Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилмоқда
У ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини мувофиқлаштиради.
Тошкентда Америка технология университети очилмоқда
У муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрлайди.
Энергетика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилмоқда
Унинг вазифаларидан бири - энергетика соҳаси ходимларининг зарур касбий компетенциялар даражасини шакллантириш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини доимий такомиллаштириш механизмларини жорий этиш.
ТИЭКларнинг иши KPI асосий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади
Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ногиронликни белгилашнинг янги тартиби жорий этилмоқда
18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари томонидан маҳаллий хусусиятлар ва шароитларга мослаштирилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласи асосида ўтказилади.
Лицензия ва рухсат бериш жараёнлари соддалаштирилди
Махсус электрон тизим орқали фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга ўзгартишлар киритилди.
Техник кўрикдан ўтиш учун аризани ЯИДХП орқали бериш мумкин
Техник кўрик ўтказиш вақти ва жойи ҳақида онлайн хабарнома юборилади.
Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
Хусусан, туризм хизматларини, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни сертификатлаштириш тўғрисидаги аризага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни, шу жумладан ижара шартномасини белгиловчи ҳужжатларини илова қилиш талаби бекор қилинди.
Иссиқхона хўжаликларини қандай қўллаб-қувватлашади
Уларга кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилади.
ЎзДЖТУ қошида педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг вазифалари белгиланди.
Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади
2025 йилдан бошлаб Ҳисоб палатаси устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказади.
Аҳоли пунктларининг хафвсизлик паспортларида нималар акс эттирилади
Паспортда жумладан, аҳоли ва уй хўжаликлари, кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар сони, аҳоли зичлиги акс эттирилади.
АГТКШ учун қўшимча талаблар белгиланди
Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишига оид хулоса қандай тартибда берилади
Хулоса бериш ҳақидаги сўров Адлия вазирлиги томонидан 30 кун ичида кўриб чиқилади.
"Қўқон" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилмоқда
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокимлиги заҳирасига киритилган 210,4 гектар ер қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилмоқда.
Давлат харидларида кимларга имтиёзлар берилади
Нарх ва бошқа шароитлар тенг булган ҳолларда, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.
Ер участкалари лойиҳаларнинг мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади
Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини амалга ошириш ва бўш ерлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Божхона омборларининг ёнғин хавфсизлиги кучайтирилди
Эндиликда божхона ва эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ФВВдан хулоса олиш зарур.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси назорат тадбирларини қандай ўтказади
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ваколатларига аниқлик киритилмоқда
Марказий банк Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритди
Хусусан, айрим субъектлар томонидан ушбу ташкилотлардаги улушларга эгалик қилиш тартиби ўзгартирилмоқда.
Йўллар тоифаларга ажратилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан умумий фойдаланишдаги йўллар халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар тоифаларига киритилди.
Божхона кирим ордерининг янги шакли тасдиқланди
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан ордерни тўлдириш қоидалари тасдиқланмоқда
Экологияни яхшилашга доир қатор чора-тадбирлар тасдиқланди
Улар қайта тикланадиган электр манбаларидан самарали фойдаланиш ва “Экологик транспорт” тизимини ривожлантиришга қаратилган.
Автожарималар устидан ЯИДХП орқали шикоят киритиш мумкин
Мурожаатни кўриб чиқиш муддати – 5 кун.
Йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари ўзгартирилди
Хусусан, суғурта ташкилотлари ҳам йирик солиқ тўловчилар қаторига киради.
Хорижий давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади
Депутат ишга чиқмаганда ундан кунлик маоши ушлаб қолинади.
Мактабгача таълим агентлиги тугатилди
Унинг функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига юклатилди.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш – фақат лицензия асосида
Лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилади.
Бухгалтер нималарни билиши керак
Бухгалтер ишини муваффақиятли бошлаб олиш учун нималарни билиши керак? «Norma» профессионал ривожланиш маркази мутахассислари 15 та позицияни санаб ўтишди
Жадвал бўйича таътил
Иш берувчи тасдиқланган жадвалга кўра бошқа вақтда олиши кераклигини важ қилиб, ходимга йиллик таътил беришни рад этиши мумкинми? Бу саволга меҳнат муносабатлари соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради
Иш ҳақи ҳисоб-китоби: хато қилмаслик учун нима қилиш керак
Иш ҳақини ҳисоблашда қилинган хато нафақат бухгалтер учун анча нохушликлар ва оворагарчиликларга сабаб бўлади. Ҳисоб-китоблардаги тасодифий хатолар хатарини қандай камайтириш мумкин? «TRI-S-Audit» аудиторлик компаниясининг мутахассиси Вера Тюрина маслаҳат беради
Раҳбарлар учун бухгалтерия ҳисоби
Раҳбар бухгалтерия ҳисоби ташкил этилиши ва унинг аҳволи учун масъул. Нафақат ташкилотнинг барқарорлиги, балки раҳбарнинг моддий фаровонлиги ва хотиржамлиги ҳам ҳисоб тўғри юритилишига боғлиқ. Ушбу участкадаги ишни қандай йўлга қўйиш мумкин?
Битимларга солиқ солинишини қандай мақбуллаштириш мумкин
Хўжалик шартномалари ва битимларининг солиқ оқибатлари уларнинг мазмунига доир кўплаб жиҳатларга боғлиқ. Кейинчалик солиқ идорасида муаммога тўқнаш келмаслик учун шартномани қандай тузиш керак? ViGoRus консалтинг компанияси директори Светлана Голосова маслаҳат беради
Ишдан ажралмаган ҳолда бухгалтерия ҳисобини қандай ўзлаштирса бўлади
29 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Бухгалтерия ҳисобига кириш» ўқув курси бошланади. Машғулотлар масофавий тарзда ўтказилади
Норезидентларга солиқ солиш тўғрисида нималарни билиш лозим
25 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда норезидентларнинг даромадларига солиқ солиш» семинари бўлиб ўтади
Меҳнат қонунчилигини ўрганамиз
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг инспектори қачон келиши мумкин? Текширув натижаларига кўра жавобгарликдан қутулиш учун нималарни билиш керак? Меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев тушунтиради
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
Букмекерлик фаолияти учун лицензия талаблари белгиланмоқда
Шунингдек, Ўйинчилар ягона реестри ташкил этилади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар киритилмоқда
Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Мамлакатда жамоавий спорт турлари ривожлантирилади
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб «Мактаб лигаси», «Талабалар лигаси», «Олий таълим кубоги» ва «Ректор кубоги» сингари спорт мусобақалари ўтказилади.
Уй қамоғида электрон браслетдан қандай фойдаланилади
Шунингдек, мазкур чора қўлланилмайдиган шахслар доираси белгиланмоқдаю
Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди
Унинг ҳузурида шунингдек санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
Жиноят-процессуал кодекси тегишли боб билан тўлдирилмоқда
Янги сонларда ўқинг
- Янги йил табриги
- ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг декабрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
- Интизомий жазо беришда йўл қўйиладиган хатолар
- «Ярим тайёр чарм экспорти учун йиғимларни ундириш тартибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»
- Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
- Иш берувчининг ташаббуси билан иш ҳақидан қандай ушлаб қолинади