Ғалла етиштириш соҳаси 2 босқичда ислоҳ қилинади
Президент томонидан ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш тўғрисидаги қарор имзоланди.
Тизим судьялар ўртасида ишни тақсимлайди
10.03.2020 йилдаги ЎРҚ-607-сон Қонун билан «Судлар тўғрисида»ги Қонун ва процессуал кодексларга тузатишлар киритилди.
Талабномага 15 кун ичида жавоб беринг
Хўжалик юритувчи субъект олинган талабномага жавоб бериши лозим бўлган муддат қисқартирилди.
Ўзбекистон халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси уставини ратификация қилди
2.03.2020 йилдаги «Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ЎРҚ-605-сон Қонун эълон қилинди.
Навоий КМК қайта ташкил этилди
Президент Навоий кон-металлургия комбинатини ислоҳ қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Электр ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш учун қаерга мурожаат қилинади
1 мартдан барча истеъмолчилар электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.
Тренерларга малака тоифалари қандай берилади
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Кўчмас мулк ноқонуний бузилганда қаерга мурожаат қилиш керак
Халқаро пресс-клубнинг февраль ойида ўтказилган сессиясида фуқаролар ва тадбиркорларнинг турар жойлар ва бошқа кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш муаммолари муҳокама қилинди.
Суд мажлисида журналистлар иштирокига тўсқинлик қилинмайди
Олий суд Пленуми томонидан 21 февралда суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.
Автомобиль эгаларидан олинадиган йиғимлар миқдори қандай тасдиқланади
Автомобиль йўлларини ривожлантириш республика ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тасдиқланди.
МБ асосий ставкани йиллик 16% даражасида сақлаб қолди
Қарор тартибга солинадиган нархлар эркинлаштирилиши кутилаётганлиги ва коронавирус тарқалиши боис ташқи иқтисодий ноаниқликлар билан боғлиқ.
Сенат томонидан 8 та қонун маъқулланди, 1 таси рад этилди
Ўзбекистон пойтахтида Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Айрим педагоглар уч йиллик дастур бўйича тайёрланади
Президент томонидан 27 февраль куни педагогик таълимни янада ривожлантиришга доир қарор имзоланди.
Солиқ аудити қандай ўтказилади
ҚҲТБТ порталида Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган.
Масофадан туриб банк ҳисобварағини ким ва қандай очиши мумкин
Марказий банк Norma.uz порталининг банк ҳисобварақларини узоқдан туриб очиш ва мижозларга масофадан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги саволларига шарҳ берди.
Ҳукуматнинг ижро этувчи тузилмаси яна ўзгартирилди
Президентнинг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасида навбатдаги тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилди.
Ундирилиши умидсиз солиқ қарзи ҳисоби автоматлаштирилади
ҚҲТБТ порталида Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган.
QR-online –терминалсиз ишлаш имконини беради
Лаҳзалик тўловлар сервиси Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда ишга туширилди.
Солиқчиларнинг давлат ижрочилари билан ўзаро ҳамкорлиги учун электрон тизим ишга туширилади
Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди.
Қурилишда нарх шакллантирилиши Ўзбекистон режали иқтисодиётида ўзгаришларни тақозо этади
Смета нархи шакллантирилишининг амалдаги модели ва унга асосланган институционал ва норматив-ҳуқуқий база анча эскириб қолган. Вазият ўзбекистонлик қурувчилар ҳам хориждаги сингари етакчи бўлишлари учун кескин ўзгаришлар қилинишини талаб этади.
Сайёр солиқ текширувлари қандай ўтказилади
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
Пенсия учун 2005 йилдан кейинги стаж автоматик тарзда тасдиқланади
Пенсияни расмийлаштириш учун 2005 йилдан кейин амалга оширилган меҳнат фаолияти бўйича стажни тасдиқлашнинг янги тартиби Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан белгиланган.
Заргарларга лицензия ва гувоҳномалар бериш тезлаштирилди
Заргарлик тармоғини тартибга солувчи бир қатор қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
1 мартдан нималар кучга кирди
Ер участкаларини хусусийлаштириш, янги турдаги текширувлар, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига нисбатан қўшимча талаблар ҳамда иқтисодиёт, фан ва ижтимоий соҳадаги бошқа бир қатор ўзгартиришлар – шарҳимизда.
Ташқи реклама қандай талабларга мос бўлиши керак
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Реклама конструкциясини аукцион ғолиби ўрнатади
Ҳукумат томонидан ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни қуриш ҳуқуқини олиш учун электрон аукцион ўтказиш тартиби белгиланди.
Реклама объектлари хавфсиз бўлиши лозим
Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти тасдиқланди.
Ташқи реклама бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан реклама фаолияти соҳасига оид талаблар белгиланди ва ушбу соҳага тааллуқли низомлар тасдиқланди.
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Давлат органларининг ички аудит хизмати учун KPI белгиланмоқда
Уларнинг самарадорлиги ҳар чоракда баҳоланади.
Маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан нималар акс эттирилади.
Унга маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари, маъмурий марказлари, доимий яшовчи аҳоли сони ва бошқа маълумотлар киритилади.
Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Бош режа шаҳар инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган. 2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
Улар Бойсун туманидаги Омонхона, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоқлари ҳудудида ва Жарқўрғон туманидаги Оқтепа сув омбори соҳил ҳудудида жойлашади.
Янги сонларда ўқинг
- Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак
- Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
- Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса