Мажбурий суғуртанинг қандай турларини жорий этиш режалаштирилмоқда
Шунингдек, 2025 йилга қадар “такафул” (исломий суғурта) тамойиллари ва маҳсулотлари ишлаб чиқилади.
Мева-сабзавотлар маҳсулотлари нархлари назоратга олинади
Тавсия этилган минимал экспорт нархлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таклифларига асосан Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесганлик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Тўловга қобилиятсизлик: қонунларга қандай ўзгартиришлар киритилди
Ҳужжат билан тўловга қобилиятстизликнинг алоҳида жиҳатларига оид 25 та қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар ҳисобдан чиқарилади
Шунингдек, ҳисобдан чиқарилган қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
Текширувлар: техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини такомиллаштиришга оид янги чоралар
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш, маҳсулотларни давлат рўйхатига олиш, мувофиқлик сертификати ва декларацияни расмийлаштириш фақат “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Хоразм вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 млн АҚШ доллари ажратилади
Маблағлар саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларнинг амалга ошишига йўналтирилади.
«Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонаси ташкил этилмоқда
Савдо зонасида фақат Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдосини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Бунда чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган «Эркин божхона зонаси» божхона режими амал қилади.
Давлат ҳимояси: адвокат қачон ишга киришиши керак
Тегишли ишда ўзининг иштирок этишини тасдиқлаган адвокат прокурорнинг қарори ва суднинг ажримида белгиланган муддатда ишга киришиши шарт.
Кредит олган шахснинг қарздорлиги қандай қопланади
Айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш бўйича ўзгаришлар киритилди.
АҚШ ва Германияда “Ўзбекистон IT-кунлари” ўтказилади
Шунингдек, Германия ва Саудия Арабистонида IT-парк ваколатхонаси (филиали) ташкил этилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Қимматбаҳо металларни харид қилишда имтиёзларга эга бўлиш учун янги мезонлар ўрнатилмоқда
Яратилган иш ўринларининг камида 70% заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчи касблари ташкил этиши лозим.
Экология назоратчилари олдига қандай вазифалар қўйилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги учун улар пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Кўчма алоқа тармоқларини лойиҳалаштиришни лицензиялаш учун давлат божи пасайтирилди
Шу тариқа, тоғли ва олис ҳудудларни Интернет ва алоқа билан қамраб олишни кенгайтириш шарт-шароитлари яхшиланади.
“Ўзбекистон-2030” стратегияси: асосий йўналишлар
“Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Мис хомашёсини бўлиб-бўлиб харид қилиш мумкин
Бўлиб-бўлиб тўлаш муддати – 90 кун.
Тупроқ унумдорлигини ошириш қандай режалаштирилмоқда
13 та туманда тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган агротехника тадбирларини субсидиялаш бўйича тажриба бошланади.
Солиқ аудити бўйича қабул қилинган қарорлар устидан бевосита судга шикоят қилиш мумкин
Илгари бундай қарорлар устидан дастлаб юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиш талаб этилган.
Ҳуқуқий бўшлиқлар қандай тўлдирилади
Қонун қабул қилингандан сўнг 5 йилдан сўнг унинг самарадорлиги баҳоланади.
IТ-сертификат олиш харажатларини ЯИДХП орқали қоплаш мумкин
Инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Ижтимоий буюртма бўйича сув таъминоти хизматлари қандай кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низом билан давлат ижтимоий буюртмаси доирасида сув таъминоти ва оқова сув чиқариш бўйича қурилиш ишлари учун лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш тартиби белгиланди.
“IT talents” лойиҳаси доирасида субсидиялар ажратилади
Уларнинг миқдори битирувчининг иш ҳақи миқдорига боғлиқ.
Қонунчилик ЖСТ қоидалари билан уйғунлаштирилади
Президент томонидан имзоланган қонун билан 5 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Хорижий инвестициялар: биринчи чоракда $7 млрддан ортиқ ўзлаштириш режалаштирилмоқда
Ўзлаштириш ҳажмлари бўйича етакчилар – Энергетика вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги.
Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида қонун қабул қилинди
У аукцион, танлов савдолари, музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш, рақобатга асосланган мулоқот ва бошқа усуллар орқали хусусийлаштирилади.
Андижон вилоятида “Ипак йўли” ЭИЗ ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида – вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бор.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар айланма маблағлар билан таъминланади
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси қабул қилинди.
BIR.UZ имтиҳонида иштирок этдингизми – совға ва бонуслар олинг
«Norma» компанияси BIR.UZ тизимида малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтганлар учун махсус рағбатлантириш дастурини тайёрлади
Марҳамат, 2018 йилги солиқларни қанчалик билишингизни текшириб кўринг!
Бунда сизга bir.uz тизими бепул ёрдам беради
BIR.UZ танлов эълон қилади
Тошкент молия институтида талабалар, магистрантлар ва аспирантлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасидаги билимларини синаш мақсадида BIR.UZ тизимининг тақдимот маросими бўлиб ўтди
Наргиза Юсупхўжаева: «Мустақил баҳо олишни истагандим»
«Exito Print» ХК матбаа корхонаси бош бухгалтери Наргиза Махсудхўжаевна Юсупхўжаева ─ BIR.UZ аттестатини қўлга киритган бешлик орасидан ўрин эгаллашга муваффақ бўлди. Биз ундан бир нечта саволларимизга жавоб беришини илтимос қилдик
BIR.UZ аттестатига эга бўлганлар сони ошди
20-21 январь кунлари «Norma» профессионал ривожланиш марказида bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими бўйича иккинчи имтиҳон ўтказилди. Яна 3 киши аттестатга эга бўлди, ушбу ҳужжатларни қўлга киритганларнинг умумий сони эса беш кишига етди
Элла Семенникова: «Bir.uz талаб юқори бўлган ресурсга айланади»
Вir.uz малакани баҳолаш тизимини биринчилардан бўлиб синаб кўрган бухгалтерлардан бири – «Betomax Beton» МЧЖ бош бухгалтери Элла Александровна Семенникова. У мазкур ўқув платформасининг амалий қўлланилиши бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди
«Йиллик ҳисобот 2017» электрон китоби сотувга чиқди
«Norma» нашриёти «Йиллик ҳисобот 2017» электрон китобини чиқарди. Китоб «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан жорий йилда қонунчиликка киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда тайёрланган
BIR.UZ дастурнинг биринчи иштирокчиларига пулларини қайтаради!
BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими имтиҳонининг барча иштирокчилари учун ажойиб янгилик! 16-17 декабрь кунлари имтиҳонни муваффақиятли топшириб, Аттестат олганлар учун биз имтиҳон қийматининг 90%ини қайтарамиз
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.