Электр энергияси ва газ учун ортиқча тўланган маблағларни қайтариш қоидалари тасдиқланди
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси орқали пулларни қайтариш режалаштирилганига нисбатан тезроқ амалга оширилади (рўйхат рақами 2902-1, 11.10.2018 й.)
Фуқаролик ишлари бўйича судларга ваколатларнинг бир қисми қайтарилди
11.10.2018 йилдаги ЎРҚ–496-сон Қонун билан Фуқаролик процессуал кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Иситиш мавсуми бошланиши эълон қилинди
16 октябрдан бошлаб Тошкентда иситиш мавсуми бошланади. Ҳокимликнинг матбуот хизмати ҳоким тегишли қарорни қабул қилгани ҳақида хабар берди
Уй-жой бузилганда фақат мулкдорга компенсация тўланади
11.10.2018 йилдаги ЎРҚ–497-сон Қонун билан Уй-жой кодексининг 27, 28-моддаларига киритилган тузатишларни кўриб чиқамиз
Адвокат сўровини кўриб чиқиш муддатлари тасдиқланди
11.10.2018 йилдаги ЎРҚ–497-сон Қонун билан «Адвокатура тўғрисида»ги Қонун ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
«Бухоро-Агро» ЭИЗга инвестиция қандай киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2018 йилдаги 803-сон қарори билан «Бухоро-Агро» ЭИЗ учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланди
Бухоро вилоятида кичик саноат зоналари пайдо бўлади
КСЗ давлат мулкининг ва давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида ташкил этилади
Чиқишга чекловни олиб ташлаш учун қанча алимент тўлаш керак
Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2018 йилдаги 808-сон қарори билан алиментларни олдиндан тўлаш ва қарздорнинг алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш тартиби тасдиқланди
Давлат экология қўмитаси тузилмасида янги муассасалар ташкил этилди
Идорага унинг ҳудудий бўлинмаларини мустаҳкамлаш учун 404 штат бирлиги ажратилди, давлат санитария-эпидемиология назорати ходимларининг сони эса қисқартирилмоқда
Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар 1 ноябрдан оширилади
Индексация миқдори 10%ни ташкил этади, уларнинг янги белгиланган энг кам қиймати билан ушбу шарҳда танишиш мумкин
Хусусийлаштириш соддалаштирилди, куну тун ишлайдиган савдо, кўнгилочар ва умумий овқатланиш зоналари ташкил этилади
Президентнинг 11.10.2018 йилдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди
«Акфа» университети мутахассисларни хорижий ОТМ дастурлари бўйича тайёрлайди
ҚҲТБТ порталида Тошкент шаҳрида янги халқаро ОТМни ташкил этиш муҳокама қилинмоқда. Бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида, шунингдек бошқа йўналишлар бўйича олиб борилади
Товарларни ташишда қоидабузарликларга йўл қўйилганда божхона тўловлари сўзсиз ундирилади
Ушбу шарҳда - божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига етказилмаганлиги ҳолатларида импорт божхона божи, ҚҚС, акциз солиғи ва божхона йиғимларини ундириш ҳақида
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилади, янги санкциялар жорий этилади
10.10.2018 йилдаги ЎРҚ–495-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар киритилди
Хусусий мактаблар давлат намунасидаги аттестатларни беради
Нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига кейинги босқичдаги муассасаларда ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берувчи аттестатлар бериш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган ҳужжат лойиҳасида шу назарда тутилган
Хавфли объектларнинг саноат хавфсизлиги қачон экспертизадан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2018 йилдаги 784-сон қарори билан буюртмачининг ариза бериш ва хулоса олиш тартиби, экспертизани амалга ошириш босқичлари, муддатлари ва ҳолатлари белгиланди
Аудитор бўлиш осонлашади
Молия вазирлиги янги таҳрирдаги Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низом лойиҳасини эълон қилди
Бизнесни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасига кўра бўладилар
Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (5.10.2018 йилда 3075-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди
Молия вазирлиги ҳузуридаги Кенгаш қандай солиқ низоларини кўриб чиқади
Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда Кенгаш таркиби тасдиқланди
Бухгалтернинг касбий кўникмаларини қай йўналишда ривожлантириш керак?
Малакали ва юқори маош оладиган бухгалтер бўлиш, жадал ривожланаётган, ташқи иқтисодий фаолият юритаётган ташкилотда муваффақият билан ишлаш учун қандай билимлар зарур? Зарур билим ва кўникмаларни қаерда олиш мумкин? Бунга ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз
Ўзбекистонда онлайн-НКМ қандай технология бўйича ишлайди?
Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги учинчи пилот лойиҳани бошлашни режалаштирмоқда. Ушбу вариант мақбулми? Пилот лойиҳани амалга оширишда нималарга эътибор бериш лозим?
Услубий тавсиялар корпоратив бошқарув кодекси бўйича ишлашга ёрдам беради
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази «Корпоратив бошқарув кодексининг айрим қоидаларига риоя қилишга доир услубий тавсиялар»ни ишлаб чиқди
Расима Даниярова: «BIR.UZ танланган мутахассислик бўйича универсал бухгалтер бўлишга имкон беради»
BIR.UZ тизимида аттестациядан ўтишга тайёрланиш жараёнида малакани ошириш ва ишда кўмак бўладиган янги билимларни эгаллашга имкон берди. «EUROASIA -LIFE» суғурта компаниясининг бош бухгалтери Расима Даниярова аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширганидан кейин эришган натижалари бўйича айни шундай хулоса чиқарди
Электрон ҳисобварақ-фактуралар босқичма-босқич жорий этилади
15 октябрдан Чирчиқ шаҳрида, Навоий ва Сирдарё вилоятларида эксперимент бошланади. Электрон ҳисобварақ-фактураларни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш юзасидан таклифлар 2019 йил 1 февралга қадар тақдим этилади
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони таъсис этилди
У ҳар йили Инновацион ғоялар ҳафталиги – «InnoWeek.Uz» доирасида топширилади
2019 йилда статистика ҳисоботларини қачон топшириш таклиф этилмоқда
Давстатқўм сайтида кейинги йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари лойиҳалари эълон қилинган
Махсус жамғарма узумчиликни ривожлантиришни молиялаштиради
«Ўзшаробсаноат» тузилмасида Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. У соҳани ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга кўмаклашади
Пропискада турганлик ва турган жойи бўйича ҳисобга олинганлик ҳақидаги манзил-маълумот ахборотлари қандай олинади
Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (ВМнинг 4.10.2018 йилдаги 797-сон қарори) тасдиқланди
Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар
Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.
2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди
2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти айрим солиқларнинг туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Давлат органларининг ички аудит хизмати учун KPI белгиланмоқда
Уларнинг самарадорлиги ҳар чоракда баҳоланади.
Маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан нималар акс эттирилади.
Унга маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари, маъмурий марказлари, доимий яшовчи аҳоли сони ва бошқа маълумотлар киритилади.
Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Бош режа шаҳар инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган. 2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.
Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади
Квартира эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига интеграция қилинади.
Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
Улар Бойсун туманидаги Омонхона, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоқлари ҳудудида ва Жарқўрғон туманидаги Оқтепа сув омбори соҳил ҳудудида жойлашади.
Янги сонларда ўқинг
- Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак
- Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
- Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса