Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
08.06.18

Бутун мамлакат бўйлаб оилавий бизнес кенгайтирилади

Президентнинг 7.06.2018 йилдаги қарори билан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш назарда тутилган

08.06.18

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш ҳуқуқи янгича тасдиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 399-сон қарори эълон қилинди

08.06.18

Экин ва ўсимликлар касалликлар ва зараркунандалардан қандай ҳимоя қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 405-сон қарори билан Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

07.06.18

Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни давлат гранти асосида қабул қилиш бўйича имтиёз қандай ишлайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги 417-сон қарори билан Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

07.06.18

Талаба ўзлаштира олмаса – ўқитувчи ишдан бўшатилади, хорижий абитуриентлар тест синовларисиз ўқишга қабул қилинади

Президентнинг 5.06.2018 йилдаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

07.06.18

Сергелида беш юлдузли меҳмонхона қурилади

Бу ҳақда Сергели туман ҳокими Нозим Ҳусанов туманда жорий йилда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди

07.06.18

Коррупцияга қарши экспертиза: тафсилотлар аниқлаштирилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш методикасига тузатишлар киритилди

07.06.18

«Навоий» ЭИЗ кенгайтирилди, яна 4 та КСЗ ташкил этилди

Президентнинг 5.06.2018 йилдаги «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3774-сон қарори эълон қилинди

07.06.18

Иш стажини ва якка тартибдаги тадбиркорнинг суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш соддалаштирилди

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 384-сон қарорида назарда тутилган

06.06.18

Бир ярим йилда 28 та янги спорт объекти қурилади, 19 таси реконструкция қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги 411-сон қарори билан 2018–2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тасдиқланди

06.06.18

Олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди, контракт миқдори янгича белгиланади

Президентнинг 4.06.2018 йилдаги «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги ПҚ–3769-сон қарори қабул қилинди

06.06.18

Иш ҳақи ҳисоб-китобидаги, алоҳида бўлинмалар ҳисоботларидаги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашда ЯТТ иштирок этишидаги ва бошқа ўзгартиришлар

Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги 384-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

06.06.18

Формали кийим-бош савдосига лицензия қандай олинади

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 406-сон қарори билан Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

06.06.18

Алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчилар спортни ривожлантириш учун йиғимларни қандай тўлайди

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 3017, 31.05.2018 й.) билан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

06.06.18

ЯИДХП орқали шахснинг манзилини мамлакат бўйлаб топиш мумкин

Тажрибадан сўнг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my2.gov.uz) Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизмати ишга туширилди

06.06.18

Китоблар етказиб берилади

«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётининг knigi.uz китоб интернет-дўкони иш бошлади. Ассортиментда – бошловчилар томонидан ҳам, тажрибали кадрлар ходими, бухгалтерлар ва раҳбарлар томонидан ҳам талабгир ўқув-маълумотнома адабиёти мавжуд

05.06.18

Ҳарбий-техник институтга танлов қандай ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (1.06.2018 йилда 3019-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди

05.06.18

Бухгалтер нималарни билиши керак

Бухгалтер ишини муваффақиятли бошлаб олиш учун нималарни билиши керак? «Norma» профессионал ривожланиш маркази мутахассислари 15 та позицияни санаб ўтишди

05.06.18

ХМТ конвенцияларини амалга ошириш мувофиқлаштирилади

Бунинг учун Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссия тузилди

05.06.18

Туристик йиғимларнинг миқдорлари тасдиқланди, туроператорларга талаблар кучайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги 398-сон қарори билан туристик йиғимни ундириш ва туризм фаолиятини лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳужжатларга тегишли қўшимчалар киритилди

05.06.18

Онлайн нотариус акцияси

6 июнь куни Адлия вазирлиги мутахассислари кун давомида онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолининг нотариат соҳасида қизиқтирган саволларига жавоб беради

05.06.18

Хорижликларни 1 ойгача вақтинчалик прописка қилиш – бепул, тунги автобус қатновлари ва дронларга рухсат берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги 398-сон қарори билан хорижий фуқаролар ва туристларнинг мамлакатимизда бўлиш режимини соддалаштириш, шунингдек туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир шу ва бошқа чора-тадбирлар тасдиқланди

05.06.18

Жадвал бўйича таътил

Иш берувчи тасдиқланган жадвалга кўра бошқа вақтда олиши кераклигини важ қилиб, ходимга йиллик таътил беришни рад этиши мумкинми? Бу саволга меҳнат муносабатлари соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради

05.06.18

Ўзбекистонда хавфсиз туризм: ИИВ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси нималарга жавоб беради

Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПФ–5454-сон Фармонида Ички ишлар вазирлиги билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасидаги масъулият чекланди

04.06.18

Газетасиз ишлаб бўлмайди…

«Налоговые и таможенные вести» ҳамда «Норма» газеталарининг доимий ўқувчилари орасида келаси йил ҳам газета олмоқчи бўлганлар кўп топилади. Ушбу мақолада 2019 йил учун илк обуна бўлганларга сўз бердик

04.06.18

100% пенсия олувчи ходимлар: ИИВ академлицейлари ўқитувчилари рўйхатга қўшилди

Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПФ–5454-сон Фармони билан Президентнинг 17.02.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4960-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

04.06.18

Баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш осонлашди

Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПҚ–3764-сон қарори билан баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди

04.06.18

Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга биометрик паспорт уйда расмийлаштириб берилади

Бу Президентнинг 1.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ–5454-сон Фармонида назарда тутилган

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Маҳал­ла­лар­да иж­ти­мо­ий про­фи­лак­ти­ка тад­бир­ла­ри ўтка­зи­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.

1 де­каб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Дав­лат ха­рид­ла­ри ик­ки босқич­да ўтка­зи­ла­ди

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Ҳуқуқни муҳофа­за қилув­чи ор­ган­лар ва ҳар­бий­лар­га чек­лов­лар ўрна­тил­моқда

Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.

Рақам­ли да­лил­лар қан­дай тар­тиб­да тақдим эти­ла­ди

Бир қатор кодексларга рақамли далиллар тушунчаси, уларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, тадқиқ этиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи тегишли қўшимчалар киритилмоқда.

Ян­ги таҳрир­да­ги "Те­мир йўл тран­спор­ти тўғри­си­да"ги Қонун қабул қилин­ди

1999 йилдаги амалдаги қонун эскирган ва бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб бермайди. Янги қонун транспорт соҳасида тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.

Ну­ро­ний­лар би­ли­ми ва таж­ри­ба­си­дан кам­бағал­лик­ка қар­ши ку­раш­да фой­да­ла­на­ди­лар

Катта авлод вакилларининг асосий вазифалари – хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам беришдан иборат.

Йирик бо­зор­лар­да тар­тиб қан­дай таъ­мин­ла­на­ди

Вазирлар Махкамасининг қарори билан йирик бозорларни хавфсизлик воситалари, жумладан видео кузатув камералари, сигнализация тизимлари, тез ёрдам чақириш тугмачалари ва бошқалар билан жиҳозлаш талаблари белгиланган.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52