
Соддалаштирилган тартибда импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати қайта кўриб чиқилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 449-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Электрон шартномаларга ўтганда нималарни ҳисобга олиш лозим
Карантин шароитида товарлар, ишлар ва хизматлар олди-сотдисининг одатдаги усуллари доим қулай бўлмайди, ҳатто уларни амалга ошириб бўлмаслиги ҳам мумкин. «Норма» шарҳида - электрон шартнома тузаётганда қандай муҳим жиҳатларни ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида.

Ўзбекистонда SkillsPassport тизими жорий этилади
Президент 11 август куни мамлакатимизда касб-ҳунарга ўқитиш соҳасини янада риовжлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Нотариуслар учун маъмурий регламентлар жорий этилади
Адлия вазирлиги нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг маъмурий регламентлари лойиҳасини ишлаб чиқди. У муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.

Савдо қонунда ёзилади
ҚҲТБТ порталида "Савдо тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган. У Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Имом Мотуридий маркази ташкил этилади
У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият кўрсатади, шунингдек унинг номидаги Халқаро стипендия таъсис этилади

Кимё ва биология янги тизим бўйича ўқитилади
Ўзбекистонда кимё ва биологияга ўқитишнинг янги тизими жорий этилади, бу Президентнинг 12 августдаги қарорида белгиланган.

Маиший хизмат кўрсатиш қоидалари ўзгаради
Янги Қоидалар лойиҳаси ҚҲТБТда эълон қилинган, амалдаги ҳужжат 25 йил аввал қабул қилинган.

Олий Мажлисга текширув ўтказиш ҳуқуқи берилди
Қонун ҳужжатларига қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари такомиллаштирилишига оид тузатишлар киритилди.

Иккита вилоятдаги ирригация иншоотлари реконструкция қилинади
Президентнинг «Жиззах ва Cирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Термизда «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи очилади
Унинг муассиси - Давлат хавфсизлик хизмати, қабул ва ўқув жараёни эса 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган ИЭС қурилади
Лойиҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми – $1,2 млрд. Инвестор – Саудия Арабистонининг «The International Company for water and power projects» компанияси.

Карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади
Шахсий ва жамоат транспорти ҳаракатини, қатор фаолият турларини, бозорлар, маданий-маърифий муассасалар фаолиятини 15 августдан бошлаб босқичма-босқич тиклаш белгиланди.

Жиноий процесс кенг миқёсда ислоҳ қилинади
Президентнинг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сон Фармонида ислоҳотнинг асосий йўналишлари акс эттирилган.

Ўзбекистон агросекторини модернизация қилишга - $659,3 млн
Президентнинг 11.08.2020 йилдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Суғурта соҳасида яна битта қонун қабул қилиш кўзланмоқда
ҚҲТБТ порталида “Мажбурий суғурта турлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган. У Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тайёрланган.

Янги ҚК асфальт-бетон қоришмалар ва бетон буюмлар ишлаб чиқаради
«Papenburg Uzbekistan» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этишга «GP Gunter Papenburg AG» (Германия) компанияси «Papenburg International GmbH» билан биргаликда 4 млн евро миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияни киритади.

Қанча нақд валютани декларацияламасдан олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш мумкин
Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Автодўкон ёки фудтрек учун онлайн-касса қандай рўйхатдан ўтказилади
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони автораста, автодўкон, автотиркама, автоцистерна ва фудтреклар воситасида савдони ривожлантиришни рағбатлантиради. Бироқ солиқчилар ва тадбиркорлар савдонинг бундай шакллари учун онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш муаммосига дуч келишди.

Гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар сертификат олиши лозим
Уни қандай олиш, шунингдек туризм соҳаси мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низомлар белгилайди.

Жойлаштириш хизматларини кўрсатиш ва хостеллар ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Меҳмонхона хизматлари доимий яшаш жойи, фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилади.

Туризм субъектларига халқаро кўргазмаларда иштирок этиш харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади
Майдонларни ижарага олиш, экспонатлар учун иншоотлар яратиш ва ўрнатиш харажатларини бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси қоплайди.

Тошкентда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ўтказилади
Қарор Осиё Олимпия кенгашининг 2019 йил 28 сентябрда Доха шаҳрида (Қатар) бўлиб ўтган 73-Ижроқўм йиғилишида қабул қилинган.

Сўх туманида – имтиёзлар, устамалар ва ер ажратишнинг алоҳида тартиби
2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

7 та қонун маъқулланди, биттаси рад этилди
7 август куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтди.

Туроператорлар ва турагентларнинг фаолият юритиш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда кириш ва ички туризмни ривожлантириш учун Ахборот марказлари ҳам ташкил этилади.

ЙҲҚни бузган хорижлик ҳайдовчи Ўзбекистондан чиқиб кетишда жарима тўлайди
Жарималар божхона органлари томонидан ички ишлар органлари тақдим этган маълумотлар асосида ундирилади.

Туризмни ривожлантириш фаолияти молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланади
Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари – ННТларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.