Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молиявий ҳисоботнинг МҲХСга мувофиқ шакллари тасдиқланди Директор тўлов интизомини бузганлик учун жарималарни қандай қилиб кам миқдорда тўлаши мумкин Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
30.12.21

Маҳалла ходимлари қандай рағбатлантирилади

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлик даражасини рейтинг тизимида баҳолаш натижаларига кўра, ходимлар 50 дан 100%гача ҳар ойлик устамалар оладилар.

29.12.21

Ҳисоб палатаси маҳаллий бюджет ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказади

Шунингдек, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30%и жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

29.12.21

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро марказ ташкил этилди

Марказ Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти ИТИ негизида ташкил этилди.

29.12.21

Божхона органлари: дастлабки қарорнинг қабул қилиниши

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тасдиқланди.

29.12.21

Фьючерс савдолари қандай ўтказилади

Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

29.12.21

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун тўланадиган давлат божи камайтирилди

Шунингдек, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди, ушбу аризани кўриб чиқиш ва лицензия дубликатини берганлик учун йиғимлар бекор қилинди.

28.12.21

1 январдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали миллий қонунчиликдаги 2022 йил 1 январдан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумот беради.

28.12.21

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозими киритилмоқда. Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси мазкур вазирлик таркибига ўтказилади.

28.12.21

ОТМ ўз фаолияти йўналишларини ўзи белгилайди

Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

27.12.21

“Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими ташкил этилди

Ушбу тўлов тизими унинг оператори сифатида иштирок этувчи Ўзмиллийбанк процессинг маркази негизида ташкил этилди.

27.12.21

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгашнинг фаолиятига тузатиш киритилди

Унинг асосий вазифалари орасида -ногиронларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ногиронларнинг таълим олишига, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлашга, малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлигига кўмаклашиш.

27.12.21

Айрим ОТМларга молиявий мустақиллик берилди

Уларнинг рўйхати Президентнинг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.

25.12.21

Суғурталовчи ва қайта суғурталовчи масъул шахсига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди

Инвестиция фаолиятини ташкил этиш бўйича масъул шахс юридик шахснинг молиявий ва иқтисодий фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган 1 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши лозим.

24.12.21

20 август - Тадбиркорлар куни

Президент томонидан “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

24.12.21

Давлат бюджети харажатлари оширилди

Ўзгартиришлар давлат мақсадли жамғармалари ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини молиялаштиришга дахл қилди.

24.12.21

Ёшлар тадбиркорликка қандай жалб қилинади

Жумладан, бошқалар қаторида, ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача миқдорда кредитлар берилади.

24.12.21

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ташкилотларга имтиёзлар берилади

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун ҳар ойда БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.

23.12.21

Божхона: халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини назорати ва расмийлаштируви

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига хорижий давлатлардан олиб кирилаётган ва ушбу ҳудуддан юборилган жўнатмаларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби белгиланди.

23.12.21

Ногиронлиги бўлган шахслар ўқитилади ва иш билан таъминланади

Хусусан, ҳар бир ҳудудда биттадан давлат хизматлари марказида ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга мос келувчи лавозимларда (оператор, консультант, инспектор ва бошқалар) ишлашини таъминлаш бўйича тажриба-синов лойиҳаси жорий қилинади.

23.12.21

Кам таъминланган оилаларга Янги йилга 800 минг сўмдан тўланади

Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

22.12.21

ИИВ таълим муассасаларида ЙҲҚни ўргатиш билан шуғулланади

Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

22.12.21

“Термиз” ЭИЗ кенгайтирилади

"Бойсун-фарм" ЭИЗ ҳудуди унинг ҳудуди таркибига қўшилади.

21.12.21

2022 йилда қайси кунлар дам олиш кунлари бўлади

Президент томонидан “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

21.12.21

Оилавий бизнесга имтиёзли кредитлар ажратилади

Улар маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсияси асосида берилади.

20.12.21

Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади

Жамғарма, бошқалар қаторида, ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирларни ташкил этишни молиялаштиради.

20.12.21

Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармасининг бўлинмалари хизматлар кўрсатишади

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

20.12.21

«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

Унда «комендантлик соати», «фавқулодда ҳолат», «ФҲ режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси», «ҳудуд коменданти» ва бошқа тушунчалар қўлланилади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Мак­таб­га­ча таъ­лим си­фа­ти­ни оши­риш чо­ра­ла­ри кўрил­ди

Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

Алоҳида то­ифа­да­ги куч­ли таъ­сир қилув­чи мод­да­лар му­ома­ла­си­ни тар­тиб­га со­лиш­га ҳолат­лар бел­ги­лан­ди

Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.

Сув хўжа­ли­ги соҳаси­да бир қатор меъ­ёрий ҳуж­жат­лар қабул қилин­ди

Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

"Кре­атив иқти­со­ди­ёт тўғри­си­да"ги Қонун қабул қилин­ди

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Бир қатор қонун­лар­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­ди

Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.

Муҳтож фуқаро­лар­га ипо­те­ка бўйича суб­си­ди­ялар қан­дай бе­ри­ла­ди

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@FguEd: 18.07.24 18:04:12
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 18.07.24 18:04:08
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 18.07.24 18:04:03
Шарҳлар: 355
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98): 18.07.24 18:03:56
Шарҳлар: 355
ўқиш