Мутахассисларимиз МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказадилар
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Оқсу дарёсида гидроэлектростанция қурилади
ОТБ Оқсу дарёсида Рабат ва Чаппасуй ГЭС ҳамда Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши учун Ўзбекистонга $60 млн ажратди. Лойиҳанинг умумий қиймати - $75,3 млн.
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини қандай баҳоламоқчилар
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама этиш учун эълон қилинди.
Давлат харидларини иккита порталда амалга ошириш мумкин
Электрон танлов ва тендерларни ташкил қилиш бўйича муқобил электрон платформа яратилди.
Қарзлар МҲХС бўйича қандай акс эттирилади
МҲХС фаолроқ қўлланиладиган вақт яқинлашмоқда. Ўқувчиларимизни қизиқтирадиган саволлардан бири – МҲХСни қўллаганда қарзларни қандай акс эттириш мумкин? Бу ҳақда - «Норма» етакчи эксперти шарҳида.
Лицензия ва рухсатномалар сони камаяди, уларни олиш осонлашади
Президент 24 август куни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолади.
Депутатлар томонидан 3 та қонун қабул қилинди ва 2 та сўров юборилди
21 август жума куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Давлат харидлари доирасида импорт ҳажми камайтирилиши керак
Президентнинг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Бухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми?
Баъзан ташкилотда вақтинчалик ходимни ишга қабул қилишга оқилона эҳтиёж юзага келади. Қонунчилик ҳам бунга қатъий муайян вазиятларда йўл қўяди. Қандай шартларда бунинг имконияти мавжудлиги - меҳнат ҳуқуқи бўйича “Норма” эксперти шарҳида.
Диний ташкилотларни рўйхатга олишни соддалаштирмоқчилар
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун (янги таҳрири) лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, муҳокама қилиш учун тақдим этилди.
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва акцияларни олишга розилик онлайн берилади
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўрсатиладиган иккита янги хизмат пайдо бўлди.
Қурилишда давлат назорати янги регламент бўйича олиб борилади
Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.
МЧЖ устав фонди зарар суммасига қандай камайтирилади
МЧЖ муассислари жамият устав фондини ҳисобот даври якунлари бўйича кўрилган зарар суммасига камайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. «Норма» эксперти бундай хўжалик операцияси қандай амалга оширилишини тушунтириб берди
Архив иши соҳасида – қўшимча давлат хизматлари
Иш ҳақи ва иш стажини, таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ва бошқалар ҳақидаги архив маълумотномалари бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Коррупцияга қарши курашувчиларга мукофот тўлаш таклиф этилмоқда
Бош прокуратура Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди.
Самарқандда Туркиянинг Бош консулхонаси очилади
Туркия билан соғлиқни сақлаш, сейсмология, йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш, «электрон ҳукумат» соҳасида ҳамкорлик қилинади.
Ресурс солиқлари бошқа жойга тўланган бўлса, нима қилиш керак?
Қоидага кўра, юридик шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини солиқ солиш объекти жойлашган жойда тўлайдилар . Бироқ бухгалтер хатога йўл қўйиб, уларни юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойда тўлаган бўлса, нима қилиш керак?
Одам савдосидан жабрланганлар қандай идентификация қилинади
Янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Ички аудиторларни сертификатлашни ўзгартириш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.
Митинг ва намойишлар: қандай ташкил этилади ва ўтказилади
“Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.
Бош бухгалтер бўлишни истамайман
Директор бухгалтерни унинг розилигисиз бош бухгалтер лавозимига ўтказиши мумкинми? Саволга меҳнат ҳуқуқи бўйича "Норма" эксперти жавоб беради.
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиби битта қонунда бўлади
ҚҲТБТ порталида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган.
Экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантириш – Ҳукумат комиссиясининг вазифаси
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг вазифалари ва таркиби янгиланди.
Товарлар учун умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик: ҳисобдан чиқарамиз
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган низом билан белгиланган.
ҚҚС ҳисоб-китоби учун товарларнинг бозор қиймати қандай аниқланади
ҚҚС базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди
Хотин-қизлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб боради ва доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи бўлади.
ҚҚС суммасини қоплаш: бу қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимига тузатишлар киритилди
Хусусан, бизнесменларни "мажбурий" ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш индикаторини ҳисоблаш тартиби ўзгарди.
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.