
Йилига 4,5 ЭКИҲ бадал тўлаган меҳнат мигрантларининг пенсия стажи ҳисобга олинади, хорижга ишлаш учун лицензия бўйича юборилади
Президентнинг 5.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди

Маҳалла қўмитасидан айрим маълумотномалар берилишини бекор қилиш таклиф этилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг маҳалладан маълумотномалар берилиши тўғрисидаги талаб бекор қилиниши назарда тутилган қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини ривожлантириш нормалари белгиланди
Мактабгача таълим вазирининг буйруғи (3.07.2018 йилда 3032-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари тасдиқланди

Электрон аукционда тадбиркорлик учун ерни қандай олиш мумкин
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 30.06.2018 йилдаги 493-сон қарорига 1-илова) эълон қилинди

Идоравий НҲҲ жамоат ташкилотлари билан келишилади
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2565-6, 5.07.2018 й.) билан Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Кореялик шериклар энергия ресурсларини ҳисобга олиш тизимини жорий қилишда кўмаклашадилар
Президентнинг 3.07.2018 йилдаги «Корея Республикаси билан битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3831-сон қарори имзоланди

ФҲДЁларнинг ҳокимликлар таркибида ишлаш қоидалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2018 йилдаги «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 498-сон қарори эълон қилинди

«Hi-tech city» ўрнига – ўша жойнинг ўзида «Delta city»
Президентнинг 4.07.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида «Delta city» халқаро юқори технологияли инновацион марказ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3833-сон қарори эълон қилинди

Оилавий ва шахслараро низоларни олдини олиш кучайтирилади
Президентнинг 2.07.2018 йилдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827-сон қарори имзоланди

Меҳнат инспекциясига келишувларсиз текширув ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Елена Клевитова: «Ўз кучимни синаб кўрмоқчиман…»
«Мен қизим билан бирга direktor.uz да шуғулланамиз. Ресурс иккимиз учун ҳам фойдали бўлди», – деб таъкидлади «XURRAM SHOD» МЧЖ директори Елена Клевитова

Эски электр ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш учун истеъмолчилар ҳақ тўламайдилар
Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди

ТОП-3: Бухгалтерлар малакасини оширишларига тўсиқ бўладиган баҳоналар
Ташкилотда солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланилиши, қонун нормаларига мувофиқ ҳисоб юритиш, молиявий ресурсларни оқилона бошқариш ва бошқалар бухгалтерга боғлиқ. Айнан шу боис бошловчилар ҳам, тажрибали мутахассислар ҳам ўз билимларини синаб кўришлари фойдадан холи бўлмайди. Бухгалтер билимини синаб кўришига нималар тўсқинлик қилмоқда?

15 июлдан 101 мамлакатдан транзит орқали ўтадиган авиайўловчилар ва 16 ёшгача бўлган болаларга Ўзбекистонга қисқа муддатли визасиз киришга рухсат берилди
Президентнинг 4.07.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди

Мамлакатимизда эски намунадаги паспортлар 2019 йил охиригача ҳақиқий ҳисобланади
Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг телеграм-каналида хабар беради

Халқаро келишувларда мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида батафсил
«Экспорт-импорт операциялари: ҳисоб, солиқ солиш, хатоликлар» семинарининг асосий мавзуси мулк ҳуқуқини эътироф этишнинг мураккаб масалалари бўлди. Машғулотлар 2018 йил 11 июлда «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўтказилади

Озиқ-овқат бозорларида савдо шохобчаларини онлайн-аукцион орқали ижарага олиш мумкин бўлади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат товарлари бозорларида турғун савдо шохобчалари ва савдо жойларини тақсимлашни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

2018 йил 1 октябрдан лицензиясиз крипто-активлар обороти ноқонуний ҳисобланади
Президентнинг 3.07.2018 йилдаги «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3832-сон қарори имзоланди. Ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистон қонунчилиги учун янги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда дастлабки қадам бўлди

Медиация: янгиликнинг моҳияти нимада?
«Медиация тўғрисида» 3.07.2018 йилдаги ЎРҚ–482-сон Қонун эълон қилинди.

Божхоначилар учун 1026 та квартира қурилади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари ходимлари учун уй-жойлар қуришга доир қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Олий таълим муассасалари ҳарбий кафедраларида якуний имтиҳонлар қандай ўтказилади
Июнь-июль ойларида олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестацияси ўтказилади. Уни ташкил қилиш тартиби Йўриқнома (рўйхат рақами 3025, 26.06.2018 й.) билан тасдиқланди

Солиқ сиёсати концепцияси: қабул қилинган версияда лойиҳа билан солиштирганда нималар ўзгарди?
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилишида солиқ тизими мавзуси кўтарилди. Иштирокчилар уларни бартараф этиш ва ечимини топиш мақсадида Солиқ тизимини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинган тизимдаги муайян муаммоларни муҳокама қилдилар

2018 йил охиригача 40 та болалар боғчаси қурилади
Президентнинг 02.07.2018 йилдаги “2018 йилда мактабгача таълим муассасаларинн қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмнрлаш манзилли дастури тўғрнсида”ги ПҚ-3822-сон қарори эълон қилинди. Уни амалга ошириш учун 1,25 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади

Наманган вилоятида 6 та кичик саноат зонаси ташкил этилди
Президентнинг 2.07.2018 йилдаги «Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3826-сон қарори эълон қилинди

Марказий банк жисмоний шахслар валютани қандай айирбошлашини белгилади
Марказий банк Бошқаруви қарори (рўйхат рақами 3029, 29.06.2018 йил) билан тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишнинг янги тартиби тасдиқланди

1.10.2018 йилдан саноат ва автоювиш корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ оширилади
Президентнинг 2.07.2018 йилдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3823-сон қарори эълон қилинди

«Тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» дастури ишга туширилди
Марказий банк, Халқаро молия корпорацияси, Савдо-саноат палатаси ва «Norma» профессионал ривожланиш маркази «Тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» дастурини амалга ошира бошлади

Ўзбекистон солиқ тизимида қандай ўзгаришлар рўй беради: қиёсий жадвал
Иш юритишда ва 2019 йилдаги бизнесни прогнозлашда қулайлик яратишни кўзлаб, 2018 йилда амал қилаётган солиқ солиш шартлари ва 2019 йилда таклиф этилаётган шартларнинг қиёсий жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда
Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

«Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш дастури қабул қилинди
Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда
Сертификатлашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.

Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади
"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачиларига мустақиллик берилади
Қишлоқ хўжалиги майдонлари унумдорлигини ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилди
Унинг вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига ўтказилади.

Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланилади
Мазкур чора судга келмаган давлат органининг мансбадор шахсига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий қилинмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди
- Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Давлат мол-мулки билан операцияларда солиқ агенти ҚҚСни қандай ҳисоблайди
- Янги қоидаларга кўра ташқи савдо операцияларида активларни репатриация қилиш учун ким жавобгар?

- Айрим лицензиялар учун давлат божи тўлаш тартиби белгиланди
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Кўчирма)
- Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
- ХАЛИКК-2024 иш берувчилар ва ходимлар учун қандай муаммоларни келтириб чиқармоқда