ОТБ ичимлик сув таъминоти учун $161 млн ажратди
Ушбу маблағлар Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ҳамда Чиноз тумани марказида ўзлаштирилади.
Қонун билан давлат хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланди
Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат органларининг ваколатларини, коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларини белгиловчи «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Тадбиркорларни текшириш рўйхатига яна битта қўшимча киритилди
Текширув кўп квартирали уйлардаги жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини аниқлашга қаратилган.
Адвокатлик фаолияти учун лицензия – ЯИДХП орқали
Аризани «Лицензия» АТ орқали ҳам бериш мумкин. Адвокатлик фаолияти «Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш» ҳамда «Маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш» мутахассисликлари бўйича лицензияланади.
Молиявий назорат инспекциясининг вазифалари белгиланди
У бюджет нормативларига риоя қилинишини назорат қилади, бюджет ташкилотлари билан биргаликда профилактика ишларини олиб боради, тизимда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чораларни белгилайди.
Газ таъминоти модернизация қилинади
Йил якунида ҳудудларда ер участкаларида жойлашган ҳамда марказий иссиқлик таъминотига уланмаган кўп қаватли уйларда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси тўлиқ жорий этилиши ва биллинг тизими ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
«Алимент тўловлари» жамғармаси маблағлари нималарга сарфланади
«Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармаси юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда Мажбурий ижро бюросида ташкил этилди.
Бошқарувчи компаниялар электрон реестрга киритилади
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланди.
Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди
Мажлисда сенаторлар учта ҳужжатни рад этишди.
Мустақил ОТМларни маблағлар билан қандай қўллаб-қувватлашади
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш учун молиялаштириш тартиби белгиланди.
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълим олиш имконияти яратилди
Бироқ, Адлия вазирлигининг юридик техникумларида бундай таълим шакллари жорий этилмайди.
Инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳадан олдинги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Шунингдек, тендер бўйича харид ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва давлат харидлари бўйича техник топшириқлар, шартномалар лойиҳалари, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказиш учун тўлов миқдори белгиланди.
Президент тадбиркорлар билан муаммоларни муҳокама қилади
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарига қандай юборишади
Ходимларни хизмат сафарига юборишнинг янги тартибини белгилайдиган Низом тасдиқланди.
Ўзбекистон консуллиги орқали электрон рақамли имзони олиш мумкин
Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари энди электрон рақамли имзо калити сертификатини олиш бўйича давлат хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Мустақиллик кунини ўтказишга тайёргарлик бошланди
Байрам доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришларни таъсирчан усулларда ифода этиш амалга оширилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қандай таъминланади
Хусусан, ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар)лари бўйича “Хавфсиз йўл” индекси жорий этилади.
Таэквондо секциялари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кўп болали оилалар фарзандларини ушбу кураш турига жалб қилиш учун республикада "Таэквондо (WT) ҳамма учун" дастури ишлаб чиқилади.
"Табаррук зиёрат" туризм концепцияси ишлаб чиқилди
Унинг вазифалари орасида – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан туризм соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, зиёрат ва маданий мерос объектларига турларни ташкил қилиш ва янги саёҳат маршрутларини ишлаб чиқиш ва бошқалар бор.
Спорт курашларининг олимпия турларини ривожлантириш дастури қабул қилинди
Унинг доирасида ёшлар ўртасида Президент соврини учун, ўсмирлар ўртасида «Uzbekistan-Grand Prix», катталар ўртасида «New Uzbekistan» халқаро спорт мусобақалари ва бошқалар ўтказилади.
Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда хавфсизлик кучайтирилади
Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Маҳаллаларда юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлари ташкил этилади
Микромарказларни ташкил этган шахслар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган.
“Тадбиркор виртуал офиси” портали ташкил қилинади
Унинг иши тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш, шунингдек тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш йўли билан уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантиришга қаратилган.
Электрон тижорат маъмурчилиги такомиллаштирилади
Бошқалар қаторида харид қилиш тартиб-таомилларининг тугаш вақти фақат иш кунлари ва иш соатларида белгиланади.
Ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотлар ичимлик сувини етказиб бериши мумкин
Президент томонидан 22.07.2022 йилдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сон Қонун имзоланди.
1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди
Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири – унга муҳтож бўлган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш.
Дипломнинг дубликатини бериш тартиби белгиланди
Таълим олганликни тасдиқловчи ҳужжат йўқолганда ёки фойдаланиш учун асл ҳолатини йўқотганда, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда ҳужжатнинг дубликатини бериш учун энди Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПга мурожаат қилиш зарур.
Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм миқдорда субсидия ажратилади
Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.
Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.
"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Сув хўжалиги соҳасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Уларни қабул қилишдан мақсад сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади
Шунингдек, улар учун алоҳида қабул параметрлари белгиланади.
Бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонунга ўзгартиришлар айрим тушунчаларнинг аниқ ҳамда бир хил қўлланилишига хизмат қилади.
Туроператорлар 25 млрд сўмгача миқдорда мақсадли кредитлар оладилар
Уларни тақдим этиш шартлари туроператор фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириш ва камида 15% миқдорда ўз маблағларини жалб қилиш имкониятидир.
Муайян субъектларга электр энергияси учун алоҳида тўлов тартиби белгиланди
Улар қаторига оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар киради.
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
- Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун қандай жарима солинади
- Давлат кўчмас мулки қандай ижарага олинади
- Товар ва хизматларга нархларни қандай белгилаш керак
- Иккиламчи ҳисобрақам қандай очилади
- ЭҲФда рақамли маркировкалаш графасини тўлдиришда қандай қилиб хатоларни четлаб ўтиш мумкин
- Парваришга муҳтож фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
- «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»ни тасдиқлаш ҳақида»
- Компанияда рағбатлантириш тизими бўлмаса, ходимларни қандай мукофотлаш керак
- Ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини қайси меҳнат шартномасини қайси саналарда бекор қилиш тўғри бўлади
- Маиший зўравонликдан ҳимояланиш учун қўшимча чоралар кўрилди