
Принципалнинг кредитга лаёқатлилиги таснифни ўзгартирди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 апрелда 2364-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Божхона учун ҳужжатлар ва ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2778-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шакллари тасдиқланди

Уруш фахрийларига мукофот тўланади
Президентнинг 18.04.2016 йилдаги Фармони билан 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 800 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди

БЮДни тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

Бюджет тизимига тўловларни тўлаш тартиби белгиланди
МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг қўшма қарори (АВ томонидан 30.03.2016 йилда 2771-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

Автотранспортда мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун юк ташишга лицензия бўлиши керак
Вазирлар Маҳкамасининг 1.04.2016 йилдаги 100-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритилди

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонун янги таҳрирда қабул қилинди
13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон Қонун билан “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонунга (30.08.1996 йилдаги 279-сон) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди

Спорт федерациялари ва уюшмалари бир реестрда бўлади
Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 8 апрелда 2776-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мусиқа ва санъат мактабларида ўқийдиган болалар учун имтиёзларга тузатишлар киритилди
Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Чегара орқали ўтказиш пунктларининг ишлаш қоидалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2016 йилдаги 89-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Кесилган дарахт учун жавобгарликдан қочолмайсан
Сўнгги йилларда мамлакатимиз аҳолиси кўпинча дарахтларга шикаст етказиш ва уларни кесиш устидан шикоят қилишаётир. Бундай мурожаатларни ваколатли ихтисослаштирилган органларга бериш жуда муҳим. Бизнинг материалимизда – оддий пойтахтликнинг ижобий тажрибаси хусусида

Корхона мақоми ўзгарганда ЯИТ қайта ҳисобланиши лозим
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 9.03.2016 йилдаги 13 ва 2016-11-сон қарори билан “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

Ҳисоблагични алмаштириш: жадвал бўйичами ёки хоҳишга кўра
«Ўзбекэнерго» АЖ вакиллари 1 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ электр тармоқларига уланиш, ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш тартибини тушунтирдилар, шунингдек электрдан оқилона фойдаланиш зарурлиги ҳақида сўз юритдилар

Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари рўйхати кенгайтирилди
Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари тасдиқланди

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини сақлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2016 йилдаги 87-сон қарори билан Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилди

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой судининг янги манзили
Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2016 йилдаги 93-сон қарори билан судлар ва адлия органлари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига имтиёзлар берилди
Президентнинг 28.03.2016 йилдаги ПФ-4786-сон Фармони билан Президентнинг “Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” 31.12.1998 йилдаги ПФ-2165-сон Фармонига қўшимчалар киритилди

Меҳнат ҳақини тартибга солиш – муҳим ва ҳаётий масала
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бўлим мудири Маҳмуджон ИСАЕВнинг таҳлил ва тавсиялари

Автомобилни харидини охиригача расмийлаштир
Юридик шахсдан автотранспорт воситасини харид қилиб, харидор барча зарур ҳужжатларни расмийлаштиришни пайсалга солди, оқибатда сотувчи кўрган зарарларни қоплайдиган бўлди

Ишловчи пенсионерни пенсияга чиқариш: қачон қонуний, қачон эса ғайриқонуний
Ишдан бўшатилган пенсионерни ишга тиклаш тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқишда иш берувчи жараёнда, моҳияти бўйича, расмий асосда ютиб чиқиши мумкин

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармалари ва бўлимларининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2016 йилдаги 82-сон Қарори билан вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди

Юридик хизмат
юзасидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди раиси, юридик фанлар номзоди, доцент Фозилжон ОТАХОНОВнинг маслаҳатлари

Қизилмия йиғувчилар учун қоидалар соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2016 йилдаги 85-сон Қарори билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олинмасдан амалга оширилишига рухсат берилди

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ваколатлари кенгайди
Президентнинг 16.03.2016 йилдаги ПҚ-2507-сон Қарори билан Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг устав капиталини ошириш тўғрисидаги таклиф қабул қилинди. Энди у таъсисчиларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига 10,3 млрд сўм ва 2,0 млн АҚШ долларини ташкил қилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси иши 2016 йил 31 март – 1 апрель кунлари давом этади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси иши 2016 йил 31 март – 1 апрель кунлари давом этади

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо қоидалари
Давлат порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдога рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Эрталаб – товар, кечқурун – тўлови
Башарти сотувчи қарши бўлмаса, харидор товар учун тўловни даъво билдириш муддати тугагандан кейин ҳам амалга ошириши мумкин. Ва камерал назорат чоғида бу қоидабузарлик деб тан олиниши мумкин эмас

«Норма» профессионал ривожланиш марказида кадрлар бўйича иш юритишга ўқитишади
Сиз кадрлар бўлими ходимимисиз? Шошилинг! Сиз 4 апрелда бошланадиган кадрлар бўйича иш юритиш курсига ёзилишга ҳали улгурасиз

"E-urug‘" тизими яратилди
Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқи учун танловлар ўтказилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

ММТВ тизими ходимлари учун узоқ муддат ишлаганлик учун устамалар белгиланмоқда
Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI бўйича устамалар берилади.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Электрон ҳисобварақ-фактурани товар-транспорт юк хати билан бирлаштиришга қачон йўл қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бирлаштирилган ҳужжат шакли тасдиқланди.

Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фаолият ислоҳ қилинмоқда
Ҳар йили мамлакатимизда турли миллат ва элат вакилларининг тенглиги, бирлигини намойиш этувчи "Ўзбекистон - ягона Ватан!" шиори остида форум ҳамда хориждаги ватандошларнинг "Uz Global Think" форуми ўтказилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Асосий ставка 14 фоизгача оширилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Янги сонларда ўқинг

- Асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди
- «Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»
- Автоташувчи ҳужжатлари
- ЭҲФ билан нима содир бўлмоқда ва бизнес бундай шароитларда қандай ишлаши керак?
- Қайта ташкил этиш жараёнида ҚҚС бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари