
Олий таълим соҳасида маъмурий ислоҳотлар амалга оширилади
Чора-тадбирлар орасида – таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳонни бекор қилиш ва бошқалар бор.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси тасдиқланди
Концепция 3 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахсларни қамраб олади.

ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар белгиланмоқда
ОАВ ходимларига хорижий тилларни ўқиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

Президент томонидан «Рақобат тўғрисида»ги янги Қонун имзоланди
Ваколатли давлат органи сифатида фақатгина Президент ва Сенатга ҳисобдор бўлган Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси белгиланмоқда.

Педагоглар учун меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди
Лавозим ва таълим муассасасининг туридан келиб чиқиб уларнинг таътиллари 27 кундан 56 кунгача бўлиши мумкин.

Сув ва ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддати узайтирилмоқда
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2023 йилдаги 269-сон қарори билан белгиланмоқда.

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Давлат нотариал идоралари ишчиларига овқатланиш харажатлари қопланади
Давлат нотариал идоралари ва адлия органлари ҳузуридаги нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш турлари кенгайтирилмоқда.

2023 йил учун иш вақтининг янги ҳисоб-китоби эълон қилинди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йилда Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси ўзгарганлиги муносабати билан 2023 йил учун иш вақтининг янгиланган ҳисоб-китобини эълон қилди.

“Чиройли” авторақамларни эндиликда 2 йил сақлаш мумкин
Шунингдек аукционда сотиладиган давлат рақами белгиларининг нархлари ўзгармоқда.

IT-визаси бор чет элликларга тиббий хизматлар ўзбекистонликларга ўрнатилган нархларда кўрсатилади
Тиббий хизматлардан ушбу нархларда уларнинг айрим қариндошлари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Сув хўжалиги соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга берилмоқда
Ушбу функциялар 2030 йилгача босқичма-босқич ДХШга ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасида – маъмурий ислоҳот
2024 йилдан бошлаб йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурлари жорий этилади.

Ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинмоқда
Ер участкаларини сотиш ва ижарага бериш фақатгина онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлиси 22 июнь куни бўлиб ўтади
Мажлисда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ва бошқалар кўриб чиқилади.

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга – $250 млн
Пахта-тўқимачилик кластерларига 2022 йилда ажратилган кредитларни қайтариш муддати 1 йилга узайтирилмоқда.

Ковид билан касалланган беморлар билан ишлаётган шифокорларга устамалар камайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Иқтидорли спортчилар учун Гимнастика марказлари
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида ташкил этилган гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказларининг вазифалари белгиланди.

Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида нималар ўзгаради
Чора-тадбирлар орасида – туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий психолог ва руҳий-асаб касалликлари диспансерларида – суицидолог штат бирлигини жорий этиш бор.

Қурбон ҳайити байрами 28 июндан нишонланади
Ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун дам олишади.

Давлат гранти асосидаги қабул квоталари тасдиқланди
Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси мавжуд олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади.

ЯТТ томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдори камайтирилмоқда
Шахсий томорқа ер участкалари эгалари меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин.

Ходим билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома қандай тузилади
Ходим ва жамоа ўртасида моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномани тузиш бўйича тавсиялар қабул қилинди.

Кимларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади
Қонун билан бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 4 та асосий тоифаси келтирилган.

Айрим қарздорлик, жарима ва солиқлар бўйича пенялар ҳисобдан чиқарилади
Фермерлар сув солиғи бўйича қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин

Кам литражли автомобиллар учун божхона божлари камайтирилди
Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Қайта тикланувчи энергия манбаидан ҳосил бўлган ортиқча электр энергияси қандай сотилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган қуввати 1 МВтгача бўлган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартиби белгиланди.

Болаларни соғломлаштириш тизими такомиллаштирилади
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва болалар оромгоҳларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тасдиқланди.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда
Сертификатлашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.

Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади
"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади
Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланилади
Мазкур чора судга келмаган давлат органининг мансбадор шахсига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий қилинмоқда.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилди
Унинг вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига ўтказилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
- Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Давлат мол-мулки билан операцияларда солиқ агенти ҚҚСни қандай ҳисоблайди
- Янги қоидаларга кўра ташқи савдо операцияларида активларни репатриация қилиш учун ким жавобгар?

- Айрим лицензиялар учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Кўчирма)
- Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- ХАЛИКК-2024 иш берувчилар ва ходимлар учун қандай муаммоларни келтириб чиқармоқда