Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарномани қачон ва қандай топшириш керак СК-2025: хусусий боғчалар ва мактаблар учун имтиёзлар узайтирилди Янги корхоналарнинг устав фондини шакллантиришни қандай ҳисобга олиш керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
12.09.18

Тошкентда совуқ сувни вақтинча ўчириш амалга оширилади

«Сувсоз» ДУК водопроводларда босимнинг пасайиши ва жадвал бўйича совуқ сув ўчирилиши тўғрисида маълум қилди

12.09.18

Мактаб таълими – жаҳон тажрибасига таяниб

2018–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (5.09.2018 йилдаги ПҚ–3931-сон қарор) тасдиқланди

12.09.18

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш назорат қилинади

Президентнинг 11.09.2018 йилдаги қарори билан Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда тегишли ҳудудий гуруҳлар ташкил этилди

12.09.18

Товарларни ТИФ ТН кодлари бўйича таснифлаш билан сертификатланган экспертлар шуғулланади

Ташқи савдо вазирлиги эксперт ташкилотлари товарларни ТИФ ТН кодлари бўйича таснифлаш хизматларини кўрсатиши регламентини ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

12.09.18

Давлат ташкилотлари юрисконсультларини келишиш тартибига 5 та ўзгартириш

Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2864, 8.09.2018 й.) билан Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод килиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тугрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

12.09.18

Текширувлар, хронометраж ва камерал назоратдан солиқ органларига кўпроқ маблағ келиб тушади

Солиқларни қўшимча ҳисоблаш ва улар бўйича жарима санкцияларини қўллашдан тушган маблағларни ДСҚ фойдасига қайта тақсимлаш муҳокама қилинмоқда. Ҳукумат қарорининг тегишли лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

12.09.18

Халқ таълимидаги ислоҳотларни иккита янги жамғарма қўллаб-қувватлайди

Халқ таълими вазирлигида таркибий ислоҳотлар бошланди. Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3931-сон қарори бунга замин яратди

12.09.18

Кадрлар хизматларининг иши регламентланади

ҚҲТБТ порталида давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек устав капиталидаги давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотларда кадрлар ишини юритиш тартибини белгиловчи низом лойиҳаси жойлаштирилган

11.09.18

Автомобилга ишончномаларни ваколатларни бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқи билан беришга рухсат этилиши мумкин

Транспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этишга ваколатларни расмийлаштириш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамага қўйилди

11.09.18

ХУМШнинг фойдаланиш харажатлари ҳисобини юритиш ва тўлаш автоматлаштирилади

ҚҲТБТ порталида республикамиздаги барча кўп квартирали уйларни фойдаланиш харажатлари учун тўловлар ҳисобини юритишнинг интеграциялаштирилган тизими – www.oboduy.uz кўп квартирали уйда яшовчининг электрон картасига улаш режалаштирилган лойиҳа муҳокама қилинмоқда

11.09.18

«Пластик»да тўловни бекор қилиш осонлашди

Uzcard компанияси «карта ҳисобрақамидаги пул маблағларини холдирлаш» хизмати ишга тушганлигини хабар қилди, бу карта сақловчисига товарларни (хизматларни) олгунга қадар маблағларни «музлатиб туриш» имконини беради

11.09.18

Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган камерал текширув: мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни қандай амалга ошириш таклиф этилмоқда

ҚҲТБТ порталида Давлат солиқ хизмати органи томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

11.09.18

Telegramда статистика ҳақида фейк канал пайдо бўлди

Давлат статистика қўмитаси сохта Telegram-канал пайдо бўлганлиги, унинг маъмурлари қўмита логотипидан қонунга зид равишда фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларни чалғитаётганлиги ҳақида огоҳлантирди

11.09.18

9 хонали телефон рақамига ўтиш жадвали маълум қилинди

10 сентябрдан телекоммуникация тармоқларини 9 хонали телефон рақамлари тизимига ўтказиш бошланди, бу жараён 2018 йилнинг охирида якунига етади, дея хабар берди Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги

11.09.18

Бизнесни текшириш: янги қоидалар

Бош прокурорнинг буйруғи (7.09.2018 йилда 3067-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом тасдиқланди

10.09.18

Бюджетни тўлдириш: тома-тома кўл бўлур

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш керак. Агар тўлов муддати ўтказиб юборилган бўлса, кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня тўлашга тўғри келади. Ҳаммаси оддийдек туюлади, бироқ амалиётда инсофли солиқ тўловчилар ҳам пеня тўлаган ҳолатлар учраган

10.09.18

Хусусий таълим муассасаларига – янги имтиёзлар

Президентнинг 5.09.2018 йилдаги ПҚ–3931-сон қарори билан нодавлат таълим муассасалари учун бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари назарда тутилган

10.09.18

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати кўп сонли ташкилотлар учун мажбурий бўлиши мумкин

ҚҲТБТ порталида Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини барпо этиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

10.09.18

Давлат хусусий мактаблар учун ер участкалари ва бўш турган биноларни ажратади

Президентнинг 5.09.2018 йилдаги ПҚ–3931-сон «Халқ таълими тизимига янги бошқарув тартиб-таомилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

10.09.18

«Наманган» ЭИЗ ташкил этилди

Эркин иқтисодий зона Президентнинг 20.08.2018 йилдаги ПФ-5517-сон Фармонига мувофиқ Наманган вилоятининг Чуст туманида ташкил этилди

08.09.18

Тадбиркорлик субъектларини паспортлаштириш бўйича эксперимент бошланди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 54 та маҳаллада тадбиркорлик субъектларининг паспортлари тузила бошлади, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси

08.09.18

Банклар ишидаги ўзгаришлар: кафолатларни бериш соддалашди, алоқадор шахсларни кредитлаш учун таъминот камайтирилди

МБнинг банклар фаолиятини тартибга солувчи бир қатор ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

08.09.18

Кадрлар иш юритуви: саволларга жавобларни қаердан топиш мумкин

Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги масалалари қандай қилиб тўғри ҳал этилиши сиз учун қизиқарлими? Қизиқарли бўлса, «Norma» профессионал ривожланиш марказига боринг. Бу ерда 17 сентябрдан «Кадрлар иш юритуви» ўқув курси очилмоқда

08.09.18

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иши қандай мониторинг қилинади

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, фермерлар ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тасдиқланди (5.09.2018 йилда 3064-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

08.09.18

Электр энергиясининг реактив қувватини компенсацияловчи истеъмолчилар кўпайди

Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

08.09.18

Ўқувчилар дарслик тўплами қанча туради

Молия вазирлигининг сайтида 2018/2019 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун дарслик тўпламларига ижара тўловларининг ҳажмлари эълон қилинди

08.09.18

Улгуржи сотувчилар валюта конвертациясидан тушган тушумлардан ЯСТ бўйича бўнак тўловларидан озод қилинди

Молия вазирлиги, ДСҚ ва МБ Бошқарувининг қарори (6.09.2018 йилда 2065-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

08.09.18

Халқ таълими бошқаруви ислоҳ қилинади

Бўш мактаблар кучлиларига эргашади, «Замонавий мактаб» давлат дастури ишлаб чиқилмоқда, болаларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилмоқда

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ўзбе­кис­тон­лик­лар Ян­ги йил­да не­ча кун дам ола­ди­лар

Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.

2025 йил учун Ўзбе­кис­тон Кон­со­ли­да­ци­ялаш­ган бюд­же­ти па­ра­мет­рла­ри тас­диқлан­ди

2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.

Та­ла­ба­лар учун яку­ний дав­лат им­тиҳони­ни иш бе­рув­чи кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар ҳам ўтка­зи­ши мум­кин

Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Йўл ҳара­ка­ти қоида­ла­ри­га ян­ги бел­ги­лар ки­ри­тил­моқда

Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.

Са­ни­та­рия-эпи­де­ми­оло­гия қўми­та­си­га қўшим­ча ва­зи­фа­лар юк­лан­ди

Унинг ҳузурида шунингдек санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилди.

Крип­то соҳаси­да ли­цен­зия олиш учун дав­лат бо­жи қан­ча ту­ра­ди?

Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.

Ўзи­ни ўзи банд қил­ган шах­слар: ҳозир­ги ҳолат ва ечи­ми­ни ку­та­ёт­ган ма­са­ла­лар

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2025-01-07
  • USD:12930.11 (+0.00) сум
  • EUR:13390.42 (+0.00) сум
  • RUB:120.94 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг