Янги босқич: англашув Меморандуми тайёрлов босқичида
Ўзбекистон дунёдаги 150 дан ортиқ мамлакатлар томонидан тан олиниб, улар билан кенг ҳамкорлик ва дўстона алоқалар ривожланиб келмоқда
Ҳукумат-АКТ-ёшлар
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали доирасида “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти ишга туширилди
Олий хўжалик суди қарорлари - бизнес учун муҳим
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, уни суд раиси Козимжон Комилов бошқарди
Суд тизими ва АКТ
Олий суд томонидан “Суд тизимида ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилиши — ишларни кўришнинг сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди
Меҳнат муносабатлари жамоатчилик назорати остида бўлиши шарт
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамкорлигида “Меҳнат соҳасида жамоатчилик назоратини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Тошкентдаги янги қурилишлар: нархлар, жойлар ва шартлар
Тошкентдаги янги қурилишлардаги квартиралар янги уй-жой олишни режалаштираётган оилаларда анча оммавийлашмоқда. Афтидан, фақат жуда таъминланган фуқароларнинг бундай харидга қурбилари етадиган вақтлар ўтган кўринади. Қурувчиларнинг ўзлари ҳам аста-секин урғуни “супер нуфузли” қурилишдан анча ҳамёнбопга ўзгартиришаётир. Шарҳимизда – янги қурилишларда уй-жой сотиб олиш хусусида
НҲҲ лойиҳалари: автоташувчилар учун лицензияларнинг янги турлари тасдиқланади
Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун очилди
Турфирмадан йўлланма ва шартнома билан
Турфирмага мурожаат қилганда шундай ҳам бўлади – пулни берасиз, йўлланмани олиб, дам олишга кетасиз. Чек беришса яхшику-я. Агар саёҳатдан кўнгил тўлмаса, тур рекламага мос келмаса, унда кўнгилли ўтмаган таътил учун маблағларни қайтариш ёки моддий қоплама учун бу чек кучсиз далил бўлади
Рецептсиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 июнда 2800-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати тасдиқланди
Шаҳарсозлар учун янги нашр
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июндаги 197-сон қарори билан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Ўзбекистон бунёдкори» нашриёт уйини ташкил қилиш ва «Ўзбекистон бунёдкори» газетасини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди
Классификатор 72 лавозимга кенгайтирилди
Меҳнат вазирининг буйруғи билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бухгалтернинг миллий сертификати билан аудиторликка
Молия вазирининг буйруғи билан Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Стаж ҳамда иш ҳақи СТИР ва ШЖБПҲ бўйича текширилади
Молия вазирининг буйруғи билан Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
my.gov.uz регламентга эга бўлди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.06.2016 йилдаги 188-сон қарори билан ЯИДХП ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар тасдиқланди.
Давлат хизматлари яхшиланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 184-сон қарори билан Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Октябрь ойида пахта ярмаркаси ўтказилади
Президентнинг 8.06.2016 йилдаги ПҚ-2544-сон қарори билан 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ХII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказиш ва унинг доирасида халқаро конференция ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди
Экскаваторлар ва тракторлар Янгиерда таъмирланади
Президентнинг 3.06.2016 йилдаги ПҚ-2543-сон қарори билан 2016-2017 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тепловоз депоси негизида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди
Давлат учун ғалла қанчага тушади?
Вазирлар Маҳкамасининг 3.06.2016 йилдаги 186-сон қарори билан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган 2016 йилдаги бошоқли экинлар ғалла ҳосилига янги харид нархлари тасдиқланди
Хусусий тадбиркор томонидан ходим ёллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳозирги вақтда якка тартибдаги тадбиркорларга ёрдам учун ўзларига бир нафардан уч нафаргача ходим ёллаш ҳуқуқи тақдим қилинган. Бунда амалиётда юристлар ўртасида ҳам мунозараларга сабаб бўлаётган талай саволлар вужудга келаётир. Бизнинг шарҳимизда фақат якка тартибдаги тадбиркор ходимларига нисбатан қўлланиладиган ҳамда қонунчиликда аниқ баён этилган хусусиятлар ҳақида. НҲҲларда айтиб ўтилмаган барча ҳолатларда меҳнат қонунчилигининг барча умумий нормалари қўлланиши керак
Фан доктори илмий даражаси талабгорларига талаблар ўзгарди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарорлари билан фан доктори илмий даражасини бериш тартиби ва илмий кенгаш фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар тасдиқланди
НҲҲ лойиҳалари: клиника амалиёти – стандарт бўйича
Ягона порталда “Яхши клиника амалиёти” Давлат стандартининг лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилди
Рақамли телевидение қоида бўйича уланади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 июнда 2794-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидалари тасдиқланди
ШҲТ саммити: хавфсизлик чоралари ҳамда кириш ва чиқиш масалалари
Мамлакатимиздаги ахборот порталлари ва FM-станцияларида Тошкентда 23-24 июнь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 16 июнидан бошлаб шаҳарга кириш ва чиқишнинг ёпилишигача бўлган махсус хавфсизлик чоралари кўрилиши ҳақида хабар тарқатилганди. Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати бу ахборотни расман рад этди
Педагогик кенгаш фаолиятининг тартиби белгиланди
Халқ таълими вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 9 июнда 2799-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди
Донорлар учун қон топшириш даврийлиги ўзгартирилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 6 июнда 2556-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Мактаблардаги овқатланиш тизими ҳар ойда текширилади
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Текширишдан ўтинг
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 183-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик авиациясида авиация хавфсизлиги юзасидан кўздан кечиришни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ярмаркамизга хуш келибсиз!
Президентнинг 1.06.2016 йилдаги ПҚ-2539-сон Қарори билан 2016 йил 12 июлдан 14 июлгача Ўзэкспомарказда Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди, кўргазма ҳар йили ўтказиладиган бўлади
1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Мактабларда "Ҳуқуқий синфлар" ташкил этилади
Уларнинг вазифалари орасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанини чуқурлаштириб ўрганиш бор.
Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Таълим: маъмурий ислоҳотлар давом этмоқда
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.
Шаҳарсозлик соҳасидаги низолар қандай ҳал қилинади
Вазирлар Маҳкамаси бу соҳадаги низоларни судгача ҳал қилиш тартибини тасдиқлади.
Рақобат соҳасида биринчи ҳуқуқбузарлик учун – огоҳлантириш
Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди
Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.
Шаҳарсозлик кодекси такомиллаштирилди
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан унга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
Ушбу қутиларни фақат Омбудсман ёки Болалар омбудсмани очиши мумкин бўлади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури такомиллаштирилади
- Бошқа компания орқали товар экспорт қилишда солиқ солиш
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича акс эттириш
- Корхона чет эллик мутахассисларнинг харажатларини тўлаганда…