Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Енгил автомобиль учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак Мамлакатдан чиқишда чекловларингиз борлигини қандай текшириш мумкин Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
24.05.18

Ўғирлик бухгалтер нигоҳида

Корхонада моддий бойликларнинг йўқолганлиги аниқланди. Раҳбарият зарарларни ҳисоблаш билан банд бўлган бир пайтда бухгалтер ҳодисани тўғри расмийлаштириши зарур. Буни қандай амалга ошириш лозимлиги ҳақида эксперт Ольга Шабанова гапириб берди

24.05.18

Давлат бошқаруви академиясида хусусий компаниялар ходимлари ўқишлари мумкин

Президентнинг 21.05.2018 йилдаги ПҚ-3731-сон қарори билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига қабулнинг янги тартиби ва квоталар тасдиқланди

23.05.18

Эркин туристик зоналарга қандай лойиҳалар керак

Инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш мезонлари ва уларнинг ташаббускорлари бизнес-режаларига доир талаблар тасдиқланди. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2018 йилдаги 365-сон қарорида кўрсатилган

23.05.18

Муомаладан чиқарилаётган пулларнинг “амал қилиш муддати” белгиланди

Марказий банк муомаладан чиқарилаётган тангалар ва банкноталарни алмаштириш тартиби ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди

23.05.18

Адвокатурадаги ислоҳот: долзарб масалаларни муҳокама қиламиз

Президентнинг 12.05.2018 йилдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5441-сон Фармони адвокатлар ўртасида жуда қизғин мунозараларни келтириб чиқарди

23.05.18

«Электрон ҳукумат»ни ривожлантиришнинг янги стратегияси тақдим этилди

«MITCROADMAP2018» конференциясида «Электрон ҳукумат» – «SMART Government Uzbekistan» тизимини ривожлантириш стратегияси тақдим этилди, деб хабар беради ЎзА

23.05.18

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш – имтиёзлар соҳаси

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этаётган ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ЯСТ (кичик бизнес) ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этилди

23.05.18

Қурилишда лицензиялаш тартиби ўзгарди

Президентнинг 22.05.2018 йилдаги «Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланди

23.05.18

Ҳисоб палатаси кимларнинг маълумотлар базасидан фойдалана олади

Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2018 йилдаги 362-сон қарори билан солиқ солинадиган базани ва солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни таъминловчи Ҳисоб палатасининг дастурий комплекси жорий этилмоқда

23.05.18

Миллий гвардиянинг озиқ-овқат таъминоти хусусий компанияларга берилади

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 366-сон қарорида назарда тутилган

23.05.18

Ишдан ажралмаган ҳолда бухгалтерия ҳисобини қандай ўзлаштирса бўлади

29 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Бухгалтерия ҳисобига кириш» ўқув курси бошланади. Машғулотлар масофавий тарзда ўтказилади

23.05.18

Мақсад – манфаатлар мувозанати…

Бўлажак солиқ ислоҳотининг фаол муҳокамаси давом этмоқда. Турли таклифлар билдирилмоқда. Хусусан, «СБХ» газетасида (2018 йил 22 майдаги 21-сони) иқтисодий шарҳловчи Жорилла Абдуллаевнинг материали чоп этилгандан сўнг мутахассислар яна турли фикр билдирдилар…

22.05.18

2019 йилдан полиэтилен пакетларни бепул бериш тўхтатилади

Президентнинг 18.05.2018 йилдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

22.05.18

Ёш ходимларга берилган ЖШДС бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак

«Норма» экспертлари таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёш ходимларга даромад солиғини биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтириш бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида ДСҚга сўров билан мурожаат қилишди (5.07.2017 йилдаги ПФ–5106-сон Фармон)

22.05.18

Тошкент вилоятида биосфера резервати ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2018 йилдаги 367-сон “Угом-Чотқол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

22.05.18

«Янги даврда эски усулларга ўрин йўқ!»

«Ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси турли сайтларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу ҳужжатда камчилик ва хатоларга йўл қўймаслик имконини беради. Чорак асрдан буён ушбу соҳада ишлаб келаётган Шуҳрат Йўлдошев ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди

22.05.18

МИБ тадбиркорнинг ҳисобварағига қачон инкассо қўяди

Агар тадбиркорнинг ҳисобварағида қарздорликни қоплаш учун маблағ етарли бўлмаса, корхона ёки ташкилот банкрот ҳолатига келиб қолган бўлса, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилади

22.05.18

50, 100, 200 ва 500 сўмлик купюра ва тангалар муомаладан қайтариб олинади

Адлия вазирлиги Telegram тармоғидаги ўзининг расмий каналида Эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар қилди

22.05.18

Яқин қариндошларнинг болаларни боғчадан олиши тақиқланди

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (14.05.2018 йилда 3012-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди

21.05.18

Электр энергияси, газ ва сув учун 100% олдиндан тўловни амалга оширмаганлар қандай жазоланади

Турли сабабларга кўра олдиндан тўлов ўтказа олмаганларга қандай чоралар қўлланилади, келгуси ойда уларни истеъмол қилиш миқдорини тадбиркорлар қандай қилиб олдиндан аниқлашлари мумкин? Мажбурий ижро бюроси Тошкент тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Убайдулло Мирзаевга шундай саволлар билан мурожаат қилдик

21.05.18

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини 17 та Давлат хизматлари марказларида олиш мумкин

1 июндан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаларини берувчи Давлат хизматлари марказлари сони 17 тага етади, деб хабар беради ЎзА

21.05.18

Гриппга қарши курашиш: хавфи юқори бўлган гуруҳларни вакциналаш, хавфли шакли гумон қилинаётганда – мажбурий ташхис қўйиш

Президентнинг 18.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

21.05.18

Ўзбекистон – Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашда

Президентнинг 12.05.2018 йилдаги ПҚ–3722-сон қарори билан республикамиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги 1995 йил 3 ноябрдаги Битимига (20.11.2009 йилда Ялта шаҳрида имзоланган) ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколига қўшилди

18.05.18

Норезидентларга солиқ солиш тўғрисида нималарни билиш лозим

25 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда норезидентларнинг даромадларига солиқ солиш» семинари бўлиб ўтади

18.05.18

ЯИДХПда УКХ бўлимида хизматлар сони кўпайди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали УКХ бўлимига яна иккита хизмат қўшилди

18.05.18

Давлат харидлари соҳасидаги қонунбузарликлар учун қандай чоралар кўрилади

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи (14.05.2018 йилда 3013-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

18.05.18

Давлат харидлари шаффоф бўлди

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун давлат харидларини амалга оширувчи ташкилотлар таклифларига барча товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларнинг тўлақонли киришларини таъминлаш имконини берди. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клуб мажлисида экспертлар сўз юритишди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ҳар­бий хиз­мат­ни ўташ би­лан боғлиқ чек­лов­лар ян­ги­лан­ди

Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 фев­рал­дан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миг­ра­ци­он про­фи­лак­ти­ка бўлин­ма­ла­ри таш­кил этил­моқда

Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тер­гов судь­яси ва­ко­ла­ти­га оид иш­лар қан­дай кўри­ла­ди

Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар лойиҳала­ри­нинг ил­мий эк­спер­ти­за­си­ни ўтка­зиш тар­ти­би бел­ги­лан­ди

Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбе­кис­тон – 2030» Стра­те­ги­яси­ни 2025 йил­да амал­га оши­риш дас­ту­ри қабул қилин­ди

Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чор­ва­чи­лик ва пар­ран­да­чи­лик­ка им­ти­ёз­лар бе­рил­ди

Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Ян­ги олий ўқув юр­ти­да ах­бо­рот ва ки­бер хав­фсиз­лик бўйича кад­рлар тай­ёр­ла­на­ди

"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.

Дав­лат ор­ган­ла­ри­нинг бар­ча рас­мий сай­тла­ри – Яго­на плат­фор­ма­да

Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Сўнгги шарҳлар

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.

24.09.13
Хамроева Гулчехра Уктамовна: 20.01.25 15:05:19
Gost_cymfulxo : 2021-04-03
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 729
ўқиш