
Маҳкумлар ҳар ярим йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади
Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга доир нормалар киритилди (14.03.2019 йилдаги ЎРҚ–530-сон Қонун)

Омбудсманга тўсқинлик қилганлик учун – жарима
МЖТК ва бошқа қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди (14.03.2019 йилдаги ЎРҚ–530-сон Қонун)

Аудитор лицензияси «қимматлашди»
Ҳукумат аудиторлик фаолиятини лицензиялашнинг янги тартибини тасдиқлади

ИИВ экология учун зарарли транспортдан фойдаланилишининг олдини олади
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (13.03.2019 йилдаги ЎРҚ–529-сон). Ўзгартиришлар уч ой ўтгач кучга киради

Коррупция устидан назорат Парламент функциясига киритилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилмоқда

Спорт ва хизмат отларида паспорт бўлиши керак
Наслли ва спорт отларига «от паспорти»ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Бизнес МЧЖ шаклини танламоқда
Янги ташкил этилган корхоналар кўпинча масъулияти чекланган жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини танламоқдалар

Ижро ишини юритиш соддалаштирилмоқда
Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш жараёни такомиллаштирилади. Уч босқичда жорий этиладиган чора-тадбирлар комплекси кўзланган

«102» рақамига улана олмаяпсизми
Пойтахт ИИББ «102» шошилинч рақамига келиб тушаётган қўнғироқларни қабул қилиш ва тутиб туриш тизими модернизацияланаётгани муносабати билан қўшимча иккита телефон рақамини ажратди

Инвестициялар тартибга кўра жалб этилади
ҚҲТБТ порталида Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган

Туристик ваучер қандай кўринишда бўлиши керак
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристик йўлланма (ваучер) намунавий шакли лойиҳасини ҚҲТБТ порталида тақдим этди

Мева, сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг экспорт нархларини назорат қилишни таклиф этмоқдалар
ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинадиган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларининг контракт қийматини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинган

Улгуржи ва чакана савдо ўртасида қандай фарқ бор
Ушбу шарҳда – ўзи ишлаб чиқарган товарларни реализация қилишда, шунингдек улгуржи ва чакана савдода янгича ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳақида сўз юритамиз

«Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонун кучга кирди
Ҳужжат мазкур тиббиёт йўналиши, унинг амалиётига илғор усулларни, шу жумладан бепуштликни даволаш усулини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратади

Қашқадарёда туризм – исталган йўналишда
Ҳукумат Қашқадарё вилоятида янги туризм йўналишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлади

Бутун мамлакат бўйлаб «яшил зоналар» барпо этилади
Адлия вазирлигининг расмий Telegram-каналида Ҳукуматнинг тегишли фармойиши чиқарилгани ҳақида хабар берилди

Оғир юк ташувчи машиналар импорт божхона тўловларидан озод этилди
Ярим тиркамалар учун ғилдиракли тракторлар, барча турдаги юк контейнерлари, учувчи аппаратлар, авиация ёқилғиси ва темир йўл техникасига ҳам имтиёзлар берилди

Қарз тан олинса – судсиз ундириб олинади
Солиқ кодексида ана шундай механизмни назарда тутиш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

Маҳсулотни экологик маркировкалаш – ихтиёрий тартибда
Давлат экология қўмитаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган Президент қарорида ана шундай таклифни киритмоқда

Ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йилгача ортиқча ҳужжатларсиз алмаштирилади
Бунинг учун илгариги ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги – талон билан бирга) ва паспорт зарур бўлади

Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш кўрсаткичлари кенгайтирилди
Унга Жаҳон банкининг Voice and Accountability Index (Овоз ва масъулият индекси) ҳамда Control of Corruption (Коррупцияга қарши курашиш) давлат бошқаруви индикаторлари киритилди

Халқаро рейтинглар билан ишлашни мувофиқлаштириш билан молия вазири ўринбосари шуғулланади
Махсус комиссия, шунингдек Молия вазирлиги тузилмасига киритилган молия вазири ўринбосари ва бошқарма халқаро майдонда Ўзбекистоннинг мавқеини юксалтириш билан шуғулланади. Президентнинг 7.03.2019 йилдаги ПФ–5687-сон Фармонида шу назарда тутилган

Аёллар меҳнати бўйича тақиқ ва чекловлар бекор қилинади
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар қабул қилинди (7.03.2019 йилдаги ПҚ–4235-сон қарор)

45% «Ўзбеккўмир» АЖ ишончли бошқарувга ўтади
Бу Президентнинг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ–4234-сон қарорида назарда тутилган

1 июлдан таксилар учун «Тўхташ тақиқланади» белгиси амал қилмайди
Автомобилни бўяш ўрнига ўзи елимланадиган материаллардан фойдаланишга рухсат берилди. НКМ, терминал, таксометр ва рация ўрнини мобиль иловалар эгаллайди

ХУМШни ёпамизми ёки йўқми?
Кўп қаватли уйларни профессионал бошқарувчиларга бериш режалаштирилмоқда. Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида тегишли эксперимент бошланди. Умуман олганда бу – яхши иш. Бироқ қонунчиликка мувофиқ келмаётган қоидалари мавжуд бўлган ҳужжатнинг амалга оширилиши нималарга олиб келиши мумкин?

Транспортда туристлар хавфсизлиги кучайтирилади
Президентнинг 6.03.2019 йилдаги «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4229-сон қарори қабул қилинди

Туризм соҳаси ходимлари Классификаторга киритилди
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК–2017) қўшимчалар киритилди

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.