Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Доимий муассаса жисмоний шахсдан техникани ижарага олса Маркировкаланган товарларнинг сотилиши ҳақидаги маълумотлар Asl belgisi тизимида қандай акс эттирилади Солиқ ва божхона имтиёзлари янги қоидалар бўйича тақдим этилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
04.11.23

2024 йилда солиқ солишда нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари билан Бюджетномани, шунингдек 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этди.

04.11.23

Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш регламенти тасдиқланди

Давлат хизмати ЯИДХП орқали Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман, шаҳар бўлинмалари томонидан кўрсатилади.

04.11.23

Жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Шунингдек ЖКда икки ёки ундан ортиқ хотин билан яшашни тарғиб қилиш, жамоат жойларида аёлларнинг юзини тўсган ҳолда юриши учун жавобгарлик белгиланмоқда.

03.11.23

Рақобат ривожланиши индекси ОАВда эълон қилинади

Шунингдек Рақобат қўмитаси 1 июнга қадар Сенатга ҳисобот тақдим этади.

03.11.23

Барча ерлар «Yer hisobot» AATда ҳисобга олинади

Кадастр агентлиги 2024 йил 1 январга қадар ушбу тизимни ишга тушириш ва «E-qaror» электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминлайди.

02.11.23

Ёшга доир пенсиялар проактив шаклда тайинланади

Пенсиялар тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви асосида олинадиган иш стажи, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.

02.11.23

Ичимлик сув таъминоти соҳаси қандай ислоҳ қилинади

Чора-тадбирлар орасида – ичимлик сувни тарқатиш жараёнларида давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий қилиш ва соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш бор.

01.11.23

Заргарлик буюмларини хорижга олиб чиқиш миқдори оширилди

100 млн сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиши мумкин.

01.11.23

Сотиладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги ахборот махсус порталда жойлаштирилади

Портал фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ портал фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш бўйича оператор ҳисобланади.

01.11.23

Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида қаерга хабар бериш лозим

Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун «Uzenergo» тизими яратилди, рағбатлантириш миқдори жарима суммасиинг 2 %дан 30 %гача этиб белгиланди.

01.11.23

Ҳуқуқий экспериментларни қандай ўтказиш режалаштирилмоқда

«Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

30.10.23

Қандай иссиқхоналар табиий газ билан таъминланади

Табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиладиган иссиқхона хўжаликларига кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.

30.10.23

Ер участкаси сотиб олинганда харажатларни қоплаш «Инсон» марказлари орқали амалга оширилади.

Ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

30.10.23

Рекламада давлат тили бўйича талабларни бузганлик учун жарима қўллаш режалаштирилмоқда

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

28.10.23

Ўзбекистонда «Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси жорий этилади

«Яшил» лойиҳалар таксономияси – барқарор ривожланишга кўмаклашадиган ва атроф муҳитга салбий таъсирни пасайтиришга йўналтирилган иқтисодий фаолият турларини таснифлаш тизими.

27.10.23

ДХШ лойиҳаларида давлатнинг фискал мажбуриятлари қандай келишилади

1 млн АҚШ долларидан қиммат лойиҳалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан, 10 млн АҚШ долларидан қиммати – Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.

27.10.23

Сервитутни амалга ошириш тартиби такомиллаштирилмоқда

Оммавий сервитут вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан белгиланилиши мумкин.

27.10.23

Божхона учун электр энергияси алоҳида шартларга кўра етказилади

Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

26.10.23

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 26 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилинди

26.10.23

1 ноябрдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2023 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади

25.10.23

Гул туганаклари учун божхона божи ноль даражада бўлади

Чора гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

25.10.23

Солиққа доир амалиётда янгиланиш: ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантириш ва сотиш чекларини тузатиш учун узайтирилган муддатлар

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 18.10.2023 йилдаги «Солиқ органлари томонидан айрим солиқ ҳисоботларини шакллантириш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 548-сон қарори қабул қилинди.

24.10.23

ФҲДЁ соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

23.10.23

Кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш тартиби соддалаштирилди

Чора «Темир дафтар»га киритилган оилалар муаммоларини тезкор ҳал этишга қаратилган.

23.10.23

«Silk Avia» авиакомпанияси «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга ўтказилмоқда

«Uzbekistan Airports» АЖ авиакомпанияга 3 та «ATR72-600» ҳаво кемасини тақдим этади.

Компания янгиликлари
02.12.16

Виртуал маҳсулотларга реал чегирмалар!

NRM.UZ Интернет майдони илк маротаба жисмоний шахсларга Norma компанияси маҳсулотларидан нисбатан катта бўлмаган ҳақ эвазига фойдаланиш имкониятини тақдим этади

28.11.16

Автотранспортга харажатларни қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?

«Корхонада автотранспорт: харажатларни расмийлаштириш ва ҳисобга олишнинг ўзига хосликлари» — «NORMA» профессионал ривожланиш марказида 7 декабрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги бонусли бир кунлик семинар айнан шундай номланади

24.11.16

Ўзбекистон қонунчилигидан эркин онлайн фойдаланиш имконияти

Бизда ажойиб янгилик бор! Илгари ёзганимиздек, NRM.UZ лойиҳаси доирасида барча сайтга ташриф буюрувчилар тўловсиз ва рўйхатдан ўтмасдан фойдаланишлари мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тўлиқ базасини тақдим этамиз! 70 000 дан ортиқ ҳужжатларни икки тилда топишингиз мумкин! Буларнинг барчаси on-line режимида! Интернетга уланган ҳар қандай қурилмадан фойдаланишингиз мумкин!

09.11.16

Бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби курси

2017 йил 7 февраль куни бошланадиган ушбу курс бухгалтерия ҳисобининг элементларидан бошлаб, амалий мисолларда баланс тузишгача бўлган билимларни содда тилда тушунтириб беришни назарда тутади

04.11.16

Диққат! Акция!!!

«NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ обуначилари орасида янги акция ўтказмоқда

25.10.16

Norma компанияси маҳсулотлари онлайн қобиқда

Norma компанияси ўз маҳсулотлари учун NRM.UZ онлайн майдон ташкил этди. Тадбиркорлар, бухгалтерлар, юристлар, кадрлар бўйича мутахассислар орасида оммабоп бўлган ўрнатиладиган ахборот электрон тизимларни энди глобал тармоқдан ҳам топишингиз мумкин

29.09.16

Меҳнат ҳуқуқи: қўллаш тажрибаси, иш берувчининг одатий хатолари

Навбатдаги бонусли семинарда Norma компаниясининг катта эксперти Абдусалом Рисқуллаев ходимларни ишга олишни ҳуқуқий жиҳатдан назорат қилиш, ҳужжатлаштириш, бошқа вазифага ўтказиш, хизмат жойини ўзгартириш, ишдан бўшатиш масалаларини таҳлил қилади

28.09.16

Сайёҳлик ташкилотлар ва меҳмонхоналарда солиқ солишнинг ўзига хосликлари

«Norma» компаниясидаги бонусли семинар шундай номланган. Компаниянинг етакчи эксперти Зоя Тучкова тингловчиларга сайёҳлик ташкилотлари ва меҳмонхоналарнинг солиқ хатарлари билан боғлиқ масалалар бўйича амалий тавсияларини тақдим этади

Оммабоп мақолалар

1 сен­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Сув ҳисоб­ла­гич­лар­ни сақлаш­га ким маъ­сул

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳуқумат қарорларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

Ер­лар­ни қиш­лоқ хўжа­ли­ги­да қай­та фой­да­ла­ниш­га ки­ри­тиш учун фо­из­сиз қар­злар аж­ра­ти­ла­ди

Уларни вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, насос агрегатларини монтаж қилиш ва ишга тушириш, дарё ва каналлардан сув олиш учун ускуналар харид қилиш ва бошқаларга ишлатиш мумкин.

Эко­ло­гия соҳаси­да­ги тан­лов­лар қан­дай таш­кил эти­ла­ди

Танлов ғолиблари 8 декабрь - Конституция куни арафасида тантанали вазиятда тақдирланади.

Мак­таб­лар­да "Ҳуқуқий син­флар" таш­кил эти­ла­ди

Уларнинг вазифалари орасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанини чуқурлаштириб ўрганиш бор.

Шаҳар­соз­лик соҳаси­да­ги ни­зо­лар қан­дай ҳал қили­на­ди

Вазирлар Маҳкамаси бу соҳадаги низоларни судгача ҳал қилиш тартибини тасдиқлади.

Таъ­лим: маъ­му­рий ис­лоҳот­лар да­вом эт­моқда

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.

Рақобат соҳаси­да би­рин­чи ҳуқуқбу­зар­лик учун – огоҳлан­ти­риш

Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.

Му­до­фаа ва­зир­ли­ги қўшин­ла­ри­га кон­тракт бўйича хиз­мат­га са­ра­лаш тар­ти­би ўзгар­ди

Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.

Озод­лик­дан маҳрум этиш жой­ла­ри­да “Ом­буд­сман қути­ла­ри” ўрна­ти­ла­ди

Ушбу қутиларни фақат Омбудсман ёки Болалар омбудсмани очиши мумкин бўлади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш

Валюталар курси

2024-09-19
  • USD:12739.95 (+0.00) сум
  • EUR:14191.03 (+0.00) сум
  • RUB:139.14 (+0.00) сум