5 сентябрдан айрим объектлар фаолиятига рухсат берилади
Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича навбатдаги қарори эълон қилинди.
Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби ўзгартирилди
Бу йил Ёшлар иттифоқи томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган 356 та оила ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиши мумкин бўлади.
Юридик шахслар бирлашмаларини рўйхатдан ўтказишни қандай режалаштиришмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахслар бирлашмалари фаолиятига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинган.
Мулкдор-директор билан меҳнат шартномаси тузиш керакми
“МЧЖда – ягона таъсисчи, унинг ўзи – директор. У билан билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? У ким билан шартнома тузади – ўзи биланми?”. Меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти тушунтиради.
Балиқчилик хўжаликларига солиқ юки пасайтирилди
Президентнинг “Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: Ўзбекистон ва МДҲ биргаликда ҳаракат қилади
Ўзбекистон Президенти томонидан МДҲ доирасида амал қиладиган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ҳужжатлар тасдиқланди.
Мамлакатимиз ҳудудий тузилиши янада тартибга солинади
28.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-635-сон Қонун эълон қилинди.
Андижонда иқтисодиёт ва қурилиш институти очилади
Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва 2020/2021 ўқув йилидан талабаларни ўқитишни бошлайди.
Қисқача муҳим янгиликлар ҳақида: 1 сентябрдан нималар ўзгаради
Пенсия ва нафақалар индексацияси, «прописка» ислоҳоти, божхона, қурилиш, таълим, маданият соҳасида янги тартиблар - шу ва бошқа янгиликлар ҳақида батафсил шарҳимизда.
Молия вазирлиги Солиқ ва Фуқаролик кодексларига қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда
Улар тижорат банклари фаолияти, солиқ қарзини ундиришга тааллуқли, 29.08.1998 йилдаги 670-I-сон Қонунга бартер тўғрисида банд киритилмоқда.
Бўстонлиқ туманида – бошқарувнинг алоҳида тартиби
2022 йил якунига қадар туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, туристик, муҳандислик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинди.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидиялар олувчи шахслар тоифалари кенгайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларда павловния плантациялари барпо этилади
Мебель ва биоёқилғи ишлаб чиқариш саноати учун мазкур дарахтдан ёғоч ва ёғоч қириндили хом ашё ишлаб чиқариш бўйича ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилади.
ФВ тизими оптималлаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси 26.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 515-сон қарорни қабул қилди.
«Қизилқумцемент» клинкер ишлаб чиқариш бўйича IV линияни қуради
Мазкур инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 112 639,9 минг евро эквивалентига тенг, амалга ошириш муддати - 2021 йил декабрь ойи.
Олий таълим муассасалари ходимларининг самарали фаолияти моддий рағбатлантирилади
Шунингдек, бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативлари белгиланди.
Шаҳарсозлик, деҳқон ва шахсий хўжаликлар, аудит
Ушбу соҳаларни тартибга солувчи ҳужжатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилди.
I ярим йилликда мамлакатдаги ЯИМ 255,3 трлн сўмни ташкил этди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқилди.
ТДЮУ магистратурасига ўқишга қандай кириш мумкин
Тошкент давлат юридик университетига Ўзбекистон фуқароларини, хорижий фуқароларни ва айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилишни тартибга солувчи бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Экспорт қилувчиларнинг суғурта мукофоти компенсацияланади
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалиги экинлари оқилона жойлаштирилади
Уларни жойлаштириш фермерларнинг таклифлари, бозор талаблари, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва сув билан таъминланганлик даражасига асосланади.
Фермер хўжаликларини тугатишда харажатлар компенсацияланади
Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Президент 113 нафар маҳкумни афв этди
Уларнинг барчаси маҳрум этиш жазосини ўтамоқда, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган.
Оригинал уруғчилик: ушбу соҳа қандай қўллаб-қувватланади
Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш, сақлаш ва уларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Талабалар атоқли адибларнинг ижодини ўрганади
Шунингдек, атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар ва кўкрак нишонлари таъсис этилади, улар билан тақдирлаш мезонлари ишлаб чиқилади.
Андижон вилоятида технопарк ташкил этилади
У АКТ соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш, уларни ички ва ташқи бозорларда таклиф этиш билан шуғулланади.
Энг яхши ижодкор ёшларга «Илҳом» мукофоти берилади
Уни шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратишда энг юқори натижаларга эришганлик учун оладилар.
16 ёшга тўлмаган болаларга – 500 минг сўмдан
Президент 26 август куни аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.
Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар
Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурида иштирок этадиган нуронийлар қандай рағбатлантирилади
Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.