Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
Париж шаҳрида шу йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.
25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади
Мазкур туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.
Соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари Кенгашлар олдида ҳисобот беради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда 6 та масала, шу жумладан 4 та қонун муҳокама қилинди.
1 Сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кадастр муҳандиси институти жорий этилади
1 октябрдан бошлаб у Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида амал қилишни бошлайди. 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.
Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчилар доимий равишда тест топширишади
Якуний тестларни иккинчи маротаба муваффақиятсиз топширганларни бошқа ишга ўтказишади.
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилади
Чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга (ККУ) туташ ер участкалари кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
Юридик маслаҳатчилар ташкилоти халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат беришлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан миллий қонунчилик ЖСТ стандартлари билан мувофиқлаштирилмоқда.
Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчилари солиқ ҳисоботига аниқлик киритишлари мумкин
Шунингдек солиқ маслаҳатчиси хулосасининг шакли тасдиқланмоқда.
Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига – имтиёзлар
Уларнинг мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги таъминоти учун тўлов бекор қилинади.
Моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиладиган лавозимлар ва ишларнинг рўйхати тасдиқланди
Улар жумласига омборлар мудирлари, фармацевтика соҳасидаги ходимлар, муҳандис-кимёгарлар, савдо ходимлари ва бошқалар киради.
Ҳайдовчиларнинг дам олиш режими – тахографлар назоратида
Шаҳарлараро автобусларга тахографлар ўрнатилган тақдирда тунги вақтда йўловчлиларни ҳамроҳликсиз ташишга рухсат этилади.
Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш ишлари яхшиланади
Самарқанд ветеринария медицинаси институти университетга айлантирилди.
Экологик аудитор сертификати ЯИДХП орқали берилади
Экологик аудиторлар реестри Экология вазирлиги томонидан юритилади.
Йирик корхоналар ва банкларнинг давлат акция пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар бўйича барча акциядорлик масалалари юзасидан қарорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мустақил қабул қилинади.
Кучли таъсир қилувчи моддалар учун ТИФ ТН кодлари жорий этилмоқда
Шунингдек муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати кенгаймоқда.
Автомактабларни лицензиялаш паспорти тасдиқланди
Унда автомактабларга ўрнатилган талаблар, лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш муддатлари, йиғим миқдорлари ва бошқалар акс эттирилган.
Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрларга мутасадди бўлади
Унинг вазифалари жумласига волонтёрлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этиш, НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш киради.
Балиқ етиштириш учун сув омборлари ижарага берилади
Шунингдек, сув омборлари ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари савдосини ташкил этиш учун ижарага берилади.
Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашди
Шавкат Мирзиёев бизнесни ривожлантиришнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.
Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисидаги аризани ДХМ ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин
Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ҳарбий прокуратура ходимларига – кўкрак нишони ва ипотека бўйича имтиёзлар берилади
Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ ва ДҲХ ҳарбий хизматчиларига тақдим этилган имтиёзлар эндиликда уларга ҳам татбиқ этилади.
Кўчмас мулк тарихини онлайн текширса бўлади
Давлат хизматининг нархи – БҲМнинг 0,5 баравари.
Давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, санитария-эпидемиологик хулоса берилмайди
Президент Фармони билан айрим товарларни импорт қилиш шартлари, шунингдек бир қатор божхона тартиб-таомилларини тартибга солувчи НҲҲларга ўзгартиришлар киритилди.
Вазирликларда ички аудит хизмати баҳоланади
Тегишли вазирликлар рўйхати хавф-таҳлилдан келиб чиқиб шакллантирилади.
Акциядорлар умумий йиғилишида давлат вакили қандай қатнашади
Давлат иштирокидаги корхоналардаги давлат вакилларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
“Ohangaron Tech Industrial” технопарки иштирокчилари субсидиялар билан қўллаб-қувватланади
Энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига, лойиҳалаштириш ва инжиниринг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Пахта етиштирувчилар ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин
Ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими яратилади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
2024 йил 1 ноябрдан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: «А», «В», «C», «D», «Е», «F» ва «G».
Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.
Тадбиркорлардан ҳисоботларни талаб қилиб олиш жараёнида давлат органларининг маъсулияти оширилмоқда
Хусусан, Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона руйхатига киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиб олганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари судларга олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилади.
Конституция куни қандай ўтказилади
Ушбу кунни нишонлаш «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» шиори остида ўтади.
Хориждаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади
Ривожланган мамлакатларга вақтинчалик меҳнат фаолияти учун чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари 10 млн сўмгача микрокредит ажратади.
Давлат чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳужжат билан фуқароларнинг чегара зонасида вақтинча яшаш тартиби белгиланди.