Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди
Ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади, талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.
Кўп квартирали уй-жойлар зилзилабардошлик бўйича текширилади
Текширув натижасига кўра эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича хулоса чиқарилади.
Ғаллани адолатли сотиб олиш ва сотишни Республика штаби таъминлайди
Унинг вазифаларидан бири - буғдойни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш ва бошоқли дон экинлари етиштирилишини молиялаштириш устидан назорат механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш.
Музейларда хизматларни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Бошқалар қаторида, давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилди.
Кейинги йилдан бошлаб “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилади
Унинг вазифаси – фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари билан интеграция қилишдан иборат.
«Тадбиркорлик кодекси» бизнесни тартибга солади
Адлия вазирлиги томонидан «Тадбиркорлик кодекси» лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларида бизнесни ривожлантиришга ёрдам беришади
Хусусан, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг барча харидорларига харид тўловларини 7 йил муддатда бўлиб тўлаш имконияти берилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга коммунал хизматлар учун компенсация тўлаш режалаштирилмоқда
Молия вазирлиги томонидан «Уй-жой-коммунал хизматлар учун компенсация тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари ўзгартирилмоқда
28 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Давлат харидлари билан боғлиқ тартиб-таомиллар белгиланди
Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади
2023 йил 1 январдан бошлаб наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар амалга оширилади.
Халқаро рейтингларда республиканинг ўрни қандай оширилади
Бунинг учун халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар 1 январга қадар паст кўрсаткичли индикатор ва субиндикаторлар бўйича соҳа, тармоқ ҳамда ҳудудлардаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича режаларни ишлаб чиқади.
Ҳар йили марказлашган ичимлик суви таъминоти учун 50 млрд сўм ажратилади
Қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш “Ўзсувтаъминот" АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг махсус мақсадли ҳисобварақлари тугатилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилган махсус мақсадли ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи уларнинг асосий ёки иккиламчи ҳисобварақларига ўтказилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
Моддий ёрдам ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ва бошқаларга берилади.
Этноспорт қандай ривожлантирилади
Тошкентда ҳар йили «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивали, Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади.
Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари нималарга сарфланади
Биринчи навбатда, маблағлар аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларини мусиқа дарсликлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш ва бошқаларга йўналтирилади.
Доривор ўсимликларни етиштириш кенгайтирилмоқда
Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш ва доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Нима учун Ўзбекистонда энергия таъминоти ислоҳ қилишини керак
Муҳим идораларнинг фикрига кўра, амалдаги тарифлар даромади нисбатан юқори ва кўпроқ энергия ресурслари истеъмол қиладиган абонентларга катта миқдордаги шартли субсидия берилишига олиб келмоқда.
Солиқ тизими: муаммолар ва истиқболлар
Илҳом Каримов номидаги Тошкент бизнес клуби ўз ҳамкорлари билан “Солиқлар - муаммолар ва истиқболлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказди. Солиқ тизимидаги асосий муаммоларнинг таҳлили ва уни яхшилаш бўйича таклифлар - иқтисод фанлари номзоди Жорилла Абдуллаевнинг шарҳида.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12%га оширилади
Президент томонидан 20.05.2022 йилдаги “Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.
Солиқ ва Божхона кодексларига тузатишлар муҳокама қилинмоқда
ҚҲТБТда Президентнинг сўнгги фармонлари ва қарорлари, шунингдек 2022 йил 4 мартдаги видеоконференция баённомасига мувофиқ Божхона ва Солиқ кодексларига тузатишлар муҳокама қилинмоқда.
Янги йўллар қурилади, эскилари таъмирланади
Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км цемент-бетон қопламали ички йўллар ётқизилади.
Фармацевтика техник университетини ривожлантириш учун – $83,7 млн
Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси томонидан “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш учун молия ажратилди.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш қандай режалаштирилмоқда
Тасдиқланган 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни назарда тутади.
Тиббиёт ходимларининг маошлари оширилади
Малака тоифаларига боғлиқ ҳолда тиббиёт ходимларининг тариф ставкалари 1,1 ва 1,15 бараварга оширилади.
Маҳаллий маҳсулотлар биржа савдоларига соддалаштирилган тартибда чиқарилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида товар-хомашё биржасида савдоларни ва унда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
"Умра" тадбирини ташкил этиш қоидалари белгиланди
"Умра" ташкилотчиси учун талаблардан бири Саудия Арабистони ҳудудидаги ҳамкор ташкилот билан иш кўришдир.
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Улар электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни белгилайди.
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутмоқда.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади
Геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бу соҳадаги йўналишлардан бири бўлади.