Барча фермер ва деҳқон хўжаликлари ягона электрон базага киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 йилдаги 645-сон қарори билан қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тасдиқланди
Дилором Пўлатова: «1UZни танладим»
Бош бухгалтер Дилором Пўлатова ҳам, бошқа кўплаб ҳамкасблари сингари, профессионал софтни танлашига тўғри келган. Norma.uz порталига берган интервьюсида ўз танлови ҳақида батафсил сўзлаб берди
Баҳоловчиларга қандай тоифалар берилади
Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (11.08.2018 йилда 3052-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди
2019 йилдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ҳисобланадиган ҳар қандай иш ҳисобга олинади
ҚҲТБТ порталида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга пенсияларни ҳисоблаб чиқаришга оид тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилган
2018 йил августда нафақа қандай ҳисобланади
2018 йил 8 августдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа амалдаги ЭКИҲнинг 200%и миқдорида ҳисоблаб чиқарилади (7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармонга 1-илованинг 1, 2-бандлари). Ушбу санага қадар у йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилар эди
«Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар ишлаб чиқилди
ҚҲТБТ порталида тегишли қонун лойиҳаси эълон қилинди. Ишлаб чиқувчи – Марказий банк
ХТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини ўзгартириш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Бир гуруҳ қурувчилар касб байрами муносабати билан мукофотланди
Президентнинг 10.08.2018 йилдаги Фармони билан қурувчиларга давлат мукофотлари топширилди
Давлат статистика қўмитаси ҳисоботларни йиғиш тизимини модернизация қилди
2018 йил 13 августдан «eStat 3.0» давлат статистика ҳисоботларини йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими ишга тушади, дея хабар қилади Давлат статистика қўмитаси
Адлия органлари ННТ фаолиятини қандай ўрганадилар
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги 635-сон қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Пойтахт вилоятидаги айрим КСЗлар кенгайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги 634-сон тегишли қарорида шу назарда тутилган
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришига 340 млн АҚШ доллари инвестиция қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида «Индорама» компанияси (Сингапур) билан замонавий пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 632-сон қарори эълон қилинди
Навоий вилоятида қуёш электр станцияси қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги 633-сон қарори билан Навоий вилоятида қуввати 100 МВт гача бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши учун хусусий инвестицияларни жалб этиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» маъқулланди
Давлат жамғармаси ҳисобига молиявий жиҳатдан кўпроқ қўллаб-қувватлайдилар
Президентнинг 7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармони билан Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига банк кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялаш учун асослар кенгайтирилди
Анвар Расулов: «direktor.uz даги Палов маркази мисолига қараб новвойхона қурмоқчиман»
Қашқадарё вилояти Ғузор туманилик Анвар Расулов ҳозир direktor.uz да ўқув курсларида ўқияпти. Бу онлайн-курс унинг савдо соҳасидан ишлаб чиқаришга ўтишида ёрдам беришига ишонади
Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун имтиёзлар ҳақида
15 август куни «Norma» профессионал ривожланиш маркази туристик компаниялар вакилларини «Барчаси туризм ҳақида»ги семинарига таклиф қилади. Соҳани ривожлантиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларидаги янгиликлар ҳақида сўз юритилади
Шахмат – ҳар бир мактабда
Мажбурий мактаб дастурлари доирасида 150 та мактабнинг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитиш бошланади. Бу ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 9.08.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқади
Қонунчилик: тўлиқ хатловдан ўтказилади, норматив ҳужжатлар янги принциплар бўйича қабул қилинади
Президентнинг 8.08.2018 йилдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Микрокредитбанк томонидан бизнесни молиялаштириш шартлари янгиланди
Президентнинг 10.11.2008 йилдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4051-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилди
Ёшлар туризми фаол ривожлантирилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ўзгаришлар юз бериши, «Uzbekistan Tourism Industry Awards» мукофоти таъсис этилиши, Ёшлар туризми воқеалари ягона тақвими жорий этилиши ва ёшлар хостеллари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Буларнинг барчаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган
«Навоий» ва «Ургут» ЭИЗга қўшимча ҳудудлар ажратилди
Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2018 йилдаги 628 ва 629-сон қарорлари билан иккита эркин иқтисодий зонага Самарқанд ва Навоий шаҳарларида ер майдонлари берилди
Илмий фаолият натижалари тижоратлаштирилишини Президент жамғармаси қўллаб-қувватлайди
Инновацион ривожланиш вазирлигида таркибий ўзгартиришлар юз бермоқда, Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси, шунингдек Фанлар академиясининг Илмий-техникавий маркази ташкил этилмоқда. Бу Президентнинг 6.08.2018 йилдаги ПҚ–3899-сон қарорида назарда тутилган
МЧЖ дивидендларини тўлашнинг чекланган муддатини қонунда қайд этиш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилди
ЭКИҲ индексацияси ижтимоий тўловлар суммасига таъсир кўрсатади
Президентнинг 7.08.2018 йилдаги ПФ–5504-сон Фармонида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган
Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлардаги тўхтаб туриш жойларида – ногиронлар учун 5% бепул жойлар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (7.08.2018 йилда 3048-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди
Бошқарув органларининг виртуал маконда иштироки фаоллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2018 йилдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 622-сон қарори эълон қилинди
Барчаси тайёр маҳсулот ва захиралар ҳисоби ҳақида
13 август куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Моддий-ишлаб чиқариш захиралари ва тайёр маҳсулот ҳисоби» ўқув курси бошланади
Раҳбар ё бухгалтерга, ёки текширувчиларга пул тўлайди
Директорлар икки турга бўлинади: баъзилари ўз бухгалтерига, иккинчилари текширувчи органларга пул тўлайди. Эксперт, тажрибали бухгалтер Селимова Дина Мамадалиевна бу борадаги кузатувлари билан ўртоқлашди
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга кўра, хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда
У "чиқиндисиз" тамойилини жорий этиш учун масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.