Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарномани қачон ва қандай топшириш керак Чет эл валютасида бўнак тўлаш ёки олишда истиқболли ёндашувни қандай қўллаш мумкин Бухгалтерия ҳисобида иш ҳақи қандай акс эттирилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
10.11.20

Товарлар шартли чиқариб юборилганда – тўлиқ бўлмаган БЮД

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 3 ой ўтгач кучга киради.

10.11.20

Автомобилга эгалик қилиш учун йиғим жорий этилиши мумкин

Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди, у билан автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари фаолиятини тартибга солувчи қатор ҳужжатлар тасдиқланади.

09.11.20

ТДЮУда баҳолаш – янги тизим бўйича

Олий ўқув юртида талабанинг ҳар бир модуль бўйича ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун Европа кредит трансфер тизими (ECTS) жорий этилади.

09.11.20

«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилди

У Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ҳамда соҳани ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшганлик учун берилади.

09.11.20

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан тақдирлаш тартиби белгиланди

У билан математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги битта ёки бир нечта муайян муаммонинг ечими учун тақдирланадилар.

09.11.20

Спорт соҳасида янги муассасалар ташкил этилди

Булар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтидир.

09.11.20

Телекоммуникация тармоқларини бошқариш такомиллаштирилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги олдига телекоммуникация тармоқларини марказлаштирилган бошқариш режимига ўтказиш вазифаси қўйилди.

09.11.20

«Электрон ҳукумат»нинг идентификациялаш тизими модернизация қилинади

Чора-тадбирлар давлат органлари, банклар, молия ҳамда бошқа субъектлар томонидан электрон хизматлар кўрсатиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни масофавий идентификациялаш имкониятини яратишга қаратилган.

09.11.20

Миллий венчур фонди ташкил этилади

У юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий шахслар билан шерикликда венчур лойиҳаларни молиялаштиради.

06.11.20

Сейсмология соҳаси махсус жамғарма томонидан қўллаб-қувватланади

У тадқиқот ишларини, кадрларни тайёрлашни, илмий лабораторияларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни ва бошқаларни молиялаштиради.

06.11.20

Қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган, асосий ўзгартиришлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар беришни тартибга солишга йўналтирилган.

06.11.20

Давлат харидларида товарларни танлашни чеклашмоқчи

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 302 номдаги хорижда ишлаб чиқарилган товарлар ва хорижий шахслар томонидан бажариладиган хизматларни харид қилишни вақтинчалик тақиқлаш ёки чегаралашни таклиф қилмоқда.

06.11.20

Иш берувчи ходимни ишга тиклашга рози бўлмаганда

Меҳнат шартномаси бекор қилинишига рози бўлмаган ходим судга мурожаат қилди. Суд ишдан бўшатиш ҳолатини ноқонуний деб топиб, ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарордан норози бўлган иш берувчи нима қилиши лозим?

05.11.20

“Муддатли” шартда ишловчи ходимни “касаллик таътилида” ишдан бўшатиш мумкинми

Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш хусусияти шундан иборатки, унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг тарафларнинг ҳар қайсиси – ходим ёки иш берувчи – иккинчи тарафнинг хоҳиш-истагидан қатъи назар меҳнатга оид муносабатларни бекор қилишга ҳақли.

05.11.20

IT-паркнинг фаолият юритиш тартиби такомиллаштирилди

Рақамли иқтисодиёт ЯИМнинг камида 30%га ўсишини ва жамият ҳаётининг барча соҳалари ривожланишини жадаллаштиришни таъминлайди.

05.11.20

Ўзбекистон электр энергетика комплексига $457,8 млн йўналтирилади

Улардан $200 млн - ОТБнинг кредити, қолганини маҳаллий корхона ва ташкилотлар киритадилар.

05.11.20

Давлат иштирокидаги корхоналар очиқ-ошкора фаолият юритади

Улар ўз веб-сайтларида устав фонди, давлат улуши, молиявий натижалар, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотларни эълон қиладилар.

05.11.20

ДСҚ ҳузурида Фискал институт ташкил этилади

Бу Президентнинг 2020 йил 4 ноябрдаги қарорида назарда тутилган.

05.11.20

Муҳандис-техник ходимларнинг базавий маошлари оширилди

Ушбу тоифага ИТМнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимлари киради.

04.11.20

Юридик техникумларга ўқишга қандай қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

04.11.20

Олимларнинг янги маошлари эълон қилинди

Гап бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимлари хусусида бормоқда.

04.11.20

“Адолат” маркази нима билан шуғулланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятининг йўналишлари белгиланди.

04.11.20

Соғлом турмуш тарзини юритиш - фойдали

Президентнинг 30.10.2020 йилдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

04.11.20

Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистоннинг институционал салоҳияти оширилади

Жаҳон банкининг молияси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш, корпоратив сектор учун шароитларни яхшилаш, ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

04.11.20

Давлат ва ҳуқуқ институтининг вазифалари белгиланди

Фанлар академияси тизимида ушбу институтнинг фаолияти қандай ташкил этилиши - Вазирлар Маҳкамасининг қарорида.

04.11.20

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш лойиҳаси бўйича параметрлар тасдиқланди

Ушбу соҳага Ўзбекистон ва Халқаро тараққиёт уюшмаси 50 млн АҚШ долларини киритади. Ўзбекистоннинг улуши 11,48 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзидаги улуши 6,9 млн АҚШ долларини ташкил этади.

04.11.20

Яқин ўн йилликда илм-фанни ривожлантириш йўналишлари белгиланди

Президентнинг 29 октябрдаги Фармони билан 2030 йилгача илм-фанни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Меҳнат ко­дек­си­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­моқда

Улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини белгилаш тартиби, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.

Ҳар­бий хиз­мат­ни ўташ би­лан боғлиқ чек­лов­лар ян­ги­лан­ди

Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Тер­гов судь­яси ва­ко­ла­ти­га оид иш­лар қан­дай кўри­ла­ди

Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

1 фев­рал­дан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

«Ўзбе­кис­тон – 2030» Стра­те­ги­яси­ни 2025 йил­да амал­га оши­риш дас­ту­ри қабул қилин­ди

Президент Фармони билан «Атроф-муҳит муҳофазаси ва "яшил иқтисодиёт" йили»да мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Чор­ва­чи­лик ва пар­ран­да­чи­лик­ка им­ти­ёз­лар бе­рил­ди

Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.

Дав­лат ор­ган­ла­ри­нинг бар­ча рас­мий сай­тла­ри – Яго­на плат­фор­ма­да

Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Тур­кий дав­лат­лар халқаро уни­вер­си­те­ти таш­кил этил­моқда

Бу Республика олий таълим кенгаши ва Туркия олий таълим кенгаши муассислигидаги нодавлат олий таълим ташкилоти бўлади.

Гиёҳван­длик во­си­та­ла­ри ва пси­хот­роп мод­да­лар до­ри­хо­на­лар­да қан­дай сақла­на­ди ва со­ти­ла­ди

Гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_@@amkuL: 25.02.25 11:51:51
Шарҳлар: 1629
ўқиш

24.09.13
Гость_1????%2527%2522: 25.02.25 11:51:40
Шарҳлар: 1629
ўқиш

24.09.13
Гость_1'": 25.02.25 11:51:28
Шарҳлар: 1629
ўқиш

24.09.13
Гость_-1" OR 2+682-682-1=0+0+0+1 -- : 25.02.25 11:51:13
Шарҳлар: 1629
ўқиш
.

Валюталар курси

2025-02-25
  • USD:12899.91 (+0.00) сум
  • EUR:13507.50 (+0.00) сум
  • RUB:146.74 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг