Қайси кунлар 2021 йилда дам олиш кунлари этиб белгиланди
Давлатимиз раҳбарининг "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонига ўзгартиришлар киритилди.
Сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан сайловчилар бўйича қандай ахборотлар тақдим этилиши аниқлаштирилди.
Расмий сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди
Ҳужжат бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Пенсияга - муддатидан олдин
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.
Қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президентнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Нефть-газ соҳаси учун кадрларни тайёрлашда нималар ўзгаради
Нефть-газ ҳамда электр энергетика соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Президентнинг қатор қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Қишлоқ хўжалиги техникаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш кенгайтирилади
Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар бўйича саноат кооперациясининг мақсадли параметрларини тасдиқлади.
Қўриқхоналарнинг қўриқланма зоналари майдони тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарини белгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
ФА Энергетика муаммолари институти ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида - республикада энергетика барқарор ривожланишининг келажак стратегиясини ишлаб чиқиш, ўрта ва узоқ истиқболда ёқилғи-энергетика комплексининг ривожланиши ва модернизацияси бўйича дастурларни тайёрлашда иштирок этиш.
Қандай хатланган мол-мулк баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланади
Белгиланишича, баҳоловчи ташкилот автомототранспорт воситалари, кўчмас мулк, дастгоҳ, ускуналар ва бошқаларни баҳолаш учун жалб қилинади.
Ким ички аудитор сертификатини олиши мумкин
Талабгор олий иқтисодий маълумотга, ОТМни битирганидан кейин охирги ўн йилдан камида икки йил бухгалтерия ҳисоби ва аудит, солиқ маслаҳати ва молия соҳасида амалий иш стажига ва бошқаларга эга бўлиши керак.
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги институти ташкил этилади
У Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида ташкил этилади, унинг фаолиятини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мувофиқлаштиради.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш хусусий субъектлар томонидан амалга оширилади
Ҳайдовчиликка ўқиётганлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш, ўқувчиларнинг давоматини назорат қилиш ва таълим сифатини баҳолаш учун ягона ахборот тизими барпо этилмоқда.
Самарқанд вилоятида “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилади
“Маҳаллабай” ишлаш марказлари ташкил этилади, уларнинг вазифалари жумласига аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, кредит ҳамда субсидиялар олишда кўмаклашиш ва бошқалар киради.
Махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, махсус қабулхоналарда сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланган буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати янгиланди.
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Тегишли буйруқ ички ишлар вазири томонидан имзоланди.
Ҳайдовчилар энди автомобиль учун ишончнома тақдим этишлари шарт эмас
Шунингдек, автомототранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома тақдим этиш бекор қилинади.
Мансабдор шахсга бириктириладиган автомобиль қиймати белгиланди
Тасдиқланган меъёрларга мувофиқ вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарларига бириктирилган хизмат автотранспорт воситасининг қиймати 2 000 БҲМдан ошмаслиги лозим.
БЮДни расмийлаштириш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низом дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартибини регламентлайди.
Давлат улушига эга корхоналарнинг ихтисосли бўлмаган активлари савдога чиқарилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида баланс қийматида ўтказиладиган ва кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиладиган объектлар рўйхати тасдиқланди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар давом этади
Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар штати 20 мингтага оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди
Унинг вазифалари орасида - ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлигига кўмаклашиш.
“Зомин” туристик-рекреацион зонасида меҳмонларни нима кутади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ушбу зонани ривожлантириш Концепцияси ва унинг йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Мактабларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан қандай фойдаланилади
Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган шахслар реестрга киритилади
Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрини юритади.
Миллий қонунчилик базаси тизимлаштирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторига мувофиқ тизимлаштириш бўйича ишлар бошланди.
Пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилади
2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.
Транспортда содир этилган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдорлари ўзгартирилди
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Адаптив спорт турларини ривожлантириш Дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Республиканинг ҳар бир туманида «Жасорат мактаби» ташкил этилади
2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Қайси объектлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифаларига киради
ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олувчи фуқароларни танлаб олиш мезонлари ўзгармоқда
Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.
Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларини расмийлаштириш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.
«Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Олдинги 600-I-сонли Қонун бозор механизмлари талабларини, шунингдек, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш заруратини акс эттирмаган.
Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Янги сонларда ўқинг
- Ўзэнергоинспекция нима учун жарима солади
- Ишлаб чиқариш корхонасида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартиби
- «Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»
- Текинга олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
- Юридик шахс ижарага олинган объектни таъмирлаш харажатларини қандай акс эттириши керак
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Иш ҳақи қандай тўланади
- Болалар масалалари бўйича миллий комиссия вазифалари қайта кўриб чиқилди