Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидент даромадларидан роялти тўлашда қандай солиқ солиш лозим ННТ аъзолик бадаллари учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш керакми Технопарк резидентларига имтиёзларни қўллаш тартиби
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
22.06.17

Экспортёрларга “яшил чироқ” берилди

Президент 21.06.2017 йилдаги “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

21.06.17

Электр энергияси ва газ автоматик тарзда ҳисобга олинади

Президент “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади

21.06.17

Аёл ва тадбиркорлик

Ушбу шарҳда - “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2017 йил” ҳамда “Маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли” танловлари ҳақида

21.06.17

Ҳаж ва Умрага онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон Қарори билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

21.06.17

Соя қандай етиштирилади?

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сон “2017-2021 йилларда республикада соя экишни ташкиллаштириш ва соя дуккаклари етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди

21.06.17

26 июнь дам олиш куни деб эълон қилинди

Президентнинг 20.06.2017 йилдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди

20.06.17

Муқобил энергия қурилмалари ишлаб чиқарувчиларга қачон имтиёзлар берилади?

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқариш бўйича қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ташкилотларни идентификациялаш механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

20.06.17

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари йўловчи транспортини лицензиялашни тўхтатади

ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Автомобиль транспорти соҳасида давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль транспорти соҳасида давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари жойлаштирилди

20.06.17

Даъво ишлари қандай юритилади. 3-қисм

Ушбу шарҳда – ташкилот манфаатларини ҳимоя қилиш учун судларга даъво тақдим этиш бўйича муаллифлик тавсиялари берилган

20.06.17

ССП тизими тубдан ислоҳ қилинади

Президент “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади

19.06.17

Мобиль қурилма орқали ички ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш арзонроқ бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “Интернет тармоғида миллий контентни барпо этишни янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди

19.06.17

Текшириб кўринг, сизнинг корхонангиз танланма кузатувга киритилганми?

Танланма асосда статистика кузатувига киритилган кичик корхоналар ва микрофирмалар тегишли сўровнома бланкаларини тўлдиришлари лозим

19.06.17

Японияга виза олиш соддалаштирилди

Япония томони Ўзбекистон ТИВни Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлган шахслар томонидан Японияга қисқа муддатли виза (90 кундан ошмаган муддатга) олиш учун ариза бериш тартибининг соддалаштирилгани ҳақида расман хабардор қилди.

19.06.17

Ягона геология хизмати ташкил этилди

Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПҚ-3004-сон қарори билан Давлат геология қўмитаси тизимида ягона геология хизмати, қўмита тузилмасида эса янги бошқарма ташкил этилди

19.06.17

Даъво ишлари қандай юритилади. 2-қисм

Ушбу шарҳда – ташкилот манфаатларини ҳимоя қилиш учун судларга даъво тақдим этиш бўйича муаллифлик тавсиялари берилган

16.06.17

Давлат ветеринария қўмитаси тузилмаси тасдиқланди

Президентнинг 1.06.2017 йилдаги ПҚ–3026-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди

16.06.17

ТАТУ қошидаги жамғарма маблағлари дарсликлар, стипендиялар ва хорижда ўқиш учун сарфланади

Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2017 йилдаги 350-сон Қарори билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

16.06.17

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари махсус техника ва ускуналар билан таъминланди

Президентнинг 6.06.2017 йилдаги Ф–4957-сон Фармойиши билан 2015 — 2019 йилларда Марказий Осиё давлатлари 463 учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотик моддалар ва жиноят бошқармаси Дастурларини амалга ошириш доирасида тақдим этилаётган ускуналар, техника ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди

16.06.17

Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2017 йилдаги 346-сон Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

15.06.17

Меҳмонхонани сертификатлаш қанчага тушади?

Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2017 йилдаги 355-сон Қарори билан Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

15.06.17

Хорижликлар учун ТДЮУга суҳбатлар 2-10 август кунлари ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2017 йилдаги 347-сон Қарори билан Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

15.06.17

Ҳисоблагич пломбасига шикаст етказганлик учун жавобгарликка тортишади

13.06.2017 йилдаги ЎРҚ-436-сон Қонун билан электр энергияси, сув ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилди ҳамда коммунал тизимларга ўзбошимчалик билан уланиш учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Тузатишлар 1.07.2017 йилдан амалиётга жорий этилади

14.06.17

Хусусийлаштириш нархи бозор конъюнктурасини инобатга олган ҳолда аниқланади

13.06.2017 йилдаги ЎРҚ–436-сон Қарор билан «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди. Ўзгаришлар 14.06.2017 йилда «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди

14.06.17

ОБУНА 2018: обуна бўлишга ким шошилади?

Ҳар йили «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма» газеталарига 7–8 ой олдиндан кейинги йил учун обуна бўлиб, пулини тўлиқ ўтказиб улгурадиган ўқувчилар топилади! Нима учун улар ҳали жорий йилдаги сонларимизнинг ярмини олиб улгурмасдан навбатдаги йиллик комплектни қўлга киритишга шошилишади? Биз 2018 йилдаги илк обуначиларимиз бўлган компанияларнинг бош бухгалтерлари билан боғланиб, улар билан шу хусусда суҳбатлашдик

14.06.17

Сув таъминоти ягона биллинг тизимига уланади

Ўзбекистонда сув таъминоти газ ва энергия таъминоти сингари коммунал хўжаликнинг ягона биллинг тизимига уланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди

14.06.17

Экологияга етказилган зарар учун жарималар оширилди

13.06.2017 йилдаги ЎРҚ–436-сон Қонун билан экология ва табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди

13.06.17

Тикувчилик саноатини қандай йўлга қўйиш мумкин?

Бугунги кунда тикув саноатидаги тадбиркорликда муваффақиятга эришишининг асосий шарти ижодий ёндошувдир. Дизайнерлик либослари салони, юмшоқ қўғирчоқлар ишлаб чиқариш, махсус кийим тайёрлаш цехи – хуллас, имкониятларни фақат тасаввур оламигина чеклаши мумкин

12.06.17

Қайси тиббий маҳсулотга ҚҚС бўйича имтиёз татбиқ этилмайди

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида СКнинг 211-модда 6-хатбошида кўзда тутилган Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхати янги таҳрирининг лойиҳаси эълон қилинди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Мак­таб­га­ча таъ­лим си­фа­ти­ни оши­риш чо­ра­ла­ри кўрил­ди

Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

Алоҳида то­ифа­да­ги куч­ли таъ­сир қилув­чи мод­да­лар му­ома­ла­си­ни тар­тиб­га со­лиш­га ҳолат­лар бел­ги­лан­ди

Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.

"Кре­атив иқти­со­ди­ёт тўғри­си­да"ги Қонун қабул қилин­ди

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Сув хўжа­ли­ги соҳаси­да бир қатор меъ­ёрий ҳуж­жат­лар қабул қилин­ди

Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

Бир қатор қонун­лар­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­ди

Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Муҳтож фуқаро­лар­га ипо­те­ка бўйича суб­си­ди­ялар қан­дай бе­ри­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш

Валюталар курси

2024-11-04
  • USD:12795.02 (+0.00) сум
  • EUR:13894.11 (+0.00) сум
  • RUB:131.62 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг