
Қурбон ҳайитининг биринчи куни – 21 август
Бу Президентнинг 15.08.2018 йилдаги «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПФ–5512-сон Фармонида назарда тутилган

Тошкентда «Индустриал парк» КСЗ ташкил этилади
Бунинг учун шаҳар ҳокимлигига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «САР» авиакомпаниясининг пойтахтнинг Сергели туманида жойлашган бино ва иншоотлари берилади

Пойтахтда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича йиллик эксперимент ўтказилади
Президентнинг 15.08.2018 йилдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди

1 октябрдан автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойлари ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашади
Кўрсатилган санадан улар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлаш бекор қилинади. Видеокузатув ҳамда кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш тизими билан жиҳозлаган ҳолда хизмат кўрсатиш мумкин бўлади

Туризм соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини камайтириш тартиби белгиланди
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўшма қарори (13.08.2018 йилда 3053-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мактаб педагогларига – мукофотлар, имтиёзли автокредитлар ва ипотека
Президентнинг 14.08.2018 йилдаги қарорида халқ таълими тизимини такомиллаштиришга оид шу ва бошқа чора-тадбирлар назарда тутилган

2019 йилда солиқлар корхонангиз фойдасига қандай таъсир кўрсатади?
«Norma» профессионал ривожланиш марказидаги тренингларнинг дастлабки «тўлқинида» қатнашган 93 нафар бош бухгалтер ва раҳбар шу саволларга жавоб топа олади

Телекоммуникация тармоқларига қонунга хилоф равишда уланганлик учун санкцияларни жорий этмоқчилар
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

Мактаб ўқитувчиларининг иш ҳақи оширилади
Индексация икки босқичда: 2018 йил 1 сентябрда ва 2019 йил 1 январда қилинади

Барча фермер ва деҳқон хўжаликлари ягона электрон базага киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 йилдаги 645-сон қарори билан қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тасдиқланди

Дилором Пўлатова: «1UZни танладим»
Бош бухгалтер Дилором Пўлатова ҳам, бошқа кўплаб ҳамкасблари сингари, профессионал софтни танлашига тўғри келган. Norma.uz порталига берган интервьюсида ўз танлови ҳақида батафсил сўзлаб берди

Баҳоловчиларга қандай тоифалар берилади
Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (11.08.2018 йилда 3052-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди

2019 йилдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ҳисобланадиган ҳар қандай иш ҳисобга олинади
ҚҲТБТ порталида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга пенсияларни ҳисоблаб чиқаришга оид тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилган

2018 йил августда нафақа қандай ҳисобланади
2018 йил 8 августдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа амалдаги ЭКИҲнинг 200%и миқдорида ҳисоблаб чиқарилади (7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармонга 1-илованинг 1, 2-бандлари). Ушбу санага қадар у йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилар эди

«Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар ишлаб чиқилди
ҚҲТБТ порталида тегишли қонун лойиҳаси эълон қилинди. Ишлаб чиқувчи – Марказий банк

ХТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини ўзгартириш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Бир гуруҳ қурувчилар касб байрами муносабати билан мукофотланди
Президентнинг 10.08.2018 йилдаги Фармони билан қурувчиларга давлат мукофотлари топширилди

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботларни йиғиш тизимини модернизация қилди
2018 йил 13 августдан «eStat 3.0» давлат статистика ҳисоботларини йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими ишга тушади, дея хабар қилади Давлат статистика қўмитаси

Адлия органлари ННТ фаолиятини қандай ўрганадилар
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги 635-сон қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Пойтахт вилоятидаги айрим КСЗлар кенгайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги 634-сон тегишли қарорида шу назарда тутилган

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришига 340 млн АҚШ доллари инвестиция қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида «Индорама» компанияси (Сингапур) билан замонавий пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 632-сон қарори эълон қилинди

Навоий вилоятида қуёш электр станцияси қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги 633-сон қарори билан Навоий вилоятида қуввати 100 МВт гача бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши учун хусусий инвестицияларни жалб этиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» маъқулланди

Давлат жамғармаси ҳисобига молиявий жиҳатдан кўпроқ қўллаб-қувватлайдилар
Президентнинг 7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармони билан Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига банк кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялаш учун асослар кенгайтирилди

Анвар Расулов: «direktor.uz даги Палов маркази мисолига қараб новвойхона қурмоқчиман»
Қашқадарё вилояти Ғузор туманилик Анвар Расулов ҳозир direktor.uz да ўқув курсларида ўқияпти. Бу онлайн-курс унинг савдо соҳасидан ишлаб чиқаришга ўтишида ёрдам беришига ишонади

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун имтиёзлар ҳақида
15 август куни «Norma» профессионал ривожланиш маркази туристик компаниялар вакилларини «Барчаси туризм ҳақида»ги семинарига таклиф қилади. Соҳани ривожлантиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларидаги янгиликлар ҳақида сўз юритилади

Шахмат – ҳар бир мактабда
Мажбурий мактаб дастурлари доирасида 150 та мактабнинг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитиш бошланади. Бу ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 9.08.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқади

Қонунчилик: тўлиқ хатловдан ўтказилади, норматив ҳужжатлар янги принциплар бўйича қабул қилинади
Президентнинг 8.08.2018 йилдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Микрокредитбанк томонидан бизнесни молиялаштириш шартлари янгиланди
Президентнинг 10.11.2008 йилдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4051-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ёш тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
2025-2027 йилларда «Ёшлар бизнеси» дастури амалга оширилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси ошади
Турмуш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (кам таъминланган оилалар сони кам) маҳаллаларда ДХШ асосида нодавлат болалар боғчалари ташкил этилади.

"Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда атамалар 15 тагача қисқартирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Бир марталик пул мукофоти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчиларига берилади.

Электр энергетикаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби белгиланди
Ариза берувчи техник, иқтисодий ва молиявий имкониятларга, кадрлар салоҳиятига эга бўлиши ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Аҳолига молиявий ёрдам кўрсатиш тизими соддалаштирилди
Камбағал оилаларга тадбиркорлик ва деҳқончилик билан шуғулланиш учун грантлар ва фоизсиз ссудалар ажратилади.