Услубий тавсиялар корпоратив бошқарув кодекси бўйича ишлашга ёрдам беради
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази «Корпоратив бошқарув кодексининг айрим қоидаларига риоя қилишга доир услубий тавсиялар»ни ишлаб чиқди
Расима Даниярова: «BIR.UZ танланган мутахассислик бўйича универсал бухгалтер бўлишга имкон беради»
BIR.UZ тизимида аттестациядан ўтишга тайёрланиш жараёнида малакани ошириш ва ишда кўмак бўладиган янги билимларни эгаллашга имкон берди. «EUROASIA -LIFE» суғурта компаниясининг бош бухгалтери Расима Даниярова аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширганидан кейин эришган натижалари бўйича айни шундай хулоса чиқарди
Электрон ҳисобварақ-фактуралар босқичма-босқич жорий этилади
15 октябрдан Чирчиқ шаҳрида, Навоий ва Сирдарё вилоятларида эксперимент бошланади. Электрон ҳисобварақ-фактураларни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш юзасидан таклифлар 2019 йил 1 февралга қадар тақдим этилади
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони таъсис этилди
У ҳар йили Инновацион ғоялар ҳафталиги – «InnoWeek.Uz» доирасида топширилади
2019 йилда статистика ҳисоботларини қачон топшириш таклиф этилмоқда
Давстатқўм сайтида кейинги йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари лойиҳалари эълон қилинган
Махсус жамғарма узумчиликни ривожлантиришни молиялаштиради
«Ўзшаробсаноат» тузилмасида Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. У соҳани ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга кўмаклашади
Пропискада турганлик ва турган жойи бўйича ҳисобга олинганлик ҳақидаги манзил-маълумот ахборотлари қандай олинади
Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (ВМнинг 4.10.2018 йилдаги 797-сон қарори) тасдиқланди
Cтатистика ҳисоботларини топшириш муддатларини узайтирсангиз!
Статистика ҳисоботларини тақдим этишнинг белгиланган муддатлари меҳнат қонунчилиги талаблари ва корхонанинг бизнес жараёнлари тизимини инобатга олмайди. Шунинг учун уни узайтириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди «Норма» эксперти Александр Лобанов. Батафсил - шарҳимизда.
ДСҚ ер солиғи ва ЯЕСни ҳисоб-китоб қилиш учун декларациялар шаклларини ишлаб чиқди
Ушбу ҳужжатлар солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар учун ер солиғи ва ягона ер солиғи суммаларини ҳисоблаб чиқариш бўйича сервис хизматлари ишга туширилиши учун зарур
Миновар Тўлахўжаева: «Аудиторлик ташкилотлари фаолияти устидан ташқи назоратнинг роли ошди»
Яқин орада Молия вазирлиги таркибида аудиторлик ташкилотлари ишининг сифатини ташқи назоратдан ўтказувчи бўлим иш бошлайди. Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси буни ҳозирданоқ амалга оширмоқда. Уюшма раиси Миновар Тўлахўжаева бу ҳақда батафсил сўзлаб берди.
Жамоатчилик назорати учун Jamoatfikri.uz портали ишга туширилади
Президентнинг 5.10.2018 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3962-сон қарори имзоланди
Судланганлик ҳақида маълумотнома қандай олинади
Вазирлар Маҳкамаси Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини (ВМнинг 4.10.2018 йилдаги 797-сон қарори) тасдиқлади
Яна 4 та вилоятда пахта терувчиларга устама жорий қилинди
Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 2018 йил ҳосилининг қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун қўшимча 100 сўм нақд пулда устама жорий қилинди
Божхона брокерлари суғурталаниши лозим
3.10.2018 йилдаги ЎРҚ–494-сон Қонун билан Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Йўлларда велосипедчилар учун махсус йўлкалар барпо этилади
2019–2020 йилларда мамлакатимиз минтақаларида велосипед йўлкалари тармоғини қуриш режалаштирилмоқда
Маҳалладан тавсифнома ва маълумотномаларнинг 3 та тури бекор қилинмоқда
Улар орасида шахснинг яшаш жойи бўйича яшаётганлиги; шахснинг ишсизлиги; болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлиги ҳақида маълумотномалар
Ишловчи пенсионерларнинг қайси бири тўлиқ пенсия олади
Ушбу шарҳда 100 фоиз пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ишловчи пенсионерлар тоифаларининг тўлиқ рўйхати тақдим этилган
Микроқарзни банкда олиш мумкин
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонунларга тузатишлар (3.10.2018 йилдаги ЎРҚ-494-сон Қонун) киритилди
Ягона солиқ тўлови: ҳисоботдаги ўзгаришлар
Навбатдаги ҳисобот даври якунланди. Бухгалтерлар солиқ ҳисоботини тайёрлашга киришдилар. Ногаҳон - кутилмаган ҳолат. ЯСТ бўйича ҳисоботда 2 та янги илова пайдо бўлди. Бу ҳақда - шарҳимизда
Тадбиркорларга қандай интерактив хизматлар керак
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази давлат хизматлари сифати юзасидан тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўров якунларини чиқарди
Лицензиялаш: қандай ўзгартиришлар киритилди
Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига ўзгартиришлар (3.10.2018 йилдаги ЎРҚ-494-сон Қонун) киритилди
Сайловчиларнинг ягона рўйхати мамлакатимиз кўламида кенгайтирилади
Президентнинг 4.10.2018 йилдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
2018/2019 ўқув йилида Давлат бошқаруви академиясида 5 856 нафар тингловчи малака оширади
Ушбу шарҳда малака ошириши лозим бўлган мансабдор шахслар тўғрисида, шунингдек ўртача ойлик иш ҳақини сақлаш, контракт пули, суткалик, транспорт ва яшаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисида cўз юритамиз
Қутилар қаерда туриши шарт
Ҳукумат жойдаги қутиларнинг энг кам сонини, улар учун масъул шахслар рўйхатини, шунингдек чиқинди тўплаш шохобчаларини (чиқиндиларни алоҳида тўплаш учун турфа хил рангли контейнерлар) ташкил этиш қоидаларини белгилади
Патент вакилларини қайта аттестациялашнинг салбий оқибатлари тўғрисида
Президентнинг «Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатларини кучайтириш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси интеллектуал мулк соҳасини тартибга солишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Ушбу шарҳда унда таклиф этилаётган патент вакилларининг қайта аттестацияланиши кўриб чиқилади
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишида хорижлик маслаҳатчи кўмак беради
Ташқи савдо вазирлигида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди
Агросаноат мажмуида текширувлар ўтказиш соддалаштирилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бизнесни 30 кунгача текшириш ҳуқуқига эга бўлди (30.09.2018 йилдаги ПФ–5547-сон Фармон)
ССП: юзма-юз суҳбатдан аввал тестдан ўтказиш керак
Савдо-саноат палатаси бизнесни назорат қилувчи давлат органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибига доир лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Республиканинг ҳар бир туманида «Жасорат мактаби» ташкил этилади
2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.
Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилди
Чора таълим соҳасида хусусий сектор улушини оширишга қаратилган.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.
Рақамли далиллар қандай тартибда тақдим этилади
Бир қатор кодексларга рақамли далиллар тушунчаси, уларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, тадқиқ этиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи тегишли қўшимчалар киритилмоқда.
Нуронийлар билими ва тажрибасидан камбағалликка қарши курашда фойдаланадилар
Катта авлод вакилларининг асосий вазифалари – хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам беришдан иборат.
Янги таҳрирдаги "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
1999 йилдаги амалдаги қонун эскирган ва бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб бермайди. Янги қонун транспорт соҳасида тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.
Янги сонларда ўқинг
- Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
- Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қандай қўлланилади
- Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
- Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми?
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
- Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Чет эллик ходимнинг маоши
- ККУдаги жой мулкдорлари қандай қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?
- Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади