
Вакциналар ишлаб чиқариш майдончаси ва қатор илмий лабораториялар барпо этилади
Бу давлат раҳбари томонидан 2020 йил 25 ноябрда имзоланган қарорда назарда тутилган.

Давлат божи ва бошқа йиғимлар қандай ҳисобга олинади
Давлат органлари томонидан ундириладиган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Солиқчилар ва банклар ўртасида маълумотлар алмашиш тартиби тасдиқланди
Банклар ва солиқ органлари солиқ қарзини ундириш, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришда ўзаро ҳамкорлик қиладилар.

Ходимга ўриндошликни тақиқлаш мумкинми?
Ўриндошлик асосида ишлаш – асосий иш вақтидан ташқари ва ундан озод вақтда меҳнат шартномаси шартларида бажариладиган ҳақ тўланадиган бошқа иш.

Геном бўйича рўйхатга олиш нима ва у нега керак
«Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди.

11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни
Ушбу сана 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонун билан белгиланди.

Ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш вазифалари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг намуналари тасдиқланди
Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар ҳамда сертификат бланкалари индивидуал QR-код билан таъминланади.

Солиқ мониторинги қандай ўтказилади
Солиқ тўловчилар учун у ихтиёрий ҳисобланади ва олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 10 млрд сўмни ташкил этган юридик шахсларда ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш учун – кодекс
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Сенат томонидан олтита қонун маъқулланди
Парламент юқори палатасининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Қандай товарлар мажбурий маркировкаланади
Рўйхатга тамаки маҳсулотлари, алкоголь ва пиво маҳсулотлари, сув ва салқин ичимликлар, дори воситалари, тиббий буюмлар ва маиший техника киритилган.

Қурилиш фаолияти жамоатчилик учун очиқ бўлади
Тошкент вилоятида синовдан ўтказилган "Шаффоф қурилиш" ахборот тизими бутун Ўзбекистонни қамраб олади.

Агар ходим ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш муддати даврида прогул қилса
Ходим ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди ва шундан сўнг келаси кундан бошлаб ишга чиқишни тўхтатди. Иш берувчи ҳуқуқбузарга нисбатан қандай чоралар кўриши мумкин?

Органик маҳсулотлар, хом ашёлар ва ўғитларга қўйиладиган талаблар белгиланди
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри яратилади, Органик ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланди.

«Термиз халқаро савдо маркази» ташкил этилади
Ушбу эркин савдо зонаси «Термиз» ЭИЗ ҳудудини қисқартириш ҳисобига тегишли дирекция билан бирга ташкил этилади.

Ёғ-мой маҳсулотлари қандай бўлиши лозим
Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий регламентни тасдиқлаш.

2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади
Солиқ имтиёзларини оптималлаштириш жараёни давом этмоқда.

Конвенция: ким ва нима учун жавобгар
Минск ва Кишинев конвенциялари доирасида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари белгиланди.

Лицей ва коллежларнинг намунавий штатлари ўзгартирилди
Хусусан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари киритилмоқда.

ЖПК ва МКдаги ўзгартиришлар, маданий фаолият ва статистика
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 19 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан ушбу соҳаларга тегишли бўлган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Асосийсидан олдин синов тариқасидаги рўйхатга олиш ўтказилади
Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1–25 ноябрь кунлари, синов тариқасида 2021 йил 1–25 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида ўтказилади.

Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш: янги босқичда нималар кутилмоқда
Хусусан, оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади, унинг натижаларига қараб пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Бағрикенглик бўйича жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади
Уларнинг вазифалари орасида - аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этишни мониторингини олиб бориш, миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш ва бошқалар.

Нотариуслар учун бешта маъмурий регламент тасдиқланди
Улар кўчмас мулкларни, автомототранспорт воситаларини ўтказиш, мол-мулкни гаровга қўйиш шартномаларини, ишончномаларни тасдиқлашга, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришга тааллуқли.

Ўзгидрометнинг мақоми оширилди
Президент томонидан “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 715-сон қарори қабул қилинди.

Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий этилади
Бу Президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сон қарорида назарда тутилган.

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.