
Кадастр паспортини бериш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамаси кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг 5 та маъмурий регламентларини тасдиқлади.

Юнус Ражабий номидаги миллий мусиқа санъати институтининг вазифалари белгиланди
У мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлайди.

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш – янги қоидалар бўйича
Президент томонидан 7 сентябрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида Фармон имзоланди.

Директор жазога ҳукм қилинган бўлса…
Директор суд ҳукми билан раҳбарлик лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Шу билан бирга у ҳисоб-китоб қилишларини талаб қилди. Бундай вазиятда бухгалтер нима қилиши керак?

Иккита қонун биттага бирлаштирилади
ҚҲТБТ порталида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Болалар миллий тиббиёт маркази фаолияти йўналишлари белгиланди
Марказ Корея Республикаси ва иқтисодий ривожланиш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган, унинг учун 280 ўринли бино ва иншоотлар қуриб битказилди.

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг мақоми белгиланди
Унинг тузилмаси, штати сони тасдиқланди, раиснинг ваколатлари, раҳбариятни тайинлаш тартиби белгиланди.

Китоб геология боғига ер участкаси ажратилади
Шунингдек, «Зинзилбан» туристик йўналишидан фойдаланиш ва салоҳиятини ёритувчи дастурлар ва материаллар ишлаб чиқилади.

Метрология: синов, аттестация, қиёслаш, калибрлаш қандай ўтказилади
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан, метрологик аттестациядан, қиёслаш ва калибрлашдан, шунингдек синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидалари тасдиқланди.

Божхона аудити: камерал ва сайёр шаклда
ҚҲТБТ порталига ДБҚ томонидан ишлаб чиқилган Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

БКМда Ўзбекистон павильонини сақлаб туриш дирекцияси ташкил этилди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли 2020 йил 29 августдаги 527-сон қарорида назарда тутилган.

Олий Мажлис Сенатининг VII ялпи мажлиси 11 сентябрда бўлиб ўтади
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган мажлис кун тартибида олтита қонунни кўриб чиқиш бўлади.

Суд ишини юритишни рақамлаштиришнинг иккинчи босқичи бошланади
2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури қабул қилинди.

Чегарада аниқланган эгасиз ашёлар чегарачиларга топширилади
Эгасиз ашёларни аниқлаган Чегара қўшинлари бўлинмалари баённома расмийлаштиради ва савдо ташкилоти билан тузилган шартнома асосида уни сотади.

Яйлов борми – қоракўлчилик кластери ташкил қилинади
Улар 2021 йил 1 июлга қадар майда шохли наслдор молларни кўпайтириш, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ташкил қилинади.

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари соддалаштирилди
МБ бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

ФҲДЁ бўлимларининг ходимлари аттестациядан ўтказилади
ФҲДЁ органларининг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритиш тартиби белгиланди.

40 та идоралараро органларни тугатишни режалаштиришмоқда
Адлия вазирлиги томонидан Президентнинг “Идоралараро коллегиал органларни янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди, у ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

5 сентябрдан айрим объектлар фаолиятига рухсат берилади
Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича навбатдаги қарори эълон қилинди.

Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби ўзгартирилди
Бу йил Ёшлар иттифоқи томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган 356 та оила ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиши мумкин бўлади.

Юридик шахслар бирлашмаларини рўйхатдан ўтказишни қандай режалаштиришмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахслар бирлашмалари фаолиятига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинган.

Мулкдор-директор билан меҳнат шартномаси тузиш керакми
“МЧЖда – ягона таъсисчи, унинг ўзи – директор. У билан билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? У ким билан шартнома тузади – ўзи биланми?”. Меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти тушунтиради.

Балиқчилик хўжаликларига солиқ юки пасайтирилди
Президентнинг “Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: Ўзбекистон ва МДҲ биргаликда ҳаракат қилади
Ўзбекистон Президенти томонидан МДҲ доирасида амал қиладиган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ҳужжатлар тасдиқланди.

Мамлакатимиз ҳудудий тузилиши янада тартибга солинади
28.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-635-сон Қонун эълон қилинди.

Андижонда иқтисодиёт ва қурилиш институти очилади
Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва 2020/2021 ўқув йилидан талабаларни ўқитишни бошлайди.

Қисқача муҳим янгиликлар ҳақида: 1 сентябрдан нималар ўзгаради
Пенсия ва нафақалар индексацияси, «прописка» ислоҳоти, божхона, қурилиш, таълим, маданият соҳасида янги тартиблар - шу ва бошқа янгиликлар ҳақида батафсил шарҳимизда.

Молия вазирлиги Солиқ ва Фуқаролик кодексларига қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда
Улар тижорат банклари фаолияти, солиқ қарзини ундиришга тааллуқли, 29.08.1998 йилдаги 670-I-сон Қонунга бартер тўғрисида банд киритилмоқда.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.