Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Компания хорижий фуқаро киритган хусусий инвестицияни қандай расмийлаштириши керак 2024 йил III чорак учун 4-kb savolnoma шакли бўйича ким статистик ҳисобот топшириши керак Умумий овқатланиш корхонаси таом тайёрлаш учун маркировкаланган товарлардан фойдаланса
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
25.03.23

Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкасининг қўлланилиши узайтирилди

2024 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.

25.03.23

Маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинади

Жиноят кодексига муддатидан илгари шартли равишда озод этиш тўғрисида ўзгартиришлар киритилди, шунингдек интизомий жазо чоралари ўзгартирилди.

24.03.23

Жарималарни тўлаш тизими соддалаштирилмоқда

Ҳуқуқбузар 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

23.03.23

Риэлторлик ташкилотлари учун даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари ўзгартирилди

Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.

23.03.23

Судга давлат хизматлари тўғрисида мурожаат қилишда давлат божи пасайтирилди

Фуқаролар судга мурожаат қилганда давлат божини 50 фоиз миқдорида тўлайди.

23.03.23

Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 %гача пасайтирилди

Асосий ставканинг 1 фоиз бандга пасайтирилиши ўтган йил март ойида хатарлар учун фоиз ставкани ошириш орқали қўйилган қўшимча юкламани тўлиқ олиб ташлаш имконини беради.

23.03.23

Штат қисқартирилганда ходимлардан кимларни бўшатиш мумкин

Ташкилот буюртмалар ҳажми қисқаргани сабабли штатни қисқартиришни режалаштирмоқда. Шу жумладан – бир нечта бухгалтерлар ишлайдиган молия бошқармасида. Ишда фақат улардан бири қолади.

23.03.23

Ўқитувчи қачон имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади

Ўқитувчиларнинг иш жойи, иш стажи ва ихтисослиги уларнинг пенсияга чиқиш шартларига қандай таъсир қилишини kadrovik.uz илтимосига кўра Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро бўлими методология бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев тушунтирди.

21.03.23

Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш учун 323 миллион доллар ажратилади

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг барча вилоятларида амалга оширилади.

17.03.23

Энергетика вa ғалла етиштириш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга махсус мақсадли ҳисобварақлардан фойдаланишга рухсат берилди

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан олинган маблағлар мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланган тақдирда уларнинг ҳисобварақлари муддатидан олдин ёпилади.

16.03.23

Бир қатор Қонунларга ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш жарима солишга сабаб бўлади.

16.03.23

Пенсионерлар исталган вақтда метрода бепул юришлари мумкин

1 апрелдан бошлаб пенсионерлар метрополитендан бепул фойдаланишлари мумкин.

16.03.23

«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази вазифалари белгиланди

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази ишга туширилди.

15.03.23

Саноат зоналари ва ёш тадбиркорлар қўллаб-қувватланади

Саноат зоналари ва Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотди.

15.03.23

Электр энергияси, иссиқлик, газ ёки сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғирлик сифатида малакаланади

Бундан ташқари, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

15.03.23

Конституциявий суд референдум бўйича қарор қабул қилди

Конституциявий қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар мавжуд эмас, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан референдумни тайинлаш тартибига риоя этилган.

15.03.23

Давлат хизматчилари учун совғаларни қабул қилиш қоидалари жорий этилди

Совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши лозим, бунда давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги керак.

15.03.23

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари имтиёзлар билан қўллаб-қувватланади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи оила аъзоларига ҳар ой тўланадиган нафақа тайинлаш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилди.

13.03.23

“Бир нуроний ўн ёшга масъул”

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.

13.03.23

Пойтахтнинг энергия таъминоти яхшиланади

2023 йилда Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилашга қаратилган электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси тасдиқланди.

13.03.23

Брендларни импорт қилувчилар реестри қандай шакллантирилади

Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

13.03.23

Давлат мулкини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олган инвесторлар мулкни тўланган қисмидан фойдаланишлари мумкин бўлади

Халқаро нуфузга эга аудиторлик компаниялари томонидан амалга оширилган баҳолаш ҳисоботини мажбурий тартибда экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинмоқда.

13.03.23

Давлат мулкини бошқариш тўғрисида Қонун қабул қилинди

Қонунда хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки рўйхати белгиланган.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Таъ­лим кре­ди­ти ким­лар­га бе­ри­ла­ди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Кўчмас мулк объ­ек­тла­ри­нинг ка­дастр рақам­ла­ри­га ту­за­тиш ки­ри­ти­ла­ди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Хо­тин-қиз­лар­ни қўллаб-қув­ват­лаш­нинг ян­ги ме­ха­низ­ми жо­рий этил­ди

Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.

Таъ­лим: маъ­му­рий ис­лоҳот­лар да­вом эт­моқда

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.

Му­до­фаа ва­зир­ли­ги қўшин­ла­ри­га кон­тракт бўйича хиз­мат­га са­ра­лаш тар­ти­би ўзгар­ди

Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.

Рақобат соҳаси­да би­рин­чи ҳуқуқбу­зар­лик учун – огоҳлан­ти­риш

Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.

Шаҳар­соз­лик ко­дек­си та­ко­мил­лаш­ти­рил­ди

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан унга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.

Ҳудуд­лар­да кам­бағал­лик­ни қисқар­ти­риш бўйича про­ку­ра­ту­ра бўлин­ма­ла­ри таш­кил эти­ла­ди

Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган яна бир нафар ўринбосари бўлади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш

Валюталар курси

2024-09-30
  • USD:12715.42 (+0.00) сум
  • EUR:14190.41 (+0.00) сум
  • RUB:137.00 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 сентябрь№ 39