2018 йилда Ўзбекистон 8 млн 235 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиради
Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги «Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 258-сон қарори эълон қилинди
Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 276-сон қарори билан Марказ Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилмоқда
Корпоратив карта: нималарга сарфланади?
Апрель ойидан бошлаб корпоратив пластик карталардан амалга оширишга рухсат этилган тўловлар рўйхати кенгайтирилди. Мазкур вазиятни солиқ ва бухгалтерия қонунчилиги масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин шарҳлаб беради
Гул дўкони фойда келтириши учун нима қилиш керак
Ушбу шарҳда гул дўкони очишнинг айрим жиҳатлари ҳақида сўз юритилади
«Менинг фикрим» махсус портали ишга туширилади
UZINFOCOM ягона интегратори ишлаб чиқувчилари томонидан яратилган портал 20 апрелдан тест режимида ишга туширилади
Валюта омонати гаровга берилганда тўланадиган кредит миқдори оширилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2707-2, 3.04.2018 йил) билан Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Ижодий йўналишлар бўйича кириш синовлари топширилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги 261-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
ИИВ академик лицейлари: диктант, жисмоний тайёргарлик ва суҳбатдан ўтказиш
Ички ишлар вазирининг буйруғи (6.04.2018 йилда 2996-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
«Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий имтиҳон қандай ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (5.04.2018 йилда 2995-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди
Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари МБга қандай молиявий ҳисоботларни тақдим этадилар
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2994, 5.04.2018 й.) билан Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Лицейда имтиёзли овқатлантириш: механизм тасдиқланди
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори билан (рўйхат рақами 2993, 5.04.2018 йил) Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Давлат қайси нархларни тартибга солади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2018 йилдаги 249-сон қарори билан Товар бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Хусусий болалар боғчалари 10 йилга барча солиқлардан озод этилади
Президентнинг 5.04.2018 йилдаги ПҚ–3651-сон қарори билан давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун қатор солиқ имтиёзлари назарда тутилган
ВСҲни ярим ертўлаларда ва цокол қаватларда жойлаштириш тақиқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қарори (6.04.2018 йилда 1737-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Экспортчига ёрдам: зарур контактлар
Экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида турли маҳсулотларни экспорт қилишда ҳужжатларни тайёрлашнинг шартли схемаси ишлаб чиқилди
Онлайн-режимдаги НКМ қўлланила бошлади
Тошкентда онлайн-режимда ишлайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланиладиган, тадбиркорлар учун пилот лойиҳа ишга туширилди. Пойтахтимизда чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахслар лойиҳада иштирок этишлари мумкин
Бепул реабилитация тиббий воситалари сони кўпайди
Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори (3.04.2018 йилда 2801-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Юртимизда “Тезкор почта” хизмати кўрсатилади
Республикамиз почта бозори конъюнктурасини ўрганиб чиққан ҳолда ҳамда мижозлардан тушаётган талабларни инобатга олиб “Ўзбекистон почтаси” АЖ “Тезкор почта” янги хизмат турини жорий қилди
Бошқа далилларсиз кўрсатувлар мақбул эмас деб топилади
4.04.2018 йилдаги ЎРҚ–470-сон Қонун билан Жиноят-процессуал кодексда (ЖПК) далилларнинг мақбул эмаслигини ҳуқуқий тартибга солишга янгича ёндашув жорий этилди
Олий таълим муассасалари лицейларга асбоб-ускуналар, компьютерлар ва дарсликлар сотиб олишда ёрдам беради
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қарори (5.04.2018 йилда 2992-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Хусусий болалар боғчаси очиш: имкониятлар қандай
Президент томонидан 5.04.2018 йилдаги ПҚ–3651-сон мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирларига доир қарор қабул қилинди
Тошкент вилоятида балиқ ишлаб чиқариш бўйича ЭИЗ ташкил этилди
Президентнинг 6.04.2018 йилдаги «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3657-сон қарори қабул қилинди
Қийноққа солишда қатнашганлик учун – 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш
4.04.2018 йилдаги ЎРҚ–470-сон Қонун билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
ИИВ Академиясига номзодларни танлаш методикалари тасдиқланди
Ички ишлар вазирининг буйруғи (29.03.2018 йилда 2987-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикалар тасдиқланди
Ишлаб чиқаришнинг энергия жиҳатдан самарадорлиги хулоса билан тасдиқланади
Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Совуқ сувни узиш жадвали эълон қилинди
Тошкентда 9 апрелдан 15 майгача совуқ сувни узиш режалаштирилмоқда. Сув узилган жойларга сув ташиш автомашиналари юборилади
Солиқларни тўлашдан бўйин товлашми ёки арифметик хато?
Солиқ хизмати инспектори бухгалтерия ҳисоб-китобларида арифметик хато топди. Бошини чайқаб: «Солиқларни тўлашдан бўйин товламоқчи бўлганингиз кўриниб турибди», – деди. Энди нима бўлади? Бу саволга иқтисодий ишларни ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишларни юритишга ихтисослашган адвокат Элеонора Мазурова жавоб беради
Президент девонида Ислоҳотларнинг ҳуқуқий таъминоти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати ташкил этилди
Хизмат Президент девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати негизида ташкил этилмоқда. Бу Президентнинг 3.04.2018 йилдаги Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий кузатуви фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларига доир ПФ-5395-сон Фармонида назарда тутилган
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.
Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш – давлат хизматлари марказлари орқали
Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Иссиқхона хўжаликлари фаолияти қайта ташкил этилади
Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастлаб Хоразм вилоятида амалга оширилади.
"Яшил" иқтисодиётга ўтишда шаффофлик қандай таъминланади
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч ой муддатда иссиқхона газлари чиқиндилари ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ халқаро стандартларни қабул қилади.
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар киритилмоқда
Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Уй қамоғида электрон браслетдан қандай фойдаланилади
Шунингдек, мазкур чора қўлланилмайдиган шахслар доираси белгиланмоқдаю
Хитой компаниялари тўрт вилоятда суғориш тизимини реконструкция қилади
Инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати 220 млн доллар.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий раҳбарлари хоким ўринбосари лавозимини эгаллашади
Шунингдек жойларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходим лавозими жорий этилмоқда.
Янги сонларда ўқинг
- Янги йил табриги
- ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг декабрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
- Интизомий жазо беришда йўл қўйиладиган хатолар
- «Ярим тайёр чарм экспорти учун йиғимларни ундириш тартибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»
- Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
- Иш берувчининг ташаббуси билан иш ҳақидан қандай ушлаб қолинади