
Давлат авиацияси авиация ходимларига кимлар киради
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 111-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхати тасдиқланди

Пойтахт туманларидаги ҳар бир сектор алоҳида қўриқланади
Бу Президентнинг 14.02.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган

Фармацевтика маҳсулотлари учун хом ашё импортида ҚҚС бўйича имтиёзлар 1 апрелгача қайта кўриб чиқилади
14.02.2018 йилдаги қарори билан Президент дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун хом ашёни импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш механизмини соддалаштиришга доир топшириқ берди

Суғурта бадаллари тўғрисидаги ахборот – янги шаклда
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 29.11.2017 йилда 2439-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари янги 4а-илова билан тўлдирилди

«Сувоқава» ДУК ва «Сувсоз» ДУК 2 852 нафар назоратчини қисқартиради
Бундай чора-тадбирлар Президентнинг Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 15.02.2018 йилдаги ПФ-5343-сон Фармони билан назарда тутилган

Марҳамат, 2018 йилги солиқларни қанчалик билишингизни текшириб кўринг!
Бунда сизга bir.uz тизими бепул ёрдам беради

Тошкент шаҳри профилактика инспекторлари ўз ҳудудларидаги ҳар бир фуқарони ўрганиб чиқадилар
Президентнинг 14.02.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди

Квартира сотиб олиш қандай расмийлаштирилади?
Олди-сотди шартномаси – турар жой сотиб олинишига доир битимларни тасдиқловчи энг кенг тарқалган ҳужжат. Сўнгги йилда уни тузиш таомилига муҳим ўзгартиришлар киритилди. Уй-жой сотиб олиш ёки сотишга қарор қилган бўлсангиз, нималарни билишингиз кераклиги ҳақида ушбу шарҳда батафсил сўз юритамиз

Дунё бўйича энг яхши 1 000 та олий ўқув юртини битирганлар учун нострификациялаш имтиҳонларсиз амалга оширилади
ҚҲТБТ порталида Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳрири лойиҳаси жойлаштирилди

BIR.UZ танлов эълон қилади
Тошкент молия институтида талабалар, магистрантлар ва аспирантлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасидаги билимларини синаш мақсадида BIR.UZ тизимининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

2018 йил учун кўчмас мулкнинг кадастр нархлари
Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан 2018 йил учун кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати белгиланди. Кўчмас мулкингиз ҳақидаги батафсил ахборотни онлайн режимида олиш мумкин

Тасдиқланган ТИА ва ТИҲ йўқми – пул ҳам йўқ
Президентнинг 13.02.2017 йилдаги техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни экспертиза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ–3527-сон қарори эълон қилинди

Соя етиштириш учун – 18,5 минг га ер ва 37 млрд 740 млн сўмлик аванс тўловлари ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2018 йилдаги 105-сон «Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Ижтимоий дорихоналар тармоғи ва Интернетда махсус портал пайдо бўлади
Президентнинг “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди

ССП Бизнес юритиш одоби кодексини ишлаб чиқди
Ҳужжат корпоратив қадриятларни белгилашни назарда тутади. Уларга риоя этилиши тижорат ташкилоти ва унинг ходимларининг ишбилармонлик одобини белгиловчи ва обрў-нуфузини шакллантирувчи асосий одоб-ахлоқ принципларига содиқлигини, ташкилотнинг рақобатдошлиги ва самарадорлигини намойиш қилади, деб таъкидланади хабарда

«Вақтинчалик прописка қилиш» тартибини максимал даражада соддалаштириш таклиф этилмоқда
Адлия вазирлиги фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш таомилини соддалаштиришга доир Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқди

2018 йил февраль ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2018 йил февраль ойи учун пенсия ва нафақалар бўйича тўловларни молиялаштириш ҳажмлари тўғрисида хабар берди

Пропискасиз уй-жой харид қилишга чеклов бўлмайди, давлат божи камайтирилади
Адлия вазирлиги ўзининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-каналида Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар лойиҳасини жойлаштирди

Новаторлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантиришнинг инновацион моделига босқичма-босқич ўтилмоқда. Ишга инновацион ёндашиш ва янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар яратилмоқда. Новаторлар қандай қўллаб-қувватланади ва уларга қандай имтиёзлар тақдим этилади? Бу ҳақда шарҳимизда батафсил баён қилинган

Ҳайдовчилар малакасини ошириш – фақат тижорий ташишлар учун
Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда

Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар пасайтирилади, жазо чораси 18 ёшдан бошлаб қўлланилади
Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Меҳнат кодексига киритиладиган тузатишлар пакетини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳаси матни идоранинг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-канали воситасида тарқатилди

Солиқ кодексининг янги таҳрири 2018 йил 1 июлга қадар ишлаб чиқилади
Президентнинг 13.02.2018 йилдаги “Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши имзоланди

Космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш йўналишлари 2 ойлик муддатда аниқланади
Президентнинг 12.02.2018 йилдаги Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Ф–5209-сон фармойиши эълон қилинди

Фото ва видео суратга олиш қаерларда тақиқланади
ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жамоат жойлари, бино ва иншоотларни фото ва видео суратга олишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилди

Карантин рухсатномаси ёки фитосанитар сертификати қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 65-сон қарори қабул қилинди

ОАВ ва журналистлар учун – янги кафолатлар ва мажбуриятлар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» ва «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар муҳокамаси якунланди

Зарур йўлакни танламадингизми – ҳуқуқбузарга айландингиз
ДБҚ акциз солиғи солинмайдиган заргарлик буюмларини олиб кириш меъёрлари тўғрисида эслатиб ўтди

МБ қайта молиялаштириш ставкасини ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаштириш ставкасини жорий йилда йиллик 14% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.