Валютада дивидендлар ва тадбиркорларнинг валюта ҳисобварақларидан тўловларга рухсат берилди
Марказий банк Бошқаруви қарори (рўйхат рақами 511-9, 2017 йил 23 ноябрь) билан Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш тартибига тузатишлар киритилди
Тошкентда нархларни барқарорлаштириш: маҳсулотлар кўпроқ бўлади ва фермерлар бозорларга тўғридан-тўғри киради
Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 йилдаги 927-сон “Тошкент шаҳар аҳолисини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Қачон нақд хорижий валютани қабул қилишга рухсат берилади
Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 1165-6, 2017 йил 22 ноябрь) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди
Давлат ижрочилари сув ва канализация бўйича қарзлар учун инкассони судсиз тақдим этади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2465-5, 2017 йил 22 ноябрь) билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Энергия самарадор технологиялар Тошкент шаҳри кўчаларини ёритишга 2018 йил охиригача жорий этилади
Президентнинг 21.11.2017 йилдаги ПҚ–3399-сон қарори билан Ислом тараққиёт банки иштирокидаги «Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимида энергиядан самарали фойдаланиладиган технологияларни жорий этиш» лойиҳаси муддатларига тузатишлар киритилди
2018 йилдан бошлаб ёнғоқ навлари клонлаштирилади
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига ихтисослаштирилган “UzAgroExpo – 2017” ҳамда “UzProdExpo – 2017” XIII халқаро кўргазмалари бошланди
Cпортчи мақомини махсус паспорт тасдиқлайди
Адлия вазирлиги Спорт паспорти тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар берди
Биринчи рақамли Бош бухгалтер Аттестатини кимлар олади
Бу саволга жавобни 16-17 декабрь кунлари биринчи маротаба Бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими доирасида ўтказиладиган имтиҳон натижаларига кўра билиб оламиз
«Мард ўғлон» давлат мукофоти лауреатларига – 50 ЭКИҲ ва ОТМга имтиҳонсиз кириш имконияти
Президентнинг 22.11.2017 йилдаги 3402-сон қарори билан «Мард ўғлон» давлат мукофоти таъсис этилди
Бюджет ходимларига бир неча лавозимда ишлаганлик учун – маошнинг 50%и, шифокорларга эса 2 ставкага рухсат берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2017 йилдаги 920-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотларини кадрлар билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тасдиқланди
Дам олиш куни ишлашдан қачон бош тортиш мумкин
Дам олиш кунлари бизга ишдан чалғиш ва оила ҳамда дўстлар даврасида ҳордиқ чиқариш учун берилади. Аммо бу борада қонунчиликдаги ўзига хос жиҳатларни билмаслик, маза қилиб дам олиш ҳуқуқидан маҳрум этиши мумкин
Қандай касалликларда академик таътил олиш мумкин
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (рўйхат рақами 2138-1, 2017 йил 17 ноябрь) қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Лабораториялар танлов асосида асбоб-ускуналар билан жиҳозланади
Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясининг қарори (рўйхат рақами 2947, 2017 йил 15 ноябрь) билан Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Энергия сервис шартномасини тузиш қачон таклиф этилади
Луғатимизга «энергия сервис шартномалари» тушунчаси аста-секин кириб келмоқда. Ҳозирча ушбу атамадан тор доирадаги мутахассислар фойдаланишмоқда, бироқ яқин ойларда у кенг муомалага киритилиши кутилмоқда
Врач тоифаси учун – нотариус ва тестларсиз
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2649-1, 2017 йил 16 ноябрь) билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Ёш олимлардан кимлар хорижий стажировка ўташга юборилади
Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясининг қарори (рўйхат рақами 2948, 2017 йил 15 ноябрь) билан Ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказлар ва университетларга қисқа муддатли илмий стажировкага юборишни ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга аскарлар - ОТМга имтиҳонсиз, грант асосида
Президентнинг 17.11.2017 йилдаги ПҚ-3394-сон Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори имзоланди
Ҳунармандларга – солиқ имтиёзлари, арзон кредитлар ва «ноль» қийматда хусусийлаштириш
Президентнинг 17.11.2017 йилдаги ПФ–5242-сон «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди
Мақомчилар ансамбллари 2023 йилгача солиқлардан озод этилди
Президентнинг 17.11.2017 йилдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
"E-SUD" тизими такомиллаштирилмоқда
Пойтахтда «Е-SUD» миллий электрон ахборот судлов тизимидан фойдаланиш тартиби ва уни янада кенгайтириш истиқболларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди
Оҳангаронда юқори самарадор экологик тоза технологиялар жорий этилмоқда
Мамлакатимиздаги энг йирик саноат марказларидан бири «Оҳангарон яшил шаҳар» лойиҳасини рўёбга чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Гап уй-жой секторида янги юқори самарадор экологик тоза технологияларни жорий этиш ҳақида бормоқда
Тадбиркор учун ташрифнома-сайт
Аввалги материалларимизда ижтимоий тармоқларнинг бизнес учун аҳамияти ва уларда саҳифаларни қандай юритиш кераклиги ҳақида ёзган эдик. Хусусан, бир саҳифалик сайтлар-лендинглар ҳақида тушунча бериб ўтгандик. Бу сафар эса ўзига хос ташриф қоғозига айланиши мумкин шундай бир саҳифалик сайтларни яратишга уриниб кўрамиз
Термиз туманида Афғонистон талабалари ўқитилади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 йилдаги 911-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
1 декабрдан иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар 15% оширилади
Президентнинг 20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Заргарлар ўз уюшмасига эга бўлди
Президентнинг 15.11.2017 йилдаги ПҚ–3388-сон қарори билан Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмаси («Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси) ташкил этилди
Сув таъминоти учун олдиндан тўлов – 100%
Президентнинг 16.11.2017 йилдаги «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди
Газ ва электр энергияси учун тарифлар 2018 йилнинг апрель ойидан оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2017 йилдаги 913-сон Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди
Геологик хавфли ҳудудларда қурилиш тўхтатиб турилади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 йилдаги 909-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.