Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Салқин ичимликларни сотишда маркировкани чекларда акс эттиришни қачон бошлаш керак Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми Хоккей мактаблари ва секциялари қандай имтиёзлар оладилар
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
13.03.19

«102» рақамига улана олмаяпсизми

Пойтахт ИИББ «102» шошилинч рақамига келиб тушаётган қўнғироқларни қабул қилиш ва тутиб туриш тизими модернизацияланаётгани муносабати билан қўшимча иккита телефон рақамини ажратди

13.03.19

Инвестициялар тартибга кўра жалб этилади

ҚҲТБТ порталида Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган

13.03.19

Туристик ваучер қандай кўринишда бўлиши керак

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристик йўлланма (ваучер) намунавий шакли лойиҳасини ҚҲТБТ порталида тақдим этди

12.03.19

Мева, сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг экспорт нархларини назорат қилишни таклиф этмоқдалар

ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинадиган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг контракт қийматини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинган

12.03.19

Улгуржи ва чакана савдо ўртасида қандай фарқ бор

Ушбу шарҳда – ўзи ишлаб чиқарган товарларни реализация қилишда, шунингдек улгуржи ва чакана савдода янгича ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳақида сўз юритамиз

12.03.19

«Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонун кучга кирди

Ҳужжат мазкур тиббиёт йўналиши, унинг амалиётига илғор усулларни, шу жумладан бепуштликни даволаш усулини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратади

12.03.19

Қашқадарёда туризм – исталган йўналишда

Ҳукумат Қашқадарё вилоятида янги туризм йўналишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлади

12.03.19

Бутун мамлакат бўйлаб «яшил зоналар» барпо этилади

Адлия вазирлигининг расмий Telegram-каналида Ҳукуматнинг тегишли фармойиши чиқарилгани ҳақида хабар берилди

12.03.19

Оғир юк ташувчи машиналар импорт божхона тўловларидан озод этилди

Ярим тиркамалар учун ғилдиракли тракторлар, барча турдаги юк контейнерлари, учувчи аппаратлар, авиация ёқилғиси ва темир йўл техникасига ҳам имтиёзлар берилди

12.03.19

Қарз тан олинса – судсиз ундириб олинади

Солиқ кодексида ана шундай механизмни назарда тутиш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

12.03.19

Маҳсулотни экологик маркировкалаш – ихтиёрий тартибда

Давлат экология қўмитаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган Президент қарорида ана шундай таклифни киритмоқда

12.03.19

Ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йилгача ортиқча ҳужжатларсиз алмаштирилади

Бунинг учун илгариги ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги – талон билан бирга) ва паспорт зарур бўлади

12.03.19

Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш кўрсаткичлари кенгайтирилди

Унга Жаҳон банкининг Voice and Accountability Index (Овоз ва масъулият индекси) ҳамда Control of Corruption (Коррупцияга қарши курашиш) давлат бошқаруви индикаторлари киритилди

12.03.19

Халқаро рейтинглар билан ишлашни мувофиқлаштириш билан молия вазири ўринбосари шуғулланади

Махсус комиссия, шунингдек Молия вазирлиги тузилмасига киритилган молия вазири ўринбосари ва бошқарма халқаро майдонда Ўзбекистоннинг мавқеини юксалтириш билан шуғулланади. Президентнинг 7.03.2019 йилдаги ПФ–5687-сон Фармонида шу назарда тутилган

11.03.19

Аёллар меҳнати бўйича тақиқ ва чекловлар бекор қилинади

Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар қабул қилинди (7.03.2019 йилдаги ПҚ–4235-сон қарор)

11.03.19

45% «Ўзбеккўмир» АЖ ишончли бошқарувга ўтади

Бу Президентнинг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ–4234-сон қарорида назарда тутилган

11.03.19

1 июлдан таксилар учун «Тўхташ тақиқланади» белгиси амал қилмайди

Автомобилни бўяш ўрнига ўзи елимланадиган материаллардан фойдаланишга рухсат берилди. НКМ, терминал, таксометр ва рация ўрнини мобиль иловалар эгаллайди

11.03.19

ХУМШни ёпамизми ёки йўқми?

Кўп қаватли уйларни профессионал бошқарувчиларга бериш режалаштирилмоқда. Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида тегишли эксперимент бошланди. Умуман олганда бу – яхши иш. Бироқ қонунчиликка мувофиқ келмаётган қоидалари мавжуд бўлган ҳужжатнинг амалга оширилиши нималарга олиб келиши мумкин?

11.03.19

Транспортда туристлар хавфсизлиги кучайтирилади

Президентнинг 6.03.2019 йилдаги «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4229-сон қарори қабул қилинди

11.03.19

Туризм соҳаси ходимлари Классификаторга киритилди

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК–2017) қўшимчалар киритилди

11.03.19

Маҳсулот етказиб берилгандан кейин пул ўтказилади

Имтиёзли кредитлар бериш ва тадбиркорликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурлари бўйича етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар тартиби ўзгарди

11.03.19

Кўп марталик уч йиллик виза – $350

Кўп марталик уч йиллик виза расмийлаштирганлик ва берганлик учун консуллик йиғими миқдори белгиланди. Президентнинг 6.03.2019 йилдаги ПФ–5684-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифига қўшимча киритилди

11.03.19

Аҳолини дори воситалари билан таъминлашга доир чора-тадбирлар қабул қилинди

Улар Вазирлар Маҳкамасининг 1.03.2019 йилдаги 185-сон қарорида назарда тутилган, у шу жумладан давлат тиббиёт ташкилотларига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз етказиб беришга йўналтирилган

11.03.19

«Туризм тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади

Қонунчилик палатасининг мажлисида у биринчи ўқишда қабул қилинган. 6 март куни «Миллий тикланиш» партияси томонидан қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди

07.03.19

Қимматбаҳо металларни биржада сотиб олиш мумкин

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

07.03.19

Ипотека кредитлари берилишини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилмоқда

Улар ҚҲТБТ порталида эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасида баён этилган

07.03.19

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва маъмурий қамоққа олинганлар қандай қилиб шифохонага юборилади

Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланди

06.03.19

Конституцияга тузатишлар киритилди

5.03.2019 йилдаги «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–527-сон Қонун эълон қилинди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

1 сен­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Мак­таб­лар­да "Ҳуқуқий син­флар" таш­кил эти­ла­ди

Уларнинг вазифалари орасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанини чуқурлаштириб ўрганиш бор.

Кўчмас мулк объ­ек­тла­ри­нинг ка­дастр рақам­ла­ри­га ту­за­тиш ки­ри­ти­ла­ди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Таъ­лим: маъ­му­рий ис­лоҳот­лар да­вом эт­моқда

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.

Хо­тин-қиз­лар­ни қўллаб-қув­ват­лаш­нинг ян­ги ме­ха­низ­ми жо­рий этил­ди

Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.

Му­до­фаа ва­зир­ли­ги қўшин­ла­ри­га кон­тракт бўйича хиз­мат­га са­ра­лаш тар­ти­би ўзгар­ди

Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.

Рақобат соҳаси­да би­рин­чи ҳуқуқбу­зар­лик учун – огоҳлан­ти­риш

Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.

Шаҳар­соз­лик ко­дек­си та­ко­мил­лаш­ти­рил­ди

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан унга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.

Ер учас­тка­си қий­ма­ти­ни бўлиб-бўлиб тўлаш мум­кин

Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан ер солиғи ставкаси 50 % миқдорида қўлланади.

Озод­лик­дан маҳрум этиш жой­ла­ри­да “Ом­буд­сман қути­ла­ри” ўрна­ти­ла­ди

Ушбу қутиларни фақат Омбудсман ёки Болалар омбудсмани очиши мумкин бўлади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш

Валюталар курси

2024-09-25
  • USD:12754.83 (+0.00) сум
  • EUR:14202.50 (+0.00) сум
  • RUB:137.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 сентябрь№ 39