“Чиройли” авторақамларнинг нархлари тушди
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Фарғона вилоятида врачларнинг касбий фаолиятини эксперт комиссиялари текширади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2018 йилдаги 456-сон қарори билан Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди
Бухгалтерия текширувни талаб этади
Тадбиркорлар молия-хўжалик фаолияти текширилишидан халос бўлдилар, бундай таътил қандай якунланиши ҳақида кўпчилик ўйлаб ҳам кўрмаяпти. Мухбиримиз етакчи экспертлардан бу борада фикр билдиришларини сўради
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистонга олиб кириладиган маиший техника ва бошқа товарларнинг миқдорий нормалари чекланди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 463-сон қарори қабул қилинди
Давлат мулкини қандай қилиб онлайн сотиб олиш ёки ижарага олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2018 йилдаги 454-сон қарори билан Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиялаш тартибига тузатиш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2018 йилдаги 443-сон қарори билан Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги низом тасдиқланди
ИИВнинг янги мактаб-интернатига 80% ҳарбий хизматчи ходимларнинг фарзандлари қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2018 йилдаги 459-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Ноқонуний турар жойларни эътироф этиш ишлари бошланди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2018 йилдаги ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказишга қаратилган 461-сон қарори қабул қилинди
ЛБМА қошидаги Марказда экспертизадан ўтказиш арзонлашди, ХМИ/ХҲМТ лойиҳалари учун – мажбурий эмас
Президентнинг 20.06.2018 йилдаги «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни жадал амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3794-сон қарори эълон қилинди
Шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш кучайтирилади
Тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш соҳасида давлат-хусусий шериклик жорий этилади. Даволаш-профилактика муассасалари ва оперблоклар сув, газ ва электр таъминоти билан узлуксиз асосда таъминланади
Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича лицензия 20 кунда расмийлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2018 йилдаги 444-сон қарори билан Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари қабул қилинди
Маданият ходимлари ва архивлар ходимларининг меҳнат ҳақи тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2018 йилдаги 458-сон қарори билан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари, шунингдек архивлар ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик тақдирлаш пули белгиланадиган ходимлар рўйхати тасдиқланди
ТАҚИнинг айрим бўлинмалари бошқа жойга кўчирилади
Президентнинг 20.06.2018 йилдаги «Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3789-сон қароридан шу келиб чиқади
Қарздорлик ва чиқишга чекловлар мавжудлигини онлайн текшириш мумкин
Мажбурий ижро бюроси сайтида улар ёрдамида қарздорлик ва чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш мумкин бўлган интерактив хизматлар ишга туширилди
Қарздорларнинг хатланган мол-мулки қандай сотилади
Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотишнинг янги тартиби тасдиқланди (19.06.2018 йилда 3024-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Жорий этилаётган асосий ўзгартиришлар ва илгари амал қилган ҳужжатдан фарқли жиҳатлари тўғрисида шарҳимизда сўз юритамиз
Ички ишлар органлари: Жиззахда ўзгаришлар рўй берди
Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2018 йилдаги “Жиззах вилоятида жамоат тартибини сақлашни, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ва жиноятчиликка қарши курашишни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 450-сон қарори қабул қилинди
Сенатнинг 15-нчи ялпи мажлиси 28 июнда бўлиб ўтади
Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида Сенатнинг 15-нчи ялпи мажлиси 28 июнь куни Тошкент шаҳрида чақирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди
Инвестиция лойиҳаларини бошқариш Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига юклатилди
Президентнинг 21.06.2018 йилдаги «Халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини бошқариш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3796-сон қарори имзоланди
ЖИДУга кириш учун – дастлабки имтиҳон, сўнг тест синовлари
Президентнинг 21.06.2018 йилдаги қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқишнинг янги муддатлари, шунингдек 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасасига қабул қилиш квоталари тасдиқланди
Қандай молиявий хизматлар ҚҚСдан озод этилади
Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатига ўзгартириш киритилди
Рақамли товарлар қандай сотилади ва сотиб олинади
ҚҲТБТ порталида Рақамли товарлар билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Қандай қилиб туризм бизнесини янада самарали қилиш мумкин?
Туризм соҳасида бизнес юритмоқчимисиз? Ушбу соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялардан иложи борича самарали фойдаланинг
SAP-форум: корхона бошқарувини қандай қилиб автоматлаштириш ва соддалаштириш мумкин
Ҳаммамизнинг ўзимизга хос жиҳатларимиз, ҳар биримизнинг ўз эҳтиёжларимиз бор. Замонавий технологиялар ушбу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда товарлар ва хизматлар ишлаб чиқара олади. Тошкентдаги SAP-форумда шу ҳақда ва умуман замонавий корпоратив иловалар ёрдамида бизнес-жараёнларни оптималлаштириш тўғрисида сўз борди
Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи ва олдиндан тўлов учун нега жазолайдилар?
Шартнома тузиш чоғида олдиндан тўловнинг энг кам миқдори унинг суммасининг 15%ини ташкил этади. Харидор товарлар (хизматлар, ишлар)ни олгач, 90 кун ичида уларнинг ҳақини тўламаса, сотувчида муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи юзага келади. Бунинг учун мансабдор шахсларга жарима солишлари мумкин. Бугунги кунда ушбу чоралар долзарбми? Ҳеч бўлмаганда хусусий бизнесни жарима санкцияларидан озод қилиш лозим, – деб ҳисоблайди Жорилла Абдуллаев
Нотариус хизматларига ҳақ тўлаш осонлашди
Нотариуслар хизматларига энди Click ва Payme ҳақ тўлаш тизимлари орқали ҳақ тўлаш мумкин. Илгари хизматлар ҳақини фақат UPAY воситасида тўлаш мумкин эди
Автомашина юридик шахсдан 30 кунгача нотариуссиз ижарага олинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар 10 дан ортиқ масалани кўриб чиқдилар
Микрокредит ташкилотининг филиалини очиш осонлашди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (13.06.2018 йилда 2093-9-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди
Ўрмонлар дронлар ёрдамида мониторинг қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2018 йилдаги 455-сон “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида "Ўрмонтехносервис" давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.