Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
20.09.16

Сурхондарё вилоятида бир қатор объектлар хусусийлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 300-сон “Сурхондарё вилоятида бўш турган давлат мулки объектларидан келгусида янада самарали фойдаланиш, уларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

16.09.16

Таълим муассасалари янги тартибда аттестациядан ўтказилади

Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 1836-2, 2016 йил 9 сентябрь) билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

09.09.16

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади

2016 йил 9 сентябр куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди

09.09.16

Қурбон ҳайит 12 сентябрь куни нишонланади

"Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарор имзоланди

08.09.16
08.09.16

ПРЕЗИДЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ БОШ ВАЗИР Ш.МИРЗИЁЕВГА ВАҚТИНЧА ЮКЛАНДИ

УзАнинг хабар беришича, 2016 йил 8 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди

30.08.16

Мактабгача муассасалардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш қоидалари ўзгартирилди

Халқ таълими ва молия вазирликларининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 23 августда 2821-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

24.08.16

Энг яхши спортчилар учун мукофотлар

Ўзбекистон олимпиадачилари Рио-де-Жанейрода 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритишди

23.08.16

Қишлоқ хўжалиги корхоналари харажатларини кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 августда 1675-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

23.08.16

Ички ишлар идоралари янги ҳуқуқий мақомга эга бўлади

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Алия ЮНУСОВАнинг нуқтаи назари

23.08.16

ИДХЯП орқали саноат намунасига патент юзасидан ариза бериш мумкин

Бу Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 2016 йилнинг ёз фасли мобайнида ишга туширган учинчи хизмат ҳисобланади

23.08.16

ССП рекламани бепул жойлаштириш бўйича акция эълон қилди

Акция Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган бўлиб, 2016 йил 1 сентябрдан 1 октябрга қадар ўтказилади

23.08.16

«NORMA» АҚТда ХМҲС билан ҳам танишиш мумкин

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲС) бағишланган янги бўлим пайдо бўлди

22.08.16

1 октябрдан бошлаб иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар миқдори ошади

Президентнинг 2016 йил 22 августдаги Фармонига биноан 1 октябрдан бошлаб иш ҳақи, ёшга доир пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади

22.08.16

Саноатни ривожлантириш йўлида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда электротехника саноатининг ривожланиши: ҳолати ва истиқболлари” мавзусида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси тизимидаги “Artel” компаниясида анжуман ўтказилди

22.08.16

Айрим АЖларга инвесторларни жалб этишлари учун муддат узайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2016 йилдаги 252-сон қарори билан акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

22.08.16

Ветеринарлар ҳар 5 йилда малака оширишдан ўтадилар

Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2016 йилдаги 253-сон қарори билан Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

22.08.16

Ахборот воситачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2016 йилдаги 249-сон қарори билан Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг - ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

22.08.16

Кадрлар бўйича мутахассислар учун навбатдаги ўқув курси ўзбек тилида ўтказилади

Ўн кунлик ўқиш 5 сентябрда бошланади. «Norma» компаниясининг етакчи эксперти, кўплаб китоб ва материаллар муаллифи, амалдаги Меҳнат кодекси ишлаб чиқувчиларидан бири Абдусалом Рисқуллаев курсда ўқитувчилик қилади

19.08.16

Муассисга зарарли маслаҳатлар, ёки Ёлланма директорни қандай безор қилиш мумкин

Ёлланма директорни алмаштириш кўпгина йирик компаниялар учун табиий ҳол. Қачондир ишни ташкил қилган муассислар вақти келиб ўз ўрниларига ёлланма директорларни қолдириб, дам олишга ёки жорий ишларни ижрочи директорларга топширишга қарор қиладилар. Амалда эса ишларни юритишнинг бундай шакллари ҳар доим ҳам назарияда ўрганилганидек кечмайди

19.08.16

Пулларингизни пластик картада сақланг. Ёки иккита, учта...

Иш ҳақи пластик картасига дивидендлар ёки хусусий корхона мулкдори даромадларини ўтказиш мумкинми? Банк мижознинг шахсий маблағларини унинг картасига ўтказишни чеклашга ҳақлими? Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармасининг тушунтиришлар билан жавоби – бизнинг шарҳимизда

18.08.16

ЎзРТХБ Махсус комиссиясига онлайн мурожаат қилиш мумкин

Давлат ва корпоратив харидлар бўйича буюртмачилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ мутахассислари томонидан баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссиянинг электрон модули жорий этилди

18.08.16

Метрологик хизматлар учун нархлар ўзгаради

2016 йил 25 августдан эътиборан метрологик хизматлар учун янги декларация қилинган нархлар жорий қилинади, деб хабар берилади Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги расмий сайтида

18.08.16

Сенатда долзарб масала муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида “Мамлакатда ахборот хавфсизлигини таъминлашда маҳаллий ОАВ ролини янада оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

17.08.16

“Юбилей” акцияси: абитуриентлар учун электрон тестлар 50%га арзон!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги шарафига Abitur.uz (илгари – «Менинг шаҳрим. Таълим») лойиҳаси “Юбилей” акциясини эълон қилди. Абитуриентлар учун электрон тестларнинг тўлиқ версиялари ва блокли тўпламларини махсус нархлар бўйича 50%га арзон харид қилиш мумкин

17.08.16

Талаба ва иш берувчи: ҳуқуқий муносабатлар

Талаба корхона директори бўлиши, бир неча лавозимда ҳамда тўлиқ иш кунида ишлаши, диплом олгунга қадар меҳнат дафтарчасига қайд киритилиши, эски намунадаги дипломини нострификация қилмаслиги мумкинми? Ушбу ва бошқа талай саволлар – “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан навбатдаги тўпламда

17.08.16

АЖ устав капитали фақат қўшимча акциялар ҳисобига оширилади

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи билан «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

17.08.16

Кўчмас мулк хатловдан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 3.08.2016 йилдаги 251-сон қарори билан 2016–2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

15.08.16

Қонунийликни мустаҳкамлаш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси якунлари тўғрисида

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Бо­ла­лар­ни бар­ча тур­да­ги зўра­вон­лик­дан ҳимоя қилиш чо­ра­ла­ри ку­чай­ти­рил­моқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакат бўйлаб бепул кечаю-кундуз ишонч телефонини ташкил этади. У махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади.

Рес­пуб­ли­ка­нинг ҳар бир ту­ма­ни­да «Жа­со­рат мак­та­би» таш­кил эти­ла­ди

2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

Банк кре­дит­ла­ри та­вак­кал­чи­ли­ги­га қўйила­ди­ган та­лаб­лар ўзгар­ти­рил­ди

Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

1 де­каб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Дав­лат ха­рид­ла­ри ик­ки босқич­да ўтка­зи­ла­ди

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Ом­буд­сман фа­олияти­нинг ҳуқуқий асос­ла­ри бел­ги­лан­ди

Унинг асосий вазифалари – инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқалар.

Маҳал­ла­лар­да иж­ти­мо­ий про­фи­лак­ти­ка тад­бир­ла­ри ўтка­зи­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 728
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 06.12.24 10:55:33
Шарҳлар: 728
ўқиш

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50