
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги институти ташкил этилади
У Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида ташкил этилади, унинг фаолиятини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мувофиқлаштиради.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш хусусий субъектлар томонидан амалга оширилади
Ҳайдовчиликка ўқиётганлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш, ўқувчиларнинг давоматини назорат қилиш ва таълим сифатини баҳолаш учун ягона ахборот тизими барпо этилмоқда.

Самарқанд вилоятида “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилади
“Маҳаллабай” ишлаш марказлари ташкил этилади, уларнинг вазифалари жумласига аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, кредит ҳамда субсидиялар олишда кўмаклашиш ва бошқалар киради.

Махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, махсус қабулхоналарда сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланган буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати янгиланди.

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Тегишли буйруқ ички ишлар вазири томонидан имзоланди.

Ҳайдовчилар энди автомобиль учун ишончнома тақдим этишлари шарт эмас
Шунингдек, автомототранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома тақдим этиш бекор қилинади.

Мансабдор шахсга бириктириладиган автомобиль қиймати белгиланди
Тасдиқланган меъёрларга мувофиқ вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарларига бириктирилган хизмат автотранспорт воситасининг қиймати 2 000 БҲМдан ошмаслиги лозим.

БЮДни расмийлаштириш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низом дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартибини регламентлайди.

Давлат улушига эга корхоналарнинг ихтисосли бўлмаган активлари савдога чиқарилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида баланс қийматида ўтказиладиган ва кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиладиган объектлар рўйхати тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар давом этади
Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар штати 20 мингтага оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди
Унинг вазифалари орасида - ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлигига кўмаклашиш.

“Зомин” туристик-рекреацион зонасида меҳмонларни нима кутади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ушбу зонани ривожлантириш Концепцияси ва унинг йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Мактабларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан қандай фойдаланилади
Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган шахслар реестрга киритилади
Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрини юритади.

Миллий қонунчилик базаси тизимлаштирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторига мувофиқ тизимлаштириш бўйича ишлар бошланди.

Пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилади
2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Транспортда содир этилган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдорлари ўзгартирилди
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади
Бунинг учун халқаро молия институтлари ҳисобидан $150 млн жалб қилинади.

Тошкент вилоятида «Nurafshon business city» қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш» инвестиция лойиҳасини «Nurafshon business city» концепциясига ўзгартирилади.

Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммасини тақсимлаш тартиби қайта кўриб чиқилди, лицензияловчи орган нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талабгори ва шартларига риоя қилиниши устидан текширувлар ўтказишга ҳақли бўлган муддат белгиланди.

Айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинланади
Нафақа 2021 йил 1 августдан бошлаб тўланади.

Маҳсулот, товар ва хизматларнинг номлари унификациялашди
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги тасдиқланди.

Муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик қоидалар тасдиқланди
Қўллаб-қувватлаш бандликни таъминлаш, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, моддий ёрдам ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш каби йўналишларда амалга оширилади.

Кунлик юриш учун мукофот тўланади
Мамлакат ҳудудида бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган Ўзбекистон фуқаросининг электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

Ота-оналар болалар боғчаси учун қанча тўлашади
Бадалларнинг тегишли миқдорлари ҳукумат қарори билан тасдиқланди.

Ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод этилди
29.04.2021 йилдаги “Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги ЎРҚ-689-сон Қонун қабул қилинди.

Фуқаро авиацияси трансформация қилинади
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар халқаро аэропортларнинг ижро этувчи органи ваколатлари, истисно тариқасида, шартнома асосида «Uzbekistan Airports» АЖга берилади.

Бокс мактаби янги даражага олиб чиқилади
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари давлат муассасаси сифатида ташкил этилади.

1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.

Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз
28 февраль куни биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис депутатлари, O'zLiDeP вакиллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССП, ACCA, ACFP, Venkon вакиллари иштирок этадилар.

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади