Савдо-саноат палатаси ишонч телефонларини ишга туширди
Ишонч телефонлари хизмати тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилишга мўлжалланган
НҲҲ лойиҳаси: тиббий лицензия кимга берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг хусусий тиббий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган қарори лойиҳаси Қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш порталида эълон қилинди.
ICTSUMMIT-2016: натижа ва истиқболлар
Пойтахтимиздаги “Кўргазма савдо маркази”да ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Саммит бўлиб ўтди. Унда 300 дан ортиқ давлат идоралари раҳбарлари, ўнлаб хорижий давлатлардан эксперт ва тадбиркорлар иштирок этишди
Пойтахтимизда янги магистрал йўл қурилади
Юнусобод туманини Мирзо Улуғбек тумани билан боғловчи янги йўл ҳамда Бўзсув канали устида қуриладиган 510 метрлик кўприк лойиҳаларининг қурилиш ишлари бошланиш арафасида
«Norma» семинарга таклиф этади
«Norma» профессионал ривожланиш маркази навбатдаги бонусли семинарга тингловчиларни таклиф этади. Бу сафар экспорт-импорт операциялари бўйича тўғри ҳисоб-китоб ва солиқ солиш масалалари кун тартибига қўйилади
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди
16.09.2016 йил ЎРҚ-407-сонли “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди. Ҳужжат 6 ойдан кейин кучга киради
Тошкент вилоятининг ривожланиш дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2016 йилдаги 291-сонли қарори билан “2016-2018 йилларда Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланганди
Тижоратни назорат қилиш бўйича ўзгартиришлар
Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2016 йилдаги 299-сон қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг алоҳида савдо шаклларини назорат қилиш бўйича қатор қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг табиий йўқотишлари қандай ҳисобланади
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2824, 2016 йил 15 сентябрь) билан Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари тасдиқланди
Сурхондарё вилоятида бир қатор объектлар хусусийлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 300-сон “Сурхондарё вилоятида бўш турган давлат мулки объектларидан келгусида янада самарали фойдаланиш, уларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Таълим муассасалари янги тартибда аттестациядан ўтказилади
Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 1836-2, 2016 йил 9 сентябрь) билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади
2016 йил 9 сентябр куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди
Қурбон ҳайит 12 сентябрь куни нишонланади
"Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарор имзоланди
ПРЕЗИДЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ БОШ ВАЗИР Ш.МИРЗИЁЕВГА ВАҚТИНЧА ЮКЛАНДИ
УзАнинг хабар беришича, 2016 йил 8 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди
Мактабгача муассасалардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш қоидалари ўзгартирилди
Халқ таълими ва молия вазирликларининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 23 августда 2821-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Энг яхши спортчилар учун мукофотлар
Ўзбекистон олимпиадачилари Рио-де-Жанейрода 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритишди
Қишлоқ хўжалиги корхоналари харажатларини кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 августда 1675-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ички ишлар идоралари янги ҳуқуқий мақомга эга бўлади
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Алия ЮНУСОВАнинг нуқтаи назари
ИДХЯП орқали саноат намунасига патент юзасидан ариза бериш мумкин
Бу Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 2016 йилнинг ёз фасли мобайнида ишга туширган учинчи хизмат ҳисобланади
ССП рекламани бепул жойлаштириш бўйича акция эълон қилди
Акция Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган бўлиб, 2016 йил 1 сентябрдан 1 октябрга қадар ўтказилади
«NORMA» АҚТда ХМҲС билан ҳам танишиш мумкин
“Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲС) бағишланган янги бўлим пайдо бўлди
1 октябрдан бошлаб иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар миқдори ошади
Президентнинг 2016 йил 22 августдаги Фармонига биноан 1 октябрдан бошлаб иш ҳақи, ёшга доир пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади
Саноатни ривожлантириш йўлида
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда электротехника саноатининг ривожланиши: ҳолати ва истиқболлари” мавзусида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси тизимидаги “Artel” компаниясида анжуман ўтказилди
Айрим АЖларга инвесторларни жалб этишлари учун муддат узайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2016 йилдаги 252-сон қарори билан акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди
Ветеринарлар ҳар 5 йилда малака оширишдан ўтадилар
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2016 йилдаги 253-сон қарори билан Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ахборот воситачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2016 йилдаги 249-сон қарори билан Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг - ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Кадрлар бўйича мутахассислар учун навбатдаги ўқув курси ўзбек тилида ўтказилади
Ўн кунлик ўқиш 5 сентябрда бошланади. «Norma» компаниясининг етакчи эксперти, кўплаб китоб ва материаллар муаллифи, амалдаги Меҳнат кодекси ишлаб чиқувчиларидан бири Абдусалом Рисқуллаев курсда ўқитувчилик қилади
Муассисга зарарли маслаҳатлар, ёки Ёлланма директорни қандай безор қилиш мумкин
Ёлланма директорни алмаштириш кўпгина йирик компаниялар учун табиий ҳол. Қачондир ишни ташкил қилган муассислар вақти келиб ўз ўрниларига ёлланма директорларни қолдириб, дам олишга ёки жорий ишларни ижрочи директорларга топширишга қарор қиладилар. Амалда эса ишларни юритишнинг бундай шакллари ҳар доим ҳам назарияда ўрганилганидек кечмайди
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби
Аввалги тартиб 2005 йилда ўрнатилган эди.
Республиканинг ҳар бир туманида «Жасорат мактаби» ташкил этилади
2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланмоқда.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилди
Чора таълим соҳасида хусусий сектор улушини оширишга қаратилган.
Давлат харидлари икки босқичда ўтказилади
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга харид тартиб-таомилларининг янги турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда
Улар қаторида тадбиркорлик билан шуғулланишга, совғалар олишга тақиқ ва бошқалар бор.
Рақамли далиллар қандай тартибда тақдим этилади
Бир қатор кодексларга рақамли далиллар тушунчаси, уларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, тадқиқ этиш ва баҳолаш тартибини белгиловчи тегишли қўшимчалар киритилмоқда.
Нуронийлар билими ва тажрибасидан камбағалликка қарши курашда фойдаланадилар
Катта авлод вакилларининг асосий вазифалари – хонадон томорқасидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, кўчма дўконни, кичик ишлаб чиқариш ускуналарини ва бошқа зарур техник воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдам беришдан иборат.
Янги таҳрирдаги "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
1999 йилдаги амалдаги қонун эскирган ва бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб бермайди. Янги қонун транспорт соҳасида тадбиркорлик фаолияти учун шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.
Янги сонларда ўқинг
- Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
- Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қандай қўлланилади
- Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
- Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми?
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
- Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Чет эллик ходимнинг маоши
- ККУдаги жой мулкдорлари қандай қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?
- Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади