
Қоғоз шаклидаги меҳнат шартномалари ўрнини электрон шартномалар босади
1 июндан бошлаб, «Шахснинг электрон меҳнат тарихи» тизими жорий этилиши билан меҳнат муносабатларини мажбурий равишда электрон расмийлаштира бошлаш режалаштирилмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан меҳнат қонунчилиги соҳасида таклиф этилаётган шу ва бошқа янгиликларни эътиборга ҳавола этилди

ДСП ишлаб чиқарувчилар олиб кириладиган хом ашё ва асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилади
Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди

Судгача солиқ низолари қандай кўриб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш регламенти тасдиқланди

Аҳоли ФВдан комплекс равишда муҳофаза қилинади
«2015–2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури»ни Ўзбекистонда амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди

Лицензия олиш учун – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги ПФ–5707-сон Фармони билан 2019–2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси жойларга чиқиб амалдорлар ишининг самарадорлигини кўриб чиқади
Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қачон такси агрегатори зиммасига жавобгарлик юклатилади
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар такси агрегаторлари ишидан норозилик билдиришда давом этмоқдалар. Йўловчилар олдида ким жавобгар бўлади, ушбу шикоятларга қандай барҳам бериш мумкин? norma.uz портали мухбири ушбу саволларга жавоб излади

Давлат корхоналари солиқлардан ташқари яна нималарни тўлайдилар
ҚҲТБТ порталида Акциядорлик жамиятларининг давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни бюджетга ундириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди

Давлат МТМга навбатни онлайн кузатиш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ана шундай имкониятни тақдим этмоқда

Товарларни маркировкалаш ишончли компания зиммасига юклатилади
ЛБМА алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг жорий этилаётган мажбурий тизими тўғрисида расмий баёнот берди

Пойтахтда совуқ сув учун махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 12.01.2018 йилдаги 69-сон қарори билан Тошкент шаҳрида совуқ сув учун махсус устама миқдори – 1 м3 учун 100 сўм белгиланган

Фармацевтика маҳсулотларини импорт қилиш тартибига қандай ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги «2019–2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5707-сон Фармони қабул қилинди

Чақирилувчиларни танлаб олишда синовлар қатъийлаштирилди
Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олишнинг янгиланган тартиби тасдиқланди

Индонезия компанияси Фарғона НҚИЗни модернизация қилади
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4275-сон қарори қабул қилинди

Андижонда хорижий университет очилади
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги «Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–4278-сон қарори қабул қилинди

Харидорларнинг пули қаерга кетаяпти
Солиқлардан қочиш ниятида нақд пулни яшириш – барчага таниш усул. Бугунги кунда бу йўлда замонавий технологияларни ҳам ишга солмоқдалар. Буни бартараф этиш – солиқчиларнинг вазифаси. У қанчалик самарали ҳал этилса, Давлат бюджетига тушумлар тўлиқ келиб тушади, харидорлар фирибгарлардан, товар ва хизматлар учун ортиқча ҳақ тўлашдан ҳимоя қилинади

Энергетика соҳасидаги қонунчиликка тузатишлар киритилиши кутилмоқда
10 апрель куни Парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

НҲҲ лойиҳалари билан электрон форматда ишланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими жорий этилмоқда

10 апрелдан - автомобилларни «кундузи чироқ ёқиб»
Энди барча ҳайдовчилар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларни ёқиб ҳаракатланишлари шарт. ЙҲҚда яна қандай ўзгартиришлар бўлганлиги ҳақида - шарҳимизда.

Нима сабабдан турбизнес учун ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаган афзал
Тўрт ойдирки туристик бизнес вакиллари Солиқ кодексининг туристик-экскурсия хизматлари кўрсатиш оборотларини ҚҚС тўлашдан озод қилувчи нормасини қўллаш учун шарт-шароитлар меъёрлаштирилишига эришмоқчилар

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш: мақсад белгиланиб, ижроси назорат қилинади
«Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТга жойлаштирилди

Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг ёшини оширмоқчилар
ҚҲТБТ порталида «Судлар тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар лойиҳаси эълон қилинди

I чоракда судлар томонидан 147 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди
Олий суд матбуот хизмати жиноят ишлари бўйича судларнинг 2019 йил I чораги давомидаги фаолияти ҳақида ахборот берди

Статистика янада шаффоф бўлади
Бу Президентнинг 2019 йил 9 апрелдаги қарори билан белгиланган

Ўқувчилар муқобил дарсликлардан фойдаланиб ўқишлари мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2019 йилдаги 281-сон қарорида умумтаълим мактаблари учун бундай дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш назарда тутилган

knigi.uz интернет-дўкони таклиф қилади
knigi.uz интернет-дўкони бошловчи бухгалтерларга фойдали бўлган китобларни таклиф қилади

Фойда солиғи қандай ҳисобланади, тўланади ва у бўйича ҳисобот берилади
«Норма» ПРМда Нигора Мадраимованинг 12 ва 13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига қабул ниҳояланмоқда

Такси учун лицензия: нималарга эътибор бериш лозим
Хусусий ташиш билан шуғулланувчи енгил автомобиль эгалари легаллаштирилиши, солиқларни тўлаши, йўловчилар хавфсизлиги ва уларга хизмат кўрсатиш сифати ошиши зарур. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президент қарори лойиҳаси ушбу мақсадларга эришишга қаратилган

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти рўйхати қисқаради
Президент Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.

Рамазон Ҳайитини нишонлаш 30 март куни бошланади
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.

2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.

Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади
Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Томорқа ерларидан янада самаралироқ фойдаланилади
Маҳалла еттилиги ва банкирлар экиш ишларини ташкил этиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлаб, уларни молиялаштириш ишларини ташкил этади.

Ёшлар қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва илм-фанни оммалаштиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари тасдиқланди.

Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Товарларни икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали сотиш тартиби белгиланди.