Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
02.06.17

ФВВ тузилмасида ўзгаришлар рўй берди

Президентнинг 1.06.2017 йилдаги «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ЎзАда жойлаштирилди

02.06.17

ЎзРТХБ янги «D-Xarid» мобиль иловани ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг сайтида қайд қилинишича, илова электрон давлат харидлари тизимида етказиб берувчилар сонининг ортишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган

02.06.17

Депутатлар Давлат бюджети ижросини кўриб чиқдилар

1 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда жорий йилнинг I чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар

02.06.17

Таътил, йўлланма, санаторий

Ўзбекистон санаторийларида йўлланмалар бўйича дам олиш йилдан-йилга оммавийлашиб бормоқда. Чунки уларда ҳам саломатликни тиклаш, ҳам яхшилаб ҳордиқ чиқариб олиш мумкин. Қатор санаторийларда дам олувчилар учун қизиқарли маданий дастурлар ҳавола этилади

02.06.17

Сиёсий бошпана бериш тартиби белгиланди

Президент ўзининг 29.05.2017 йилдаги ПФ–5060-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади, деб хабар беради давлат раҳбарининг расмий сайти

02.06.17

Табиий монополиялар рўйхатига тузатишлар киритилади

ҚҲТБТ порталида «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

01.06.17

1 июндан NORMAл газеталарга имтиёзли обуна даври бошланади

«Norma» газеталари бирлашган таҳририяти 2018 йилги обуна кампаниясини йўлга қўймоқда. 1 июндан 31 августгача бўлган давр ичида обунани расмийлаштирганларнинг барчаси акция иштирокчиларига айланади. Дастлабки обуначиларни қандай бонус ва имтиёзлар кутмоқда? Мақоламиз шу ҳақда

01.06.17

Мажбурий ижро бюросига газ ҳисоблагичларини текшириш учун кўчма лабораториялар берилади

Президент 30.05.2017 йилдаги ПҚ–3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолади

01.06.17

Паспортларни ҳисобга олиш ва йўқ қилиш ким томонидан амалга оширилади?

Президентнинг 30.05.2017 йилдаги ПФ-5061-сон Фармони билан Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартиби белгиланди

01.06.17

Консерваторияда янги факультет очилади

Президент 31.05.2017 йилдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

01.06.17

РФнинг 4 шаҳрида 1 июндан 12 июлга қадар бир сутка ичида рўйхатдан ўтиш лозим

Футбол бўйича Конфедерациялар кубоги ўтказиладиган Россия минтақаларида кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий қилинади. Россия Федерацияси Президентининг Фармони (09.05.2017 йилдаги 202-сон) 4 та шаҳарга татбиқ этилади

01.06.17

Кўпроқ йўловчилар шаҳар транспортидан бепул фойдаланиши мумкин

ҚҲТБТ порталида «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди

31.05.17

Замонавий кутубхона фойдаланувчиларига АКТ ёрдамида сифатли хизмат кўрсатиш зарур

2017 йил 26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси холатини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

31.05.17

Ўзбекистонда хусусий электростанциялар пайдо бўлади

Президент 26.05.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарорга имзо чекди

31.05.17

2017 йилда 39 та болалар спорт объектлари қурилади ва таъмирланади

Президентнинг 6.05.2017 йилдаги ПҚ-2961-сон қарори билан шу йил учун Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бюджети ва болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди

31.05.17

Ижодкор ёшлар танловларини ўтказиш тартиби ўзгарди

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қарори (рўйхат рақами 2887, 2017 йил 26 май) билан янги Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

31.05.17

Коммунал қарзларни ундириш билан прокуратура шуғулланади

Президент Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига коммунал қарзларни ундириш бўйича муҳим функцияларни юклади

31.05.17

Суд департаменти тугатилди

Президентнинг 29.05.2017 йилдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди

31.05.17

Гумонли ва шубҳали банк операциялари мезонлари аниқлаштирилди

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратнинг янги қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май)

30.05.17

Олий суд раҳбарияти сайланди

Олий Мажлис Сенатининг 27.05.2017 йилдаги қатор қарорлари билан Олий суд раҳбариятининг шахсий таркибига ўзгартиришлар киритилди

30.05.17

243 та давлат объекти инвесторларга «нул» қийматда сотилади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 йилдаги 295-сон «Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди

30.05.17

Геология қидирув ишларини молиялаштирдингизми – лицензия оммавий савдоларсиз берилади

Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПҚ–3002-сон Қарори билан Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қатор ўзгартиришлар киритилди

30.05.17

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади

2017 йил 27 май куни пойтахтимизда Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлисда 21 та масала, шу жумладан, 7 та қонун кўриб чиқилди

30.05.17

Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги мактаб-интернат ташкил этилди

2017 йил 24 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон Қарори қабул қилинди

30.05.17

“Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг барча енгил автомобиль моделлари – сўмга сотилади

Президентнинг 26.05.2017 йилдаги “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

29.05.17

Бюджет ижроси доимо парламент аъзоларининг диққат марказида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ва 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот депутатлар томонидан дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқилмоқда

29.05.17

Тошкентда муз мажмуаси қурилади

Президентнинг 11.05.2017 йилдаги ПҚ–2964-сон Қарори билан 2017–2018 йилларда пойтахтимизда «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуришга қарор қилинди

29.05.17

Ҳокимликлар раҳбарларига хизмат уйлари берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 йилдаги 299-сон қарори билан Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

2025 йил учун аҳоли­ни иш би­лан таъ­мин­лаш дас­ту­ри тас­диқлан­ди

У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.

Қан­дай тўлов­лар нав­бат­дан ташқари амал­га оши­ри­ла­ди

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.

Ўқув му­ас­са­са­ла­ри ош­хо­на­ла­ри «E-auksion» орқали ижа­ра­га бе­ри­ла­ди

Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.

Ер­лар то­ифа­си қан­дай ўзгар­ти­ри­ла­ди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Ҳар­бий хиз­мат­ни ўташ би­лан боғлиқ чек­лов­лар ян­ги­лан­ди

Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Миг­ра­ци­он про­фи­лак­ти­ка бўлин­ма­ла­ри таш­кил этил­моқда

Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.

1 фев­рал­дан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Тер­гов судь­яси ва­ко­ла­ти­га оид иш­лар қан­дай кўри­ла­ди

Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ер учас­тка­ла­ри­ни ижа­ра­га бе­риш тар­ти­би та­ко­мил­лаш­ти­рил­ди

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда ижарага берилиши мумкин.

Нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар лойиҳала­ри­нинг ил­мий эк­спер­ти­за­си­ни ўтка­зиш тар­ти­би бел­ги­лан­ди

Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.

Сўнгги шарҳлар

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.

24.09.13
Хамроева Гулчехра Уктамовна: 20.01.25 15:05:19
Gost_cymfulxo : 2021-04-03
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_@@O9VQP: 06.12.24 10:55:45
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX????%2527%2522\'\": 06.12.24 10:55:42
Шарҳлар: 729
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX'": 06.12.24 10:55:37
Шарҳлар: 729
ўқиш