Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
15 октябрдан ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарди МҲЭКМнинг ўзгариши билан моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини қачон қайта ҳисоблаш керак IT-парк резидентлари қандай янги имтиёзлар олишдиБуюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
15.02.17

18 февралгача СМС-хабарномалар кечикиб келади

Бу ҳақда «UZCARD» банклараро тўлов тизими ўзининг расмий сайтида маълум қилади

15.02.17

15% олдиндан тўлов ҳар доим ҳам керакми?

Ушбу мақолада – хўжалик шартномаларида 15%дан кам бўлмаган олдиндан тўлов ҳақидаги шартнинг акс этиши қанчалик мақсадга мувофиқлиги тўғрисида

14.02.17

Ер солиғининг энг кам миқдори фақат Тошкент шаҳри учун

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) ўзгартиришлар киритилди

14.02.17

ХХТУТ ва ИФУТ: ҳужжатда қайси кодни кўрсатиш керак?

Халқ хўжалиги тармоқлари умумтаснифлагичи (ХХТУТ)нинг ўрнини Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) эгаллайди. Шундай қилиб, 1.01.2017 йилдан Кичик бизнес субъектларига мансуб ташкилотлар таснифлагичи кучга кирди, у бўйича ХХТУТ ўрнига ИФУТ қўлланилади

14.02.17

Хусусий кадрлар агентликлари учун қонун қабул қилинади

Меҳнат вазирлиги томонидан “Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, дейилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабарида

14.02.17

Беларусь машиналари акциздан озод этилди

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига ўзгартиришлар киритилди

14.02.17

Имтиёзли микрокредитлар бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди

Президентнинг 31.01.2017 йилдаги ПҚ–2746-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида тажриба тартибида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун микрокредитлашнинг янги схемаси жорий этилмоқда

14.02.17

Давлат ташкилотларини текшириш учун аудиторларни танлаш соддалаштирилди

Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигининг Қарори (рўйхат рақами 1668-4, 2017 йил 7 февраль) билан Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

13.02.17

Пойтахтимиздаги учта банк ижтимоий аҳамиятли хизматларни етказиб берувчилар деб топилди

Вазирлар Маҳкамасининг 6.02.2017 йилдаги 59-сон қарори билан «Асака», «Ипотека-банк» ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» банклари устав капиталидаги улушни сотиш йўли билан хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича мажбуриятдан озод этилди

13.02.17

Пластик карта ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар узайтирилди

Президентнинг 2.02.2017 йилдаги ПҚ–2751-сон Қарори билан республикамизда банк пластик карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди

13.02.17

Экспортёрга нима учун жарима солинади?

Ушбу шарҳда чет элдан валюта тушуми келиб тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспортёрларнинг жавобгарлиги масаласи бўйича экспертларимиз таклифлари келтирилади

13.02.17

Ўзбекистон кенг миқёсда соя етиштиришни бошлайди

Вазирлар Маҳкамасининг «Соя экинини етиштириш ва аҳолининг соя ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди

10.02.17

«UZCARD»: тўловни QR-код воситасида амалга оширинг

«Терминал ўрнига QR-код, карта ўрнига – смартфон» — Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) ана шундай сарлавҳа остида янги тўлов тизимининг жорий этилиши ҳақида эълон қилди

10.02.17

4 миллиондан зиёд оила лимонарий ва паррандачилик учун кредитлар олади

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси жойлаштирилди

10.02.17

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқарога қандай алмаштириш мумкин?

Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартиб-таомилларига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш Қоидалари лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида муҳокама қилиш учун очилди

10.02.17

Меҳмонхонани қандай очиш мумкин?

Сўнгги йилларда юртимизда меҳмонхоналар сони тобора ортиб боряпти. Аммо ҳамёнбоп бўлган ўртача турдаги меҳмонхоналарга эҳтиёж барибир катта, чунки мижозларнинг аксарияти айнан шу турдаги отелларга иштиёқманд

09.02.17

Аҳоли янги қонунлар ҳақида қандай билиб олади?

Президентнинг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

09.02.17

Ташкилот манфаатлари йўлидаги жиноят – юридик шахснинг ўзини жавобгарликка тортинг

Профессионал доираларда юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлигини жорий қилиш масаласи аллақачон муҳокама қилинаётир. Уни Ўзбекистон қонунчилигида акс эттириш вақти келдими?

08.02.17

Мамлакатимиз яқин 5 йил ичида қандай ривожланади?

Президентнинг 7.02.2017 йилдаги Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди

08.02.17

Кўнглингиздан ва телефонингиздан жой эгаллашга муносиб 7 илова

Бугун ўз обрў-эътиборини қадрловчи, замонавий ўзгаришлардан ортда қолишни истамаган ҳар қандай йирик компания ўз сайтининг мобиль иловасини яратишга аҳамият қаратмоқда. Чунки улар фойдаланувчилар учун қулай, исталган пайт мобиль телефон ёки планшет орқали соддалаштирилган иловалардан бемалол фойдаланиш мумкин

07.02.17

Шаҳарча, қишлоқ ва овуллар фуқаролар йиғинлари энди бўлмайди

Президентнинг 3.02.2017 йилдаги Фармони билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди

07.02.17

Экспортчилар валютанинг 25 фоизини сотишади

Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2017 йилдаги 44-сон Қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

07.02.17

Товар захираларини қандай баҳолаш керак?

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш” Ўзбекистон Республикаси мол-мулкни баҳолаш Миллий стандарти лойиҳаси жойлаштирилди

07.02.17

Аудиторлар палатаси бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ўзининг 2016 йилдаги фаолияти ҳақида қисқача ҳисоботни эълон қилди

07.02.17

Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияга Бош прокурор бошчилик қилади

Президентнинг 2.02.2017 йилдаги ПҚ–2752-сон Қарори билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди

06.02.17

Ветеринария препаратларининг катта хавфсизлиги таъминланади

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ветеринария маҳсулотлари хавфсизлигининг Умумий техник регламенти лойиҳасини тайёрлади. У қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинган

06.02.17

Сирдарё туманида ЁПҚП ишлаб чиқариш бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2017 йилдаги 42-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2016 йилдаги 319-сон “Ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига қўшимчалар киритилди

06.02.17

Статистика бошқармаси ҳисоботлар топшириш муддатларини эслатади

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси нотижорат ташкилотлар, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, шунингдек кичик корхоналар ва микрофирмаларга 2016 йил учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш зарурлиги ҳақида эслатади

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Том­чи­лаб суғориш ти­зи­ми­ни ўрнат­ган­лик учун ҳар бир гек­тар­га 16 млн сўм миқдор­да суб­си­дия аж­ра­ти­ла­ди

Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.

1 ок­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади

Мак­таб­га­ча таъ­лим си­фа­ти­ни оши­риш чо­ра­ла­ри кўрил­ди

Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

Ик­ки­та со­лиқ им­ти­ёзи бе­кор бўлмоқда

Крипто-активлар айланмаси бўйича солиқлардан озод қилиш муддати белгиланмоқда.

Тиб­бий ва соғлом­лаш­ти­риш ту­риз­ми қан­дай ри­вож­ла­на­ди

Хусусан, “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолият бошлайди.

Жис­мо­ний шах­слар­ни тиб­би­ёт му­ас­са­са­ла­ри­га ҳисоб­га қўйиш­да дав­лат хиз­ма­ти­ни кўрса­тиш рег­ла­мен­ти тас­диқлан­ди

У Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларига – кўп тармоқли марказий, оилавий поликлиникаларга, оилавий шифокор пунктларига нисбатан татбиқ этилади.

Ай­рим нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар Кон­сти­ту­ци­яга му­во­фиқлаш­ти­рил­ди

Уларга оммавий ахборот воситалари фаолияти ва инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди.

Ата­ма­лар ко­мис­си­яси ол­ди­да қан­дай ва­зи­фа­лар ту­риб­ди

Улардан бири - янги илмий асосланган сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш

Валюталар курси

2024-10-18
  • USD:12803.06 (+0.00) сум
  • EUR:13902.84 (+0.00) сум
  • RUB:131.84 (+0.00) сум