Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил октябрь учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак Онлайн-НКМ ва виртуал кассани қачон ва қандай қайта рўйхатдан ўтказиш керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
08.09.22

Олий Мажлис Сенатининг XXXII ялпи мажлиси 13 сентябрь куни бўлиб ўтади

Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди.

07.09.22

Ногиронлиги бўлган шахслар қандай лавозимларда ишлашлари мумкин

Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимлари рўйхати тасдиқланиб, уларнинг фаолият юритиши учун қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

07.09.22

Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси онлайн аниқланади

Индекс янги «Business Indicator» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими орқали аниқланади.

06.09.22

Ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қандай қайтарилади

Авиа- ва темир йўл чипталари, меҳмонхонада яшаш, театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ташриф харажатлари қайтарилади.

06.09.22

Қорақалпоғистон тадбиркорларига қўшимча имтиёзлар берилади

Жумладан, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари камайтирилади.

06.09.22

Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи барқарорлаштирилади

Президент раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

05.09.22

Жисмоний шахсларни идентификациялаш телефон рақами орқали амалга оширилади

Эндиликда давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни унинг мобиль телефон рақами ёрдами идентификациялаш мумкин.

05.09.22

Тадбиркорлик кодекси яна муҳокама учун жойлаштирилди

Адлия вазирлиги томонидан Тадбиркорлик кодексининг янгиланган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

05.09.22

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони таъсис этилди

Кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, шунингдек миллий фильмларни кенг тарғиб қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

05.09.22

Аҳоли бандлиги оширилади

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди, якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишловчи жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ пасайтирилди, томорқа ер участкалари эгаларига субсидиялар ажратилади.

31.08.22

1 сентябрдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2022 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

31.08.22

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари божхона қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланади

ДБҚ Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда, ижтимоий технологияларни татбиқ этишда ва бошқа масалаларда кўмаклашади.

31.08.22

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди

Президентнинг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

29.08.22

Кон-металлургия саноати учун экологик талаблар ўрнатилади

Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талаблар ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрлари халқаро стандартларига ўтказилади

29.08.22

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг вазифалари белгиланди

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

29.08.22

Қорақалпоғистон ва Хоразм мактаб ўқувчилари учун соғлом овқатлантириш ташкил этилади

Таомлар сифати устидан назоратни таъминлаш мақсадида ҳар бир мактабда 5 нафар аъзодан – мактаб директори, ҳамшира ва ота-оналар вакилларидан иборат таркибда махсус комиссия тузилади.

26.08.22

Қорақалпоғистонда Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилади

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш ЮНЕСКОнинг 2022-2023 йилларда нишонланадиган халқаро юбилейлар рўйхатига киритилди.

25.08.22

АКТларни жорий этиш бўйича янги вазифалар белгиланди

Вазифалар жумласига кенг полосали мобиль алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражасини, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобиль интернет қамровини ошириш, оптик толали алоқа линияларини қуриш ҳам киритилди.

25.08.22

Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш кучайтирилди

Президент томонидан мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини оширишга қаратилган фармон имзоланди.

24.08.22

Ўтказилиши тақиқланган мол-мулк тўғрисидаги ахборотлар ягона маълумотлар банкига киритилади

Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

24.08.22

Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базаси яратилади

Унда адабий асарлар, драма ва сценарий асарлари, матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари, мусиқали драма асарлари, хореография асарлари ва пантомималар ва бошқаларнинг электрон назорат нусхалари сақланади.

23.08.22

Спортни ривожлантириш вазирлигининг вазифалари белгиланди

Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири – Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни тайёрлаш саналади.

23.08.22

Бизнесга имтиёз ва преференциялар берилади

Президент Шавкат Мирзиёев 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

22.08.22

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

Унинг вазифалари орасида – атроф муҳитнинг жорий ҳолатини ўрганиш, ифлослантирувчи моддаларнинг биохилма-хилликка таъсирини ўрганиш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, ерлар деградациясига қарши курашиш бор.

22.08.22

"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони таъсис этилди

Кўкрак нишони билан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.

22.08.22

Крипто-активлар бўйича хизматлар провайдерларини лицензиялаш тартиби белгиланди

Тасдиқланган низом билан лицензия бериш, уни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва бекор қилиш учун аризани кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

19.08.22

Криптовалюталар билан савдо қилиш қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистон резидентлари крипто-активлар билан крипто-биржада крипто-активлар савдоларининг барча турларини миллий валютада, Ўзбекистон норезидентлари билан фақатгина хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.

19.08.22

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлиги қандай оширилади

Чора-тадбирлар орасида – янги тадбиркорликни, шу жумладан, “драйвер” лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш, ҳар бир маҳалла инфратузилмасини шакллантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш, давлат тасарруфидаги инфратузилма объектларидан самарали фойдаланиш.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Том­чи­лаб суғориш ти­зи­ми­ни ўрнат­ган­лик учун ҳар бир гек­тар­га 16 млн сўм миқдор­да суб­си­дия аж­ра­ти­ла­ди

Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.

Мак­таб­га­ча таъ­лим си­фа­ти­ни оши­риш чо­ра­ла­ри кўрил­ди

Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

Алоҳида то­ифа­да­ги куч­ли таъ­сир қилув­чи мод­да­лар му­ома­ла­си­ни тар­тиб­га со­лиш­га ҳолат­лар бел­ги­лан­ди

Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.

"Кре­атив иқти­со­ди­ёт тўғри­си­да"ги Қонун қабул қилин­ди

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Сув хўжа­ли­ги соҳаси­да бир қатор меъ­ёрий ҳуж­жат­лар қабул қилин­ди

Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

Бир қатор қонун­лар­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­ди

Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.

Ту­ро­пе­ра­тор­лар 25 млрд сўмга­ча миқдор­да мақсад­ли кре­дит­лар ола­ди­лар

Уларни тақдим этиш шартлари туроператор фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириш ва камида 15% миқдорда ўз маблағларини жалб қилиш имкониятидир.

Му­ай­ян субъ­ек­тлар­га электр энер­ги­яси учун алоҳида тўлов тар­ти­би бел­ги­лан­ди

Улар қаторига оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар киради.

"Аҳоли бан­дли­ги тўғри­си­да"ги Қонун­га ўзгар­тиш ва қўшим­ча­лар ки­ри­тил­ди

Энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш

Валюталар курси

2024-10-28
  • USD:12808.39 (+0.00) сум
  • EUR:13862.52 (+0.00) сум
  • RUB:132.63 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 22 октябрь№ 43