Давлат кўчмас мулки ижарасининг 2017 йил учун энг кам ставкалари тасдиқланди
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари белгиланди
Коррупцияга қарши ким қандай курашади
3.01.2017 йилдаги ЎРҚ–419-сон «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва 4.01.2017 йилда кучга кирди
Йиғим йил мобайнида барқарор бўлади
Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўлаш тартиби ўзгарди
Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари оширилди
Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди
Боланинг боғчадаги таъминоти қанча туради?
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун 2017 йилда ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори табақалаштирилади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Молия вазирлиги ваколатларига тузатишлар киритилди
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарори билан молия вазири ва вазирликнинг ваколатлари кенгайтирилди
Суғурта бадаллари ставкаси оширилди
2017 йил 1 январдан фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 8% миқдорида белгиланди
Ҳунармандчилик фаолияти турлари рўйхати қисқарди
Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартиришларга кўра (29.07.2009 йилдаги 216-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ҳунармандчилик фаолияти турлари 42 тадан 34 тага қисқартирилди
«Нуроний» жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилди
Президентнинг «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди
Болалар боғчалари намунавий лойиҳалар асосида 70 ва 120 ўринлик қилиб қурилади
Президентнинг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди
Шўъба корхоналарини истаганингизча ташкил этаверинг
27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун билан кўзда тутилган ўзгартиришларга мувофиқ, корхона штати сонини аниқлашда шўъба корхоналари ҳисобга олинмайди
Мунтазам равишда солиқ тўламайсизми – текширувни кутинг
2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон Қонун билан айрим амалдаги қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритилди
Имтиёз истайсизми – резидентлик сертификатини олинг
Солиқ кодексига киритилган тузатишлар норезидентларга солиқ солиш масалаларини ҳал қилиш тартибини соддалаштирди
Декларация нотўғри бўлса – энг юқори ставкада тўланг
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар билан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланганда жавобгарлик чоралари назарда тутилган
Солиқлардан тежалган маблағларни узоқроқ ишлатиш мумкин
27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун билан солиқ тўловчиларга имтиёзли давр мобайнида фойдаланилмаган бўшаган маблағларни имтиёзли давр тугаганидан кейин яна бир йил мобайнида белгиланган мақсадларга йўналтириш ҳуқуқи берилди
2 январь — дам олиш куни
Дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда янги 2017 йил нишонланиши муносабати билан 29.12.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан 2017 йил 2 январь – душанба дам олиш куни деб эълон қилинди.
Президентга мурожаат қилиш осонлашади
Президентнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди
Жажжи миллионер ёки болаларга молиявий саводхонликни қачондан ўргатиш керак?
Фарзандингизга нафақат умумий ўрта таълим мактабларида бериладиган билим асослари, балки кунма-кун ўргатилиб, одат тарзига киритиб бориш зарур бўлган молиявий саводхонлик сабоқлари ҳам жуда асқатади. Саъй-ҳаракатларингиз мевасини эса кўп кутиб ўтирмайсиз
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари - инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари учун!
28 декабрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Олий суд томонидан “Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш - суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосидир” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди
Барча суд инстанциялари фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилади
Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди
Янги йил совғасини танлаймиз: раҳбарлар, ҳамкасблар, яқинлар учун
Янги йил — болалар ва катталарнинг севимли байрами! Кўпчилик байрам олди яқинлар, ҳамкасблар, раҳбарларга совға излашга тушади. Ҳамманинг бир вақтнинг ўзида ҳам фойдали, ҳам ёқимли ва оригинал совға бергиси келади. Ушбу мақолада арзон, фойдали ва ёқимли совғаларни танлаш бўйича тавсиялар билан танишасиз
Пенсия учун барвақт мурожаат этинг
3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-ХII-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда пенсия тайинланишини сўраб мурожаат этиш муддатлари қисқартирилди
Соддалаштирилган тартиб танланганлиги тўғрисида билдириш зарур эмас
Эндиликда Солиқ кодекси савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига фаолият турини ўзгартирганда қўшимча билдиришсиз ЯСТ тўлашни давом эттириш имконини беради
«1UZ Бухгалтерия. Мини» - ёш тадбиркорлар учун янги йил туҳфаси
29 декабрь куни «BePro Norma» МЧЖ томонидан Савдо-саноат палатаси ва «Камолот» ЁИҲ ахборот кўмагида «1UZ Бухгалтерия. Мини» миллий дастурининг бепул версияси тақдимоти ўтказилди. Бу Савдо-саноат палатаси ва «BePro Norma» компанияси томонидан ёш тадбиркорларга туҳфа бўлди.
Йиғим қайта ҳисоб-китоб қилинмайди
СКга киритилган ўзгартишларга биноан йил мобайнида ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни қайта ҳисоб-китоб қилиш амалиёти тўхтатилди
Бюджет интизомини бузганлик учун жавобгарлик ўзгарди
26.12.2016 йилдаги ЎРҚ–416-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-2-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 184-1-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди ва 27.12.2016 йилда кучга кирди
ЯСТга ўтганда ҳисобот беришга тўғри келади
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар билан ЯСТга ўтганда солиқ тўловчиларнинг айрим солиқлар бўйича ҳисобот топшириш мажбурияти кўзда тутилган
Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм миқдорда субсидия ажратилади
Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.
Таълим кредити кимларга берилади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Иккита солиқ имтиёзи бекор бўлмоқда
Крипто-активлар айланмаси бўйича солиқлардан озод қилиш муддати белгиланмоқда.
Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди
Концепция 2025 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқилиши керак.
Тиббий ва соғломлаштириш туризми қандай ривожланади
Хусусан, “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолият бошлайди.
Улгуржи савдо корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини энг кам сотиш нархи белгиланмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди.
Жисмоний шахсларни тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйишда давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди
У Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларига – кўп тармоқли марказий, оилавий поликлиникаларга, оилавий шифокор пунктларига нисбатан татбиқ этилади.
Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституцияга мувофиқлаштирилди
Уларга оммавий ахборот воситалари фаолияти ва инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
- Мамлакат ичида тузилган олди-сотди шартномалари бўйича келиб тушган товарларни қабул қилиш
- Чет элликнинг даромадларига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми
- Таъсирчан чоралар кўрилмоқда...
- «Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда
- «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
- Муддатли меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Интизомий жазо қўлланганда мукофотдан ҳам маҳрум қилиш мумкинми
- Миллий малака тизими такомиллаштирилади