
Электрон тестларнинг навбатдаги янгиланиши чиқди
Abitur.uz туркумидаги электрон тестларнинг янгиланган версияларини юклаб олиш мумкин. Уларга янги тестлар ва 2016 йил учун квоталар бўйича ахборот киритилган

Агар сиз норезидент бўлсангиз, солиқ қандай тўғри ҳисобланади?
Ўз фаолиятини Ўзбекистонда амалга оширадиган чет эл компанияларида солиқ солиш ва ҳисоботга тааллуқли талай саволлар вужудга келаётир. Агар «Norma» Профессионал ривожланиш марказининг “Норезидентлар-юридик шахслар даромадларига тўлов манбаида солиқ солиш” мавзусидаги бир кунлик бонусли семинар тингловчиси бўлсангиз, буларга жавоб олишингиз мумкин бўлади

Айрим товарлар божхона божларидан озод қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2016 йилдаги 212-сон қарори билан Вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларга нисбатан божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қўлланиладиган товарларнинг рўйхати ва озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари тасдиқланди

Божхона йиғимларини ундириш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2016 йилдаги 211-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим маъқулланди
Президентнинг 17.06.2016 йилдаги ПҚ-2550-сон қарори билан ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 15.06.2011 йилда Остона шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди

Ўзбекистонда қайси дори воситалари кам учрайдиган касалликларни даволаш учун рухсат этилган
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 июлда 2805-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Рамазон ҳайити 6 июль куни нишонланади
Президент Ислом Каримов 1 июль куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорни имзолади

НҲҲ лойиҳалари: экспорт қарзини жарималар ва пенясиз ҳисобдан чиқариш
Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг тайёр саноат маҳсулотлари экспортчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Абитуриентлар учун зарарли маслаҳатлар, ёки Қандай тестдан йиқилиш мумкин
Олий ўқув юртлари тест синовларига тайёрланиш учун роппа-роса бир ой вақт қолди. Бу вақтни фойдали ўтказиш мумкин, уни бутунлай бефойда ўтказиш ҳам мумкин. “Зарарли маслаҳатлар” туркумида вақт ўтказишнинг иккинчи варианти ҳақида сўз юритамиз. Ким бу маслаҳатларни тўғри тушунса – жилмаяди, хулоса чиқаради ва материалда мавжуд асослардан фойдаланиб, имтиҳонга лозим даражада тайёргарлик кўради

НҲҲ лойиҳалари: электрон тижоратда ҳужжатларга талаблар
Ягона порталда Электрон тижоратда битимларни бажариш бўйича электрон ҳужжатларга талаблар тўғрисидаги низом муҳокама учун жойлаштирилди.

НҲҲ лойиҳалари: ФВВ иш самарадорлигини ошириш учун чора-тадбирлар
Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Тўлов терминали ишдан чиқди: сотувчи нима қилиши керак
Савдо шохобчасида “Тўлов” операциясини бажаришда ишдан чиқиш вазиятлари вужудга келиши мумкин. Бу содир бўлган тақдирда нима қилиш керак? «UzCard» миллий тўлов тизимининг Умумреспублика ягона процессинг маркази савдо шохобчалари эгалари учун тавсияларни тайёрлади

ИДХЯПнинг тажриба лойиҳаси: ОЎЮга ҳужжатларни электрон шаклда топшириш
ИДХЯПда янги хизмат тақдим қилинди – Тошкент ахборот технологиялари университетига ўқишга киришни хоҳловчи абитуриентлар ҳужжатларни электрон шаклда топширишлари мумкин. Агар тажриба лойиҳасининг апробацияси муваффақиятли ўтса, хизмат мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларида жорий қилинади

ШҲТ-2016 саммити якунлари: учрашувлар ва ҳужжатлар
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) 23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида бўлиб ўтган юбилей саммити якунланди

ННТлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

Ўз маҳсулотини сотиш учун жой қандай олинади?
Мева-сабзавот мавсуми муҳим паллага кирмоқда. Одамлар томорқаларидаги мева ва сабзавотлар мўл ҳосилини сақлаб қолиш ва қилинган меҳнат учун даромад олиш учун уларни сотиш керак. Ҳозир кўчалар ва шаҳарнинг чекка туманларида бундай маҳсулотларни тартибсиз сотиш жойларини кузатиш мумкин. Бу қонунийми? Шарҳимизда - амалдаги қонунчилик доирасида нима қилиш мумкинлиги хусусида

Мева-сабзавот маҳсулотлари қандай экспорт қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2016 йилдаги 207-сон қарори билан Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш талаблари ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2016 йилдаги 199-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибига тузатишлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2016 йилдаги 190-сон қарори билан Ҳукуматнинг давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2016 йилдаги 189-сон қарори билан фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Портловчи материалларнинг ишончли сақланиши таъминланади
Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

ННТ хорижий ҳамкорлардан маблағларни қандай қабул қилади
Адлия вазирининг буйруғи билан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

НҲҲ лойиҳалари: нефть маҳсулотлари сотувчилари учун лицензияларнинг янги намуналари тасдиқланади
Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Нақдинасиз тўловлар тезроқ ўтказилади
Бу мақсадга эришиш учун Умумреспублика ягона процессинг маркази (УЯПМ) POS-терминаллар и инфокиоскалар учун янги дастурий таъминот ишлаб чиқди. Айнан у тўловлар ўтказилишини жадаллаштиради

Парламент назорати давлат бюджети ижроси самарадорлигини оширади
ЎзЛиДеп Фракциясида ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йилдаги ҳамда 2016 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди

Янги босқич: англашув Меморандуми тайёрлов босқичида
Ўзбекистон дунёдаги 150 дан ортиқ мамлакатлар томонидан тан олиниб, улар билан кенг ҳамкорлик ва дўстона алоқалар ривожланиб келмоқда

Ҳукумат-АКТ-ёшлар
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали доирасида “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти ишга туширилди

Олий хўжалик суди қарорлари - бизнес учун муҳим
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, уни суд раиси Козимжон Комилов бошқарди

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Чиқинди учун қарздорлар электр таъминотисиз қолади
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга қарздорлик учун истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятидан маҳрум қилинади.

Қатор субъектларга тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш мажбурий бўлади
Талаблар 2025 йил 1 июлдан кучга киради.

Ўзбекистон Орхус Конвенциясига қўшилмоқда
Конвенция фуқароларнинг экологик маълумотлардан фойдаланишини кафолатлайди.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими жорий этилмоқда
Тизим доирасида аёлларга кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда, бизнес-режалар ишлаб чиқишда ва маҳсулот учун бозор топишда кўмаклашиш, тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш амалга оширилади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон қарори қабул қилинди.

Олий таълим ташкилотларида грантларни қайта тақсимлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таълим грантини олишга даъвогар бўлиши мумкин бўлган талабалар тоифалари белгиланди.
Янги сонларда ўқинг

- Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилмоқда
- Нормалар тўқнашуви: қайси НҲҲ устуворликка эга?
- Дори воситалари ва тиббий буюмларни чекланган устама бекор қилингандан кейин қандай сотиш керак
- Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
- Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак