Марказий банк янги намунадаги тангаларни чиқаради
Олий Мажлис Сенати Кенгаши Марказий банкнинг янги тангалар чиқариш тўғрисидаги таклифини, шунингдек уларнинг намуналари ва дизайнини маъқуллади
Мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасида футбол академиялари очилади
Президентнинг 16.03.2018 йилдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
«Қалбаки» асал учун – ЭКИҲнинг 15 бараваригача жарима
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритиш таклиф этилмоқда, унда асал ва асал маҳсулотларини қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик назарда тутилади
Табиий газ 10%га қимматлашади
«Ўзтрансгаз» компанияси 1 апрелдан аҳолига узатиладиган табиий газга тарифлар оширилиши ҳақида хабар берди. Молия вазирлиги нархларнинг янги реестрини 16 мартда тасдиқлади
CCП электрон аъзолик гувоҳномаларини жорий этди
Савдо-саноат палатаси ўз аъзолари учун электрон гувоҳнома бериш тизими жорий этилганини маълум қилди
Cуд процесслари хавфсизлиги қандай таъминланади
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (15.03.2018 йилда 2981-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди
1 майдан бошлаб хусусий клиникаларга айрим руҳий касалликларни даволашга рухсат берилади
Президентнинг 16.03.2018 йилдаги «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Экстракцион пахта мойи фақат «Ўзпахтаёғ» АЖ корхоналарига сотилади
Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (14.03.2018 йилда 2979-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали фақат «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Даромадлар тўғрисидаги декларацияни 1 апрелгача топширинг
Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар – айрим тоифадаги солиқ тўловчилар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни топширишлари шартлигини эслатиб ўтади
Тошкент вилоятида боғча қуриш учун объектлар танлов савдоларига қўйилди
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси болалар боғчаси ташкил этиш шарти билан вилоятдаги бир қанча объектларни танлов савдоларига қўйди
Сайёр кассалар пенсия ва нафақаларни қандай тўлайдилар
Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қарори (14.03.2018 йилда 2980-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисида йўриқнома тасдиқланди
Тўй-ҳашамларни ташкил этувчи тадбиркорларнинг иш регламенти тасдиқланади
ҚҲТБТ порталида Олий Мажлис Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди
Маслаҳатчилар ёрдам беради
Ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, сотиш бозорларини кенгайтириш – миллий бизнес олдида ана шундай мақсадлар турибди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан амалга оширилаётган «Кичик бизнес учун маслаҳатлар» дастури уларга эришишда ёрдам бера олади
Компания ёки маҳсулотга ном қандай танланади?
Фирмага ном танлаш фарзандга исм қўйишдек гап. Масъулият билан ёндашмаса бўлмайди. Чунки у корхонанинг юзи ҳисобланади, товар ва хизматларнинг харидоргирлигини оширишда хизмати катта
Электр энергияси 12%га қимматлашди
«Ўзбекэнерго» АЖ 1 апрелдан бошлаб электр энергиясининг тарифлари ошганлиги ҳақида маълум қилди. Тарифларнинг янгиланган реестри Молия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 мартда тасдиқланган
Қоракўл ишлаб чиқарувчиларининг ягона ер солиғи ставкалари 2023 йилгача «музлатиб қўйилди»
Президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Йирик корхоналар фойдасининг 10%и – инновацияларга
Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2018 йилдаги 195-сон қарори билан Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди
МХХ Давлат хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилди
Президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5379-сон Фармони имзоланди
Экспортда нақд валютани қабул қилишга рухсат берилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1165-7, 14.03.2018 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Статистика ҳисоботининг янги шакллари: инвестициялар ва маданий мерос бўйича
Давлат статистика қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2956-1, 12.03.2018 й.) билан 2018 йил учун статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитацияси билан махсус жамғарма шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.03.2018 йилдаги 190-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низом тасдиқланди
16 мартдан бошлаб Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кира оладилар
Президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ–3604-сон қарори имзоланди
5 минг АҚШ долларидан ортиқ валютани олиб чиқиш устидан назорат кучайтирилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Касб хатоларидан суғурталаниш – нормал ҳолат
Турли ҳужжатлар, эксперт хулосалари, қўлланмаларни тайёрлаш билан боғлиқ «интеллектуал меҳнат» хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари орасида касбий жавобгарликни суғурталашга талаб катта. Ушбу мақолада маҳаллий компанияларнинг тегишли таклифларини шарҳлаймиз
Рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланганлик учун йиллик солиқ ҳар ойнинг 10-санасигача қопланади
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (12.03.2018 йилда 2463-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
«MUIC» резидентлари мажбурий аудиторлик текширувидан ўтадилар
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази аъзолари 1 июлга қадар аудиторлик текширувидан ўтишлари ва аудиторлик хулосасининг нусхасини марказ Дирекциясига юборишлари шарт
Сўмни олиб чиқишга рухсатномани Марказий банкнинг бош бошқармаси беради
МБ ва ДБҚнинг қарори (12.03.2018 йилда 1326-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Абай Қўнонбоев ижоди кенг ўрганилади
Президентнинг «Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.