
2020 йилги Давлат дастури ижроси ва янги қонунлар
22 июль куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Янги агентлик виночиликни ривожлантиради ҳамда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солади
Бу Президентнинг 23.07.2020 йилдаги қарорида белгиланган.

Углеводородларни қазиб олиш тартиби ўзгартирилди
Ер қаъридан фойдаланувчилар ва углеводородларни қазиб олиш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган пудратчи компаниялар ўртасида тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида уларни қазиб олиш механизми тартибга солинди

Дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб чиқиб кетиш вақтинча тўхтатилади
Вазирлар Маҳкамаси пандемия даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирларни белгилади.

Харидорга қачон иккита чек берилиши керак
Тўлов терминаллари орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга чеклар билан бирга албатта онлайн-НКМ ёхуд виртуал касса чеки берилиши керак. Ушбу нормани амалга ошириш бўйича амалий масалалар – buxgalter.uz шарҳида.

Асосий ставка йиллик 15% даражада ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк ўзининг сайтида Бошқарувнинг асосий ставка бўйича қарорини эълон қилди.

Оилавий бизнесга ишчиларни ёллашга рухсат берилди
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳозирги вақтга қадар амалда бўлган тақиқ бекор қилинди.

МЧЖ корпоратив облигацияларни чиқариши мумкин
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди.

Махсус транспортни ўтказиб юбордингизми – жарима солинмайди
МЖТКга киритилган тузатишлар билан ҳайдовчиларнинг тезкор ва махсус хизматлар транспортлари билан ўзаро муносабатлари тартибга солинди.

Фармацевтика маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун янги санкциялар жорий этилади
МЖТК ва ЖКга қўшимча жавобгарлик чоралари киритилди ва улар уч ой ўтгач кучга киради.

Педагогларни уларнинг ишига аралашишдан ҳимоя қилишди
МЖТКга янги модда қўшилди ва таълим соҳасида жавобгарлик кучайтирилди.

Ернинг ҳақиқий қиймати аниқланади ва унинг бозори шакллантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

К.Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институтида ижодий имтиҳон қандай баҳоланади
Тасвирий ва амалий санъат тарихи, рангтасвир турлари ва «Дизайн» йўналиши бўйича энг юқори 189 баллни тўплаш мумкин.

Онлайн-касса билан боғлиқ муаммолар камайиши учун нима қилиш керак
2019 йил якунлари бўйича йиллик айланмаси 5 млрд сўмдан ошган тадбиркорлар 2020 йил 1 августгача онлайн-кассаларга ўтишни якунига етказишлари керак. Унга ўтиб бўлган айрим хўжалик юритувчи субъектлар иш жараёнида турли ноқулайликларга тўқнаш келдилар.

Аҳоли тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олинади
Кечаю кундуз навбатчилик қиладиган мобиль тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади, уларга моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади.

Бир қатор имтиёзлар узайтирилди, умумий овқатланиш ва ижара соҳасида – янгилари жорий этилди
Президент аҳоли, бизнес, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳаси учун инқирозга қарши чора-тадбирларнинг янги пакетини тасдиқлади.

Давлат органлари ва ташкилотлари жамоатчилик олдида ҳисобот берадилар
Вазирлар Маҳкамаси электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирларини тасдиқлади.

Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига иккита инжиниринг компаниясининг улушлари берилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2020 йилдаги “Истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 445-сон қарорида белгиланган.

“Рақамли Тошкент” дастури қандай жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2020 йилдаги “Рақамли Тошкент” комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Кредит муддатидан олдин сўндирилганда суғуртанинг бир қисмини қайтариш мумкинми
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассиси суғурта компанияси автокредит муддатидан олдин қайтарилганидан кейин суғурта мукофотининг бир қисмини қарз олувчига тўлашни рад этиш ҳолатини кўриб чиқди.

Кредит ташкилотлари ахборот хавфсизлигини қандай таъминлайдилар
Марказий банк микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талабларни белгилади.

Декларантларни қандай пеня ва жарималар кутмоқда
2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 1 августда тугайди. Сизга жарима ва пеня солмасликлари учун маслаҳатлардан фойдаланинг.

1 ноябрдан иккита солиқ бўйича имтиёзлар қисман бекор қилинади
Президент томонидан ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган ҳужжат имзоланди.

Лицензияларнинг қарийб 100 турини бекор қилиш кўзланмоқда
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

Энергия самарадорлик ва энергия тежамкорлик: мазкур йўналишда қандай ўзгаришлар бўлади
«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди.

ОАВни рўйхатдан ўтказиш бекор қилиниб, хабардор этиш тартиби орқали улар фаолиятини бошлаш йўлга қўйилади
ҚҲТБТ порталида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси (янги таҳрири) муҳокама учун жойлаштирилган.

Бизнесни ривожлантириш учун – қўшимча $150 млн
Бу Президентнинг 2020 йил 14 июлдаги ПҚ-4782-сон қарорида назарда тутилган.

Ов қилиш учун қандай ҳужжатлар керак
8.07.2020 йилдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-627-сон Қонун эълон қилинган, у 3 ой ўтгач кучга киради.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади
Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.