Геном ахборот базаси жиноятларни камайтиришга ёрдам беради
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 июнь куни ўтказилган ялпи мажлисида муҳокама қилинган бир қатор лойиҳалар жиноятчиликка қарши курашиш, бандлик агентлиги мижозларини ҳимоя қилиш ва қонун ижодкорлигига қаратилган.
Ўзбекистонда юридик шахсларнинг янги шакли пайдо бўлади
ҚҲТБТ порталида “Чекланган шерикчилик тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.
ЯММТда ишлаймиз: кўп учрайдиган 10 та савол
1 сентябрга қадар кадрлар бўлими ходимлари ташкилотлардаги барча ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш бўйича ишларни якунлашлари лозим. Шарҳда - кўп учрайдиган саволларга жавоблар.
Ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш: уни баҳолашнинг янги мезонлари жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2020 йилдаги 369-сон қарори билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Кўчмас мулк бозори янада шаффофлашади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг ягона электрон мультилистинг тизимини яратиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Сенат 5-ялпи мажлисга 19 июнь куни йиғилади
Парламент юқори палатасининг 11 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
«Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди
9.06.2020 йилдаги «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ЎРҚ-622-сон Қонун эълон қилинди.
Ягона миллий баҳолаш стандарти тасдиқланди
Унинг устида Давлат активларини бошқариш агентлиги, Баҳолаш ташкилотлари уюшмаси, Ўзбекистон баҳоловчилари жамияти, ушбу соҳадаги етакчи мутахассислар ишлашди.
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалига қабул квоталари тасдиқланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 8.06.2020 йилдаги 363-сон қарорида белгиланган.
Жарималар: импорт ва экспорт қилувчилар учун нималар ўзгаради
2020 йил 16 августдан кучга кирадиган ташқи савдо операциялари амалга оширилишини назорат қилишнинг янги тартибини кўриб чиқамиз.
Бир вақтнинг ўзида ҳайфсан эълон қилиш ва мукофотдан маҳрум қилиш мумкинми
Интизомий жазо қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини «Норма» эксперти тушунтиради.
Қишлоқ жойларда уй-жойлар қандай қурилади
Вазирлар Маҳкамаси қурилишга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирларини белгилади.
Халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 358-сон қарори қабул қилинди.
1 августдан бошлаб импорт енгил автомобиллар нархи қандай ўзгаради
Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг жорий этилиши импорт енгил автомобиллар қийматига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида – бизнинг шарҳимизда.
Товарлар номенклатураси: «колбаса» ёки «kolbasa»?
Онлайн-кассаларга ўтганимиз сабабли товарлар номенклатураси билан ишлашга бўлган муносабат ўзгармоқда. Биргина товар турлича қайд этилган. Онлайн-кассаларга энди ўтаётганлар қандай йўл тутишлари керак?
Солиқ тизимини рақамли ривожлантириш стратегияси қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2020 йилдаги “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 359-сон қарори қабул қилинди.
Геология фанлари университети ташкил этилди
Бу Президентнинг 8.06.2020 йилдаги қарорида белгиланган. У геология соҳасида таълим, илмий-тадқиқот ва амалиёт интеграциясига ихтисослашади.
Қандай ахборот солиқ сири ҳисобланади
Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тасдиқланди.
Ўзини ўзи банд қилганлар, ЯТТ ва оилавий корхоналарга – кўпроқ имтиёзлар, ишлаш соддалаштирилади
Президент томонидан 8 июнь куни бизнес ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш бўйича қарор имзоланди.
Утилизация йиғими ставкалари тасдиқланди
Норматив база февралда кучга кирган, бироқ у фақат 2020 йил 1 августдан ундирила бошланади.
Агар дебиторлик қарзи мажбуриятларни бажаришга халақит берса, нима қилиш керак
Контрагент шартнома бўйича маҳсулотни етказиб бериш муддатларини бузмоқда, корхона эса ўз навбатида бошқа шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаяпти. Мураккаб ҳолатдан қандай қилиб чиқиш мумкинлиги - “Норма” эксперти шарҳида.
Фуқароларни ва судларда аризаларни қабул қилиш қоидалари ўзгартирилди
Олий суд Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги қарорига мувофиқ мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, суд жараёнлари ва сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатилган эди. Ҳозир ҳудуднинг қайси тоифага киришига қараб қоидалар ўзгарди.
«Чиройли» авторақамлар: танлаш имкони оширилади, ставка пасайтирилади
Тегишли ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 4.06.2020 йилдаги 350-сон қарорида назарда тутилган.
2020 йилда олий ўқув юртларига ўқишга кириш тартиби белгиланди
Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қандай қабул қилиниши, кириш имтиҳонлари қандай тартибда ўтказилиши маълум бўлди.
Божхона расмийлаштируви соддалаштирилади ва жадаллаштирилади, контрабандага қарши кураш –кучайтирилади
2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Жамоат транспорти 8 июндан қисман ишга туширилади
Биринчи босқичда «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. «Damas» русумли авто, микроавтобуслар ва метрополитен ҳозирча ишга туширилмайди.
Қандай қилиб ХКни МЧЖга айлантириш мумкин
ЖШДС бўйича имтиёзни йўқотгач, кўп хусусий корхоналар мулкдорлари ўз бизнесининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини мақбуллаштиришни ўйлаб қолдилар. ХКни МЧЖга қайта тузишнинг босқичма-босқич йўриқномаси - “Норма” эксперти шарҳида.
Алкоголсиз ичимликларга янги талаблар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 1.06.2020 йилдаги 345-сон қарори билан Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ва уни жорий этиш схемаси тасдиқланди.
Таълим кредити кимларга берилади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди
Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.
Таълим: маъмурий ислоҳотлар давом этмоқда
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.
Рақобат соҳасида биринчи ҳуқуқбузарлик учун – огоҳлантириш
Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.
Ер участкаси қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин
Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан ер солиғи ставкаси 50 % миқдорида қўлланади.
Шаҳарсозлик кодекси такомиллаштирилди
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан унга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.
Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш бўйича прокуратура бўлинмалари ташкил этилади
Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган яна бир нафар ўринбосари бўлади.
Метрология: ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланди
Рўйхат 179 та номдан иборат.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»
- Ишлатишни бошлайверинг
- Ходимларнинг ўқишини ҳисобга олиш ва солиққа тортиш
- «Автокамерал» формулаларини такомиллаштиришни қандай тезлаштириш мумкин
- Меъёрларни ҳисобга олган ҳолда
- 2025 йилда 1 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
- Ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун ҳақ тўлаш
- Янги раҳбар жамоага мослашиши керакми?
- ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (15-сонли БҲС) «Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи
- Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун маблағлар йўналтирилади