
Давлат кичик ва ўрта бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлайди
Тасдиқланган чоралар орасида – тадбиркорликка ўқитиш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда бизнес жараёнларининг барча босқичларида доимий ҳамроҳлик қилиш бор.

«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
У Омонатларни кафолатлаш агентлигининг фаолияти тўғрисида умумий қоидалар, унинг мақсадлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Агентликнинг бошқарув органларини тайинлаш мезонларини назарда тутади.

«Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қандай муассасалар қуролга эгалик қилиш рухсатномаси учун тиббий хулоса беради
«Қурол тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус хизмат вазифаларига эга фуқаролар қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувлардан ўтадилар.

Кичик ва ўрта бизнесни қандай қўллаб-қувватлашади
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан тадбиркорларга тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари тасдиқланмоқда.

Микромолия хизматлари бозори кенгайтирилади
Хусусан, 2024 йил 1 январдан бошлаб микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади.

Ўқувчилар бошланғич ҳарбий тайёргарликка қандай ўқитилади
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Деҳқон хўжалиги учун ажратиладиган ер участкасининг ўлчами оширилди
Ер кодекси ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Спорт мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш бўйича регламент тасдиқланди
Энди ЯИДХПда ушбу соҳадаги хизматлар тақдим этилади.

Чет эл фуқароларини Ўзбекистонга ЯИДХП орқали таклиф қилиш мумкин
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонга таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди.

Валюта операцияларида нималарни ўзгартириш режалаштирилмоқда
Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Футбол бўйича таълим муассасалари тармоғи кенгаяди
Футболчиларни саралаш (селекция)да инсон омилининг аралашуви кескин қисқартирилади

Тадбиркорлар билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш тартибига ўзгартириш киритилди
«20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш тартибига қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Туркий инвестиция жамғармаси тўғрисидаги битимни ратификация қилди
Ушбу жамғармани таъсис этишда иштирок этиш иқтисодиётнинг устувор лойиҳаларига инвестициялар оқимини оширишга, шунингдек ТДТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Каратэни ривожлантиришга ҳар йили 5 млрд сўмдан ажратилади
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тузилмасида паракаратэ бўлими ташкил этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупциоген омиллар қандай аниқланади
Адлия вазири томонидан ушбу омилларни аниқлашга қаратилган, мисоллар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар акс эттирилган услубиёт тасдиқланди.

2024 йилда солиқ солишда нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари билан Бюджетномани, шунингдек 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этди.

Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш регламенти тасдиқланди
Давлат хизмати ЯИДХП орқали Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман, шаҳар бўлинмалари томонидан кўрсатилади.

Жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Шунингдек ЖКда икки ёки ундан ортиқ хотин билан яшашни тарғиб қилиш, жамоат жойларида аёлларнинг юзини тўсган ҳолда юриши учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Жабрланувчи ва гувоҳларга процессуал ҳаракатларда қатнашганлик учун харажатлар қопланади
Уларга транспорт, кунлик ва яшаш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади

Рақобат ривожланиши индекси ОАВда эълон қилинади
Шунингдек Рақобат қўмитаси 1 июнга қадар Сенатга ҳисобот тақдим этади.

Барча ерлар «Yer hisobot» AATда ҳисобга олинади
Кадастр агентлиги 2024 йил 1 январга қадар ушбу тизимни ишга тушириш ва «E-qaror» электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминлайди.

Ёшга доир пенсиялар проактив шаклда тайинланади
Пенсиялар тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви асосида олинадиган иш стажи, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.

Ичимлик сув таъминоти соҳаси қандай ислоҳ қилинади
Чора-тадбирлар орасида – ичимлик сувни тарқатиш жараёнларида давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий қилиш ва соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш бор.

Заргарлик буюмларини хорижга олиб чиқиш миқдори оширилди
100 млн сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиши мумкин.

Сотиладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги ахборот махсус порталда жойлаштирилади
Портал фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ портал фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш бўйича оператор ҳисобланади.

Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида қаерга хабар бериш лозим
Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун «Uzenergo» тизими яратилди, рағбатлантириш миқдори жарима суммасиинг 2 %дан 30 %гача этиб белгиланди.

Ҳуқуқий экспериментларни қандай ўтказиш режалаштирилмоқда
«Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда
счора экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилишга қаратилган

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.

Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.