлигида “Идоравий норма ижодкорлигининг ҳуқуқий аҳамияти” мавзусида анжуман ўтказилди
2015 йил текширувидан чиқарилган юридик шахслар рўйхати тақдим қилинди
2015 йил текширишлар режа-жадвалидан чиқарилган кичик тадбиркорлик субъектларининг рўйхати Давлат солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинди
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Адаптив спорт турларини ривожлантириш Дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.
Қайси объектлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифаларига киради
ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олувчи фуқароларни танлаб олиш мезонлари ўзгармоқда
Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.
Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Республиканинг ҳар бир туманида «Жасорат мактаби» ташкил этилади
2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларини расмийлаштириш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди
- Солиқ қўмитаси ваколатида
- Нотижорат ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
- Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
- МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин