Хусусий сектор маҳаллаларда жамоат тартибини сақлайди
2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябрга қадар жамоатчилик назорати масканлари негизида электрон кузатув масканлари фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади.
Сув хўжалиги вазирлигининг вазифалари белгиланди
Сув хўжалиги соҳасида бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ёлғиз аёлларга олий ўқув юртларида таълим олишлари учун контракт пули тўлаб берилади
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда таҳсил олаётган 75 нафар, жами 100 нафар хотин-қизлар учун контракт суммасини ўқиш якунлангунига қадар тўлаб беради.
Ўқитувчилар қандай аттестациядан ўтказилади
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
subsidiya.mf.uz электрон платформаси яратилди
У давлат бюджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишнинг ошкоралигини таъминлаш, мазкур жараёнда бюрократия ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга йўналтирилган.
Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади
Икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва бошқалар ундан ўтказилмайди.
Эсдалик пул белгиларини қандай харид қилиш мумкин
МБнинг расмий веб-сайтида муомалага чиқариладиган эсдалик пул белгиларини сотадиган ва қайтариб харид қилиб оладиган МБнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банк филиаллари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниб борилади.
ИТБ ва ОПЕК қишлоқ жойларни ривожлантиришни молиялаштиради
Маблағлар қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини янгилаш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этишга йўналтирилади.
Ҳамшира ўзини ўзи банд қилган шахс бўлиши мумкин
2021 йил 1 июлдан бошлаб ўрта тиббиёт ходимларига ўзини ўзи банд қилган ҳолда мустақил “ҳамширалик иши” билан шуғулланишга рухсат берилди.
Металл прокати сифати бўйича талаблар оширилди
Қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқаришда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича комиссия ташкил этилади. Фақат унинг хулосасидан кейин қурилиш учун металл буюмларини ишлаб чиқариш мумкин.
Фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилади
Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши учун Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Агросаноат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захиралари ва уларнинг нархлари бўйича портални ишга туширади
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Умумий меҳнат бозори шакллантирилади
МДҲ иштирокчи давлатларининг аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро битим тасдиқланди.
НКМК олтин маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуради
Комплекс "Пистали" конида барпо этилади, у йилига таркибида олтин бўлган 4 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олади ва қайта ишлайди.
Маъмурий ва солиқ юки камайтирилди
Қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўловчиси бўлган ЯТТлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти, шунингдек давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бир қатор назорат функциялари бекор қилинади.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди
Кодексда туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи субъектларга имтиёзлар белгиланди.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилади
Алоҳида ҳудудларга қуйидагилар киради: Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчаси.
МИЗ иштирокчилари учун амалдаги ва янги солиқ имтиёзлари ҳақида
Президентнинг “Махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чиқди.
ДХХ органлари ходимлари кунининг янги санаси белгиланди
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни 26 сентябрга кўчирилди.
Шартномаларни тузиш тартиби соддалаштирилди
Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди.
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш қонун билан тартибга солинди
“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. У 5 та боб ва 26 та моддадан иборат.
ККУдаги жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари нимага сарфланади
Кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лизинг берувчининг ҳуқуқлари қандай ҳимояланади
Лизинг компанияларининг асосий муаммоси, қоидага кўра, лизинг олувчилар томонидан лизинг тўловларининг муддати кечиктирилиши ёки тўланмаслиги ҳисобланади.
Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари ташкил этилади
Президентнинг “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Жиноятларнинг содир этилиши сабаблари таҳлил қилинади
Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинади
Уларнинг асосий вазифалари - инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш ва бошқалар.
Идентификация ID-карталарини расмийлаштиришнинг янги схемалари тасдиқланди
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Тадбиркорлар талабалар учун ДХШ асосида турар жойлар қуради
Қурилиш учун ҳокимликлар ОТМга 0,5 гектаргача бўлган ер майдонларини унга яқин жойлардан ажратади.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон тижорат операторларига янги талаблар ўрнатилмоқда
2025 йил 1 июлдан бошлаб ушбу фаолият хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Давлат сирларига нималар киради
"Давлат сирлари тўғрисида" қабул қилинган Қонун билан ошкор қилиниши Ўзбекистон хавфсизлигига зарар етказадиган давлат аҳамиятига молик сир ва (ёки) хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Васийлик ва ҳомийлик органлари қандай ишлайди
Вазирлар Маҳкамаси етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришни тартибга солувчи бир қатор НҲҲни тасдиқлади.
Болалар боғчаларида давоматни автоматлаштирадилар
Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурида иштирок этадиган нуронийлар қандай рағбатлантирилади
Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш учун дастур доирасида уч нафар фахрий беш нафар камбағал оилага бириктирилади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.