Кадрлар бўйича мутахассислар учун навбатдаги ўқув курси ўзбек тилида ўтказилади
Ўн кунлик ўқиш 5 сентябрда бошланади. «Norma» компаниясининг етакчи эксперти, кўплаб китоб ва материаллар муаллифи, амалдаги Меҳнат кодекси ишлаб чиқувчиларидан бири Абдусалом Рисқуллаев курсда ўқитувчилик қилади
Муассисга зарарли маслаҳатлар, ёки Ёлланма директорни қандай безор қилиш мумкин
Ёлланма директорни алмаштириш кўпгина йирик компаниялар учун табиий ҳол. Қачондир ишни ташкил қилган муассислар вақти келиб ўз ўрниларига ёлланма директорларни қолдириб, дам олишга ёки жорий ишларни ижрочи директорларга топширишга қарор қиладилар. Амалда эса ишларни юритишнинг бундай шакллари ҳар доим ҳам назарияда ўрганилганидек кечмайди
Пулларингизни пластик картада сақланг. Ёки иккита, учта...
Иш ҳақи пластик картасига дивидендлар ёки хусусий корхона мулкдори даромадларини ўтказиш мумкинми? Банк мижознинг шахсий маблағларини унинг картасига ўтказишни чеклашга ҳақлими? Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармасининг тушунтиришлар билан жавоби – бизнинг шарҳимизда
ЎзРТХБ Махсус комиссиясига онлайн мурожаат қилиш мумкин
Давлат ва корпоратив харидлар бўйича буюртмачилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ мутахассислари томонидан баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссиянинг электрон модули жорий этилди
Метрологик хизматлар учун нархлар ўзгаради
2016 йил 25 августдан эътиборан метрологик хизматлар учун янги декларация қилинган нархлар жорий қилинади, деб хабар берилади Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги расмий сайтида
Сенатда долзарб масала муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида “Мамлакатда ахборот хавфсизлигини таъминлашда маҳаллий ОАВ ролини янада оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
“Юбилей” акцияси: абитуриентлар учун электрон тестлар 50%га арзон!
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги шарафига Abitur.uz (илгари – «Менинг шаҳрим. Таълим») лойиҳаси “Юбилей” акциясини эълон қилди. Абитуриентлар учун электрон тестларнинг тўлиқ версиялари ва блокли тўпламларини махсус нархлар бўйича 50%га арзон харид қилиш мумкин
Талаба ва иш берувчи: ҳуқуқий муносабатлар
Талаба корхона директори бўлиши, бир неча лавозимда ҳамда тўлиқ иш кунида ишлаши, диплом олгунга қадар меҳнат дафтарчасига қайд киритилиши, эски намунадаги дипломини нострификация қилмаслиги мумкинми? Ушбу ва бошқа талай саволлар – “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан навбатдаги тўпламда
АЖ устав капитали фақат қўшимча акциялар ҳисобига оширилади
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи билан «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Кўчмас мулк хатловдан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.08.2016 йилдаги 251-сон қарори билан 2016–2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қонунийликни мустаҳкамлаш йўлида
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси якунлари тўғрисида
Иссиқ сув ҳисоблагични алмаштириш қанчага тушади
Сувни ҳисобга олиш приборининг ўртача иш муддати унинг паспортида 12 йил деб белгиланган, лекин у тўрт йилда бир марта мажбурий қиёслашдан ўтказилиши керак
Қашқадарёнинг Нишон туманини ривожлантириш дастури қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 августдаги 258-сон қарори билан 2016-2018 йилларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди
Тажрибасиз тадбиркорларнинг 7 хатоси
Тажрибасизлик – вақт томонидан даволанадиган иллатдир. Билим ва тажрибага икки усулда эга бўлиш мумкин: ўз хатоси ёки ўзгалар хатосидан сабоқ олган ҳолда. Бу фаолиятнинг барча йўналишлари ва соҳаларига, шу жумладан бизнесдаги биринчи қадамларга тегишли
Банк хабарлари: тарифлар ўзгариши ва омонатларнинг янги турлари
Norma.uz банк соҳасидаги янгиликларни кузатиб бораётир ҳамда ушбу тўпламда охирги вақтларда мамлакатимиз банкларида содир бўлган воқеалар хусусида
Тадбиркорлар ҳуқуқлари Адлия вазирлиги ҳимоясидадир
Адлия вазирлигида “Тадбиркорлар ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатланиши мустақиллик маҳсулидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
НҲҲ лойиҳалари: бозорларни қўриқлаш ва тозалаш учун мулкдор тўлайди
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
ИДХЯП ихтирога патент олиш учун ҳужжатларни қабул қилади
ИДХЯПнинг “Интеллектуал мулк” соҳасидаги интерактив давлат хизматлари рўйхати янги хизмат – “Ихтироларга патент олиш” билан тўлдирилди
Юристнинг NORMAл кутубхонасига назар солинг
Навбатдаги шарҳда юристлар учун юристлар томонидан тайёрланган айрим материалларимиз ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз. Умид қиламизки, бу мақолалар ва улардаги тавсияларга риоя қилиш бизнес тараққиёти ва фаровонлиги учун хизмат қилади
Бизнес хусусий, бироқ кичик эмас
Қоидага кўра, “кичик бизнес” ва “хусусий тадбиркорлик” атамалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда биргаликда қўлланилади. Бу уларнинг синонимлиги тўғрисидаги фикрни шакллантириши мумкин. Бинобарин, бу тушунчаларга турли юридик маъно берилади. Бу ҳақда батафсил – бизнинг шарҳимизда
Алоқа тарихи – АКТни ривожлантириш тарихи
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон алоқа тарихи музейида “Мустақиллик йилларида миллий ахборот соҳасининг ривожланиши” мавзусида семинар-экскурсия ташкил этилди
ОХС Пленуми: Ғайриқонуний банкротлик устидан назорат кучайтирилди
Олий хўжалик суди Пленумининг 17.06.2016 йилдаги “Илгари қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 299-сон қарори билан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд жараёнининг айрим масалаларига тушунтириш берилди
Суд мулк ҳуқуқини тан олмаслиги ҳам мумкин
ОХС Пленумининг “Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 19.11.2010 йилдаги 220-сон қарорига янги тушунтиришлар киритилди
Давлат божини ундириш масалаларига тушунтириш берилди
ОХС Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 299-сон қарори билан ОХС Пленумининг “Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг (18.04.2008 йилдаги 180-сон) айрим қоидаларига тузатиш киритилди
Лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатларга киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2016 йилдаги 240-сон қарори билан Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини шакллантириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Савдо ва умумий овқатланиш объектлари учун танлов ташкил қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2016 йилдаги 237-сон қарори билан савдо ва умумий овқатланиш объектлари ўртасида ҳар йили Тошкент шаҳрида «Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди
Қандай қилиб божхона брокери бўлиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2016 йилдаги 239-сон қарори билан Божхона брокери сифатидаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Узайтирилган гуруҳга қатнаш учун қанча ҳақ тўланади
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Адаптив спорт турларини ривожлантириш Дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шаклларини тасдиқланмоқда.
Қайси объектлар муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифаларига киради
ДХХ раисининг буйруғи билан мазкур объектларнинг реестрини юритиш тартибини белгиловчи вақтинчалик низом тасдиқланмоқда.
Электромобиллар учун қувватлаш станциялари тармоғи кенгаймоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикада электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олувчи фуқароларни танлаб олиш мезонлари ўзгармоқда
Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.
Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларини расмийлаштириш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди
- Солиқ қўмитаси ваколатида
- Нотижорат ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
- Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
- МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин